Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет33/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
33
Хона совиб кетди. Парпиев деразаларга ўрнатилган учта кондинционердан бирини ўчирди, 
важиллаш товуши пасайди.  
Эшикни  тақиллатмай  райкомнинг  учинчи  котиби  Мўйдинов  кирди,  стол  ёнига  келиб 
тўхтади.  Парпиев  савол  назари  билан  унга  қаради — нигоҳида  андай  асабийлик  сезиларди. 
Мўйдинов  айтмоқчи  бўлиб  келган  гапни  қай  йўсинда  очишни  билмай,  пикиланди,  қийшайиб 
турган  стулни  тўғрилаб  стол  тагига  суриб  қўйди.  Унинг  сочлари  нам,  юзи  тердан  йилтирар, 
қора костюмининг тугмалари ечилган эди.  
— Хўш?— деди Парпиев, тирсагини стол ойнасидан олиб.  
—  Одамлар  бетоқат  бўлишяпти, — деди  Мўйдинов  бир  оз  ҳадиксираб,  гўё  бунда  ўзи 
айбдордек. — Кун иссиқ, ҳамма очиқда, атрофга аланглашаяпти, газ-будканинг олди тумонат, 
стакан етишмайди.  
— Милиция нима қилаяпти?— ижирғаниб сўради Парпиев. — Капитан қаёққа қараяпти? 
— Капитан ўша ерда, одам кўпда, эпақага солиш қийин.  
—  Айтинг,  яна  наряд  чақирсин, — деди  Парпиев  ўрнидан  туриб. — Агар  тарқаб  кетса, 
бюрода шахсан жавоб беради.  
— Хўп, — дея Муйдинов эшик томон қайрилди.  
— Нега лапарчилар индамай қолишди, нега машшоқчиларнниг музикаси эшитнлмайди, — 
овозини кўтариб сўради Парпиев эшик олдига бориб қолган Муйдиновдан.  
—  Бир  оз  дам  сўрашди,  эрталабдан  бери  тинишгани  йўқ. — тўхтаб  деди  Мўйдинов  узр 
оҳангида. — Қулоқни  қоматга  келтириб  юборишди,  рухсат  бердим.  Ўн  беш  минутга. 
Меҳмондардан дарак бўлиши билан яна бошлашади.  
Парпиев нохуш бош силкиб қўйди.  
Мўйдинов бир-иккн қадам Парпиев томон яқинлашди.  
— Ҳали қўнғироқ бўлмадими?— журъат қилиб сўради у.  
—  Қилиб  қолишар,  шунча  вақт  ўтди-ку, — деди  Парпиев  телефонга  ишора  қилиб,  кейин 
тоқатсиз назар билан дераза орқали ташқарига қаради.  
— Ҳаво қизиб кетяпти, — дея Мўйдинов яна яқинроқ келди. — Одамларни паркка олдирсак 
нима дейсиз? Соя бор, терлари қотади. Сув-пув ичишади.  
— Йўқ, — деди Парпиев қатъий. — Майсаларни босиб ташлашади.  
—  Сояга  олмасак,  қийналиб  кетди  халқ,  рост, — деди  Мўйдинов  самимий  ва  ўз 
самимийлигидан  ҳижолатга  тушгандек,  кўзларини  пирпиратди. — «Ильич»  колхозининг 
кутубхоначиси ҳушидан кетиб қолди.  
— Нега ҳушидан кетади? 
— Офтоб урганмиш, докторлар шунақа дейишци...  
— Яна бир оз кутайлик, — деди Парпиев ўйланиб, — Кўпи кетиб ози қолди. Музикачиларга 
айтинг, чалғитиб туришсин карнай-парнайларини чалиб.  
— Карнайлари қизиб кетяпти, қўл теккизиб бўлмайди. .  
— Бошқа нарса чалишсин, — деди Парпиев ижирғаниб. — Ўйин-пўйин қилишсин.  
— Гулдасталар ҳам сўлиб қолди, челакларга солдириб қўйдим, лекин жонланиши қийин...  
Парпиевнинг ранги ўчиб кетди.  
— Боққа машина жўнатинг, янгиларини келтиришсин— деди у буйруқ оҳангида. — Боринг 
тез, ҳали-замон келиб қолишса, хунук бўлади.  
Мўйдинов шошиб идорадан чиқиб кетди.  
Парпиев асабий ҳолда кабинетининг бу бошидан у бошига юра бошлади. Телефон аппарати 
ҳамон  жирингламас,  Парпиев  эса  борган  сайин  тоқатсизланар,  ич-ичидан  ғазаби  уйғонар, 
хонадан отилиб чиқиб кетгиси келар, бироқ, чиқиб кетса шу ондаёқ қўнғироқ бўлиб ғафлатда 
колишидан ҳайиқарди. «Наҳот телефон қоқиш эсларидан чиқан бўлса?— хуноб бўлиб ўйларди 
Парпиев. — Ахир  келишган  эдикку!Раҳбар  йўлга  чиқиши  билан  қўнғироқ  қиламиз,  деб  ваъда 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет