www.ziyouz.com кутубхонаси
31
мўъжиза эди.
— Уларни танийсизми? — сўрадим Обиджон акадан.
— Иккалови икки фаришта! — деди у. — Бири Тоҳир, бири Зуҳра, Бири Ширин, бири
Фарҳод. Фарҳод-Ширинлар чўпчак дейишади. Ёлғон! Мана, улар чўпчак.
У қўлини узатиб машина кетган томонни кўрсатди, кейин шақиллаб қайнаб турган самовар
ёнига бориб, чой дамлади. Гулдор патнисга битта ёпган нон, бир бош узум, бир сиқим қанд
солиб олдимга келди.
— Астойдил йиғласа сўқир кўздан ҳам ёш чиқар экан, — Обиджон ака чой қуйиб узатди. —
Пўлатжон фақат боксда чемпион эмас, меҳр-оқибатда ҳам чемпион экан. Муҳиддин табиб
бечора қизни оёққа турғазгани мўъжиза, тўғри. Аммо-лекин шу қизга Пўлатжоннинг дуч
келгани иккинчи мўъжиза. Унинг астойдил ҳаракати, садоқати билан Ойдин юриб кетди. Ҳамма
нарса пулга чақиладиган даврда Пўлатжондек йигитларнинг борлиги яна бир мўъжиза.
Тошкентда мактаб очибди. Ҳукумат қўлинг ўргулсин бир бино берибди. Бу мактабни
битирганлардан чемпионлар чиқадими, йўқми, билмадим. Чиқар. Аммо яхши одамлар албатта,
чиқади! Нима дедингиз?
Унга қўшилдим. Пўлатга ўхшаган садоқатли, вафодор йигитлар фақат қизларнинг эмас,
бутун эл, юртнинг бахти. Улар бор яшаса, эртанги кунга умид, ишонч билан қараса бўлади...
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |