www.ziyouz.com кутубхонаси
32
Учқун НАЗАРОВ АЛАНГАЛИ САЛОМ Режа шунақа— раҳбар у райондан чиқиши биланоқ кимдир бу районта қўнгироқ қилади,
Парпиев бошчилигидаги бир тўда район амалдорлари машиналарга ўтириб каналга боришади,
раҳбарни — «қўлдан қўлга» дегандек — қабул қилиб олишади. Канал иккала районнинг
чегараси бўйида замонавий тусда ишланган минора бор, таклиф сўзлари битилган. Бунақанги
миноралар деярли ҳамма районлар чегарасига ўрнатилган бўлиб
кўрган киши бў минораларга
қараб, район салмоғини тахмин қилади. Ҳар жойда албатта, чорага айланиб қол-ган жабҳалар —
яъни, партия комитети ва унинг олдидаги Ленин ҳайкали, Савдо Маркази, Маданият Саройи ва
район фахри ҳисобланган биронта ё атлас, ё каштачилик ёки кулолчилик муассасаси бўлади.
Булар қаторига районнинг четида бўлса ҳам ютуқлар рамзи ҳисобланмиш мармар зинали
ГАИнинг икки қаватли ойнабанд биносй киради. Кираверишда қандай иншоат бўлмасин,
Парпиев уларни «район дарвозаси»дейди, маблағ аямайди. Прибалтиками, Грузиями, Ғарбий
Украинами — қаёққа бормасин, Парпиев район меъморини олиб кетади, кўзига жозйбали
кўринган нарсалардан нусха кўтартиради, ўз районида қурдиради, битишини сабрсизлик билан
кутади, бошқа районда биронта антиқа осор кўрса, ҳаловатини йўқотади-қўяди, ундан ошриб
қурдирмагунча кўнгли ўрнига тушмайди. Қайси бйр районда «Она-ер», «Абадий машъал»,
«Ғалаба жангчиси» деб номланган обидаларни кўрдию, яна тинчини йўқотди, дарҳол меъморни
чақиртириб, топшириқ берди. У уччала мазмунни мужассамлаб, битта яхлит ёдгорлик— яъни,
яраланган Жангчи жасадини муштипар ва матонатли Она тиззасида ифода қилди, олдидаги
машъал алангаси эса бу мардонавор сиймога фожиали ёлқин ташлаб турадиган эскизни чизиб
кўрсатди.
— Қора гранитдан ясаймиз!— деди Парпиев руҳланиб меъморга.
— Қора гранит ҳам яхши, — деди меъмор иккиланиб. — Аммо ҳайкал юзида машъал
яллиғланмайди. Тош қорада. Бронза бўлса кундузиям, кечасиям яхши кўринади.
— Жуда соз!
Умуман, район марказида қандай кўзга кўринарли ёдгорлик қад кўтармасин, барисини
одамлар Парпиев номи билаи боғлайдилар, Парпиев ҳам бу нарсаларни ўзи барпо қилгандек
жуда ғамхўрлик билан асрашга интилади. Бир йигитча «Машъал» супачасига чиқиб, аланга
ўтидан сигарета туташтирган экан, Парпиев уни оёгини ерга теккизмай ўн беш суткага
қаматтириб қўйди:Бир бола фонтанда чўмилган экан, отасини вазифасидан олдириб ташлади,
мемориал комплексига қоровул таййнлади — ҳайкалларга қуш қўнса қоровул балога қолади,
сигарет тутатиш, фонтанда чўмилиш қаёқда! «Музейга айлантираман марказни!»— дейди
Парпиев доим. Яшовчилар «Музейни» четлаб ўтишга ҳаракат қйлишади...
Мана ҳозир майдонда тумонат одам, республика раҳбарини тантана билан кутиб олиш,
Маданият Саройида митинг ўтказиш учун районнинг барча жойларидан амалдорлар тўпланган.
Мактаб машғулотлари тўхтатилган, барабан садолари тинмайди шиппак фабрикаси аёллари
башанг кийиниб, жазирама офтобда товланиб, туда бўлиб туришипти.
Парпиев гоҳ ташқарига чиқади, гоҳ райком идорасига киради — қўшни райондан раҳбар
йўлга чиққани ҳақида қўнгироқ бўлиши керак, телефондан узоқ кета олмайди, раҳбар эса
ҳадеганда келавермаяпти. Парпиев қўшни район партия котибидан ижирғана бошлади, раҳбар у
ёрдаги лимонхоналар, стадион ва интернатни кўраётганини кўз олдита келтирди, ғаши келди.
«Тўп ўйнайдиган командаси йўғ-у, стадионга бало борми?»— деб ўйлади. Парпиев шу
йилданоқ стадион қурилишини бошлаб юборишни дилига тугиб қўйди. «Уники беш минг
ўринли, мен ўн беш минг ўринли қурдираман, область мусобақалари меникида ўтадиган
бўлади»...