Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет30/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
30
—  Кечқурун  пишриб  қўювдим  хамирини, — нондек  қизарган  юзларини  артиб  жилмайди 
Санобар опа. — Худо хоҳласа, келин туширганимиздан кейин ҳар куни тандир ёқаман.  
Пўлатнинг  бояги  тасаввури  яна  кўз  олдидан  ўтди.  Ойдин  бир  сават  нон  билан  айвонга 
кўтарилди. Мана, у саватни хонтахта бурчагига қўйиб, нонларни олаяпти. Нон иссиқ, саватдан 
олиб қўйгунича қўллари куйиб кетай деяпти. Лекнн касаллигини унутолмай лабларини тишлаб 
битта-битта олаяпти.  
Пўлат  ёрдам  бермоқчи  бўлиб  қўлини  узатди.  Қўли  янги  кулча  ушлаб  турган  онасининг 
қўлига  тегди.  Тасаввури  яна  тарқаб  кетди.  Ойдин  йўқ  эди.  Дастурхон  атрофида  ойиси,  адаси, 
ўзи ўтиришарди.  
—  Ойи! — Пўлат  ютинди,  жойида  бир  қўзғолиб  олди. — Албатта,  келин  туширасиз.  Мен 
уйланаман.  Фақат  Ойдинга  уйланаман.  У  тузалиб  кетади.  Уни  ҳозирги  аҳволида  қолдириб, 
бошқага уйланолмайман. Гапим шу.  
Адаси пиёлани кўтарганича қотиб қолди. Санобар опа ҳам нима дейишини билмай чайнала 
бошлади. Пўлат сув сепгандек шошиб қўлларини юзига суртди-да, ўрнидан турди.  
Кўчага чиқиб, аввал институтга борди. Ректор ўзида экан, кирди.  
—  Институт  қошида  майда  болалар  учун  бокс  мактаби  очсак,  нима  дейсиз? — деди 
дабдурустдан.  
— Жуда яхши бўлади! Қачондан? 
— Бугундан.  
Ректор ўрнидан туриб унга қўлини узатди.  
Пўлат кафедрага кириб клубнинг телефонини тера бошлади.  
—  Исмат  Ҳайдаровни  мумкинми?  Ўзингмисан?  Салом  оғайни.  Ҳа,  Пўлатман.  Йўқ, 
бормайман.  Мутлақо  бормайман.  Соқчилик,  муштлашиш  қўлимдан  келмас  экан.  Боксимга 
қайтдим. Мактаб очаяпман институт қошида. Ҳоҳласанг кел, истеъдодли боксчи эдинг. Майли. 
Ихтиёр ўзингда. Истаган пайтинг кел. Эшик очиқ. Йўқ. Қайтмайман. Ҳамма нарсани пул билан 
ўлчаб бўлмайди. Хайр.  
Трубкани қўйиб, сеқретар аёлга мурожаат қилди: 
— Бир соатга эски ТошМИга бориб келаман. Хўпми? 
Аёл бошини қимирлатди. Нега ТошМИга боришини у яхши биларди.  
 
* * * 
 
Давон  орқали  Фарғона  водийсига  бораётганимда  албатта  Пунгонда  тўхтайман.  Шу  ерда, 
Наманган йўлига бурилишда жажжигина чойхона бор. Бирпас оёқ-қўлларимнинг чигалини ёзиб, 
аччиқ  кўк  чой  ичиб,  дам  оламан.  Чойхоначи  мен  тенгги,  олтмишларга  борган  деҳқон  одам. 
Собиқ  агроном.  Чойхона  қариликни  тан  олганидан  бери,  тўғрироғи  раҳбарлари  тан 
олдиришгандан  бери  қилаётган  эрмаги.  Чойхонанинг  орқаси  боғ.  Анжир,  шафтоли,  нок  экиб 
қўйибди.  Ким  кирса,  шулардан  албатта,  олдига  қўяди.  Райҳон,  атиргулларни  ҳиди  димоғни 
қитиғлаб туради. Бу гал ҳам машинамни кўринадиган жойга қўйиб, чойхонага кирдим.  
Бўш тақсимча билан чойнак кўтарган Обиджон ака очиқ дераза олдида катта йўлга тикилиб 
турарди.  Беихтиёр  шу  томонга  қарадим.  Чойхонадан  катта  йўлга  тушаверишда  қўлига  термос 
кўтариб олган йигит узун атлас куйлак кийган қизни тирсагидан ушлаб борарди. Улар оҳиста-
оҳиста  юриб,  янги  “Москвич”  ёнида  тўхташди.  Йигит  қизни  қўйиб  юбориб,  машина  эшигини 
очди. Қиз орқа ўрнндиққа ўтиргач, йигит эшикни оҳиста ёпди. Кейин машинани айланиб ўтиб, 
рулга  ўтирди.  Уларни  танидим,  аммо  кўришишга  улгурмадим.  Машина  юриб  кетди.  Йигит 
Пўлат,  қиз  Ойдин  эди.  Бироз  бўлса  ҳам  Ойдин  тузалганини,  Пўлат  уни  Москва,  Киевдаги 
таниқли  жарроҳларга  олиб  борганини,  бир  йилдан  бери  эса  наманганлик  Муҳиддин  табибга 
қатнашаётганини эшитган эдим. Аммо Ойдинни оёққа тургани, юрадиган бўлгани менинг учун 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет