www.ziyouz.com кутубхонаси
36
— Мусофирчиларга айтдим, Вали Парпиевич, — бир неча дақиқали сукутдан сўнг аранг
ботиниб сўз қоқди Мўйдинов, — мактаблардан қидиришади, маданий моллар магазинига одам
югуртирдим, унақа портретлар дефицит эмас, топиб келишади. Улгурсак бўлгани. Аммо
лекин...
— Яна нима «аммо-лекин»?— ўта хуноб бўлиб бақирди Парпиев.
— Майдон сийраклашиб қоляпти, Вали Парииевич, — деди Мўйдинов ниғлагудек оҳангда.
— Минг хил баҳона бирови сув деб ғойиб бўлаяпти, бирови ҳожат, деб.
— Милициячи? Ҳалиям наряд келмадими?
— Келди, эплай олмаяпти...
— Менга қаранг! — деди Парпиев қатъий тарзда Мўйгдиновнинг гапини бўлиб— Ҳаммани
Маданият Саройига олиб киринглар!Тезлик билан! Тушундингизми? Вестибюлда тўпланглар.
Тарқалиб кетишмасин. Залга қўйилмасин, креслоларни расво қилишади.
— Вестибюлга сиғишмайди, Вали Парпиевич...
— Сиғишмаса, иккинчи қават бор, учинчи... Фақат залга киришмаса бўлгани — димиқиб
кетади. Тушундингизми?
— Тушундим, Вали Парпиевич, — бир оз енгил тортиб жавоб берди Мўйдинов. — Ҳозир
айтаман, олиб киришади...
— Бўпти, бажаринг!-— деди Парпиев. — Мени вазиятдан хабардор қилиб туринг.
— Хўп бўлади, Вали Паргшевич.
— Расмлар эсингиздан чиқмасин, имилламанг, оқибатини ўйланг, иш бузилса, раҳмат
дейишмайди. Югуринг, бажарииг тез!
Парпиев телефон трубкасини шарақлатиб қўйди, қўлинн кўксидан олиб орқасига суянди,
кўзларини юмди.
Қизил телефон ҳамон жнрингламас, асабий вазиятни баттар кескинлаштиргандек эди.
Парпиев стол галадонидан валидол олиб, тилининг остига ташлади. Юраги шу бугунги маш-
машага чидаб берса кошки, шу бугунги маросимлар ишкалсиз ўтиб олса майли эди, эртасига
нима бўлмасин, у ёғи бир нав. Ахир республнканинг Раҳбари— мана Парпиев районни қабул
қилиб олганига тўрт йил бўлибди — биринчи марта келиши. Эртанги кун, келажаги бугунги
таассуротга боғлиқ, бирон жиҳати Раҳбарни қониқтирмаса, тамом, шунча қилган тоат-ибодати
чиппакка чиқади. Қойил қолиб кетиши керак! Лоақал қўшни районникидан кам бўлмаслиги
шарт.
Парпиев эрмак хаёлларга чўмиб, ўзини Раҳбар рўпа-расида кўрди — Раҳбар бетиним кулар,
гул тутган қизалоқни бағрига босиб, пешонасидан ўпар, Парпиевнинг елкасига қоқар, обком
секретарга мамнун ҳолда нималарнидир уқтирар, обком секретари итоаткорона бош силкир,
Раҳбарнинг гапларини маъқуллар, Парпиев томон қараб, маънодор илжайиб қўяр, Парпиев эса
ўзини тушунмаганга олар, атрофга сарак-сарак боқар, аммо Раҳбар билан обком секретари бу,
Парпиев ҳақида гап олиб бораётгаяини ҳис қилар, ич-ичидан қувнаб кетар эди...
«Яхши таассурот қолдиришда гап кўп», — деб ўйлади Парпиев хаёлларига хотима ясаб.
Абжир, иш кўзини биладиган йигит экан, деган таассурот билан қайтса Раҳбар. кифоя,
Парпиевнинг йўли ўзидан-ўзи очилаверади, ҳеч ким тўғаноқ бўла олмайди. Ҳатто хуш
кўрмайдиган обком секретари ҳам...
Яна Парпиевни чўчитиб телефон жиринглади, хаёлнинг белига тепди. Қизнл аппарат эмас,
яна зангори телефон, яна Мўйдиновнинг саросимали товуши Парпиевнинг жинидан баттар
ёмон кўриниб кетди. Мўйдиновнинг ўзиям овозиям. Сўтак!Расмларни сувга бўктириб ўтирибди,
ландовур. Одам бўлмайди.
— Алё, — деди Парпиев нохуш овозда ва яна бир кўнгилсиз хабар келишини чамалаб,
хўмрайди.
— Вали Парпиевич, — деди Мўйдиновнинг айбли овозн.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |