Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет39/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
39
Нурали ҚОБУЛ 
 
ҚАЙТИШ 
 
Одамнинг ўз жонини ҳам тикишга тайёр турган бирор нарсаси бўлиши керак. . .  
Лев Толстой 
 
Мартнинг  бошлари  эди.  Даштларга  этагини  ёза  бошлаган  баҳор  адирлар  ва  тоғ 
ёнбағирларига  ўтларди.  Кордан  сўнг  ер  бетида  қоладиган  юпқа  пардани  ёриб  чиққан  илк 
бойчечаклар  ҳали  очилиб  улгурмаган,  қуёш  қиздириши  билан  ердан  кўтариладиган  ҳовурдан 
нам  ва  кўкат  иси  келади.  Саидқул  аканинг  бола-чақаси  ва  кўч-кўлони  ортилган  бир  юк 
машинаси олдинма-кетин қишлоққа кириб келганда кун пешиндан оққанди...  
Саидқул ака икки ўт ўртасида ёнарди. Шунинг учун хам кейинги пайтда юраги тез-тез уриб, 
ўқтин-ўқтин санчадиган бўлиб қолди. Тез-тез хаёли қочади. У йигирма йиллик меҳнати сингган 
дашт  билан  мангуга  хайрлашиб  туғилиб  ўсган,  болалиги  кечган  она  қишлоққа  абадул-абад 
қайтмоқда.  Юзидан  паришонҳол  кўринсада,  унсиз  йиғларди.  У  она  тупроққа  соч-соқолига  оқ 
оралаган,  уч-тўртта  жағ  тиши  тушган,  дови  юрмаган  бир  аҳволда  қайтяпти. «Жигулисининг 
орқа  ўриндиғида  ўтирган  хотини  иягининг  остида  гапираётган  бўлса  ҳам  қулоғига  кирмайди. 
Нима  деса  маъқуллаб,  бош  ирғаб  келяпти.  Эрининг  одамови  бўлиб  қолганидан  хотини 
ташвишда.  Елиб-югуриб  унинг  кўнглини  олишга  уринади.  Кеч  турмуш  қуришгани  учун 
болалари  ёш,  ҳали  ҳеч  нарсанинг  фарқига  боришмайди.  Ўйчан  ва  камгаплигидан  катта  қизи 
ниманидир сезгандек...  
Аввал ўзи келиб ўрмон хўжалиги директори билан гаплашиб, сўнгра кўчиб келса бўларди. 
Бироқ сабри чидамади. Бегона юртларга бормаяпман-ку, ўйлади ўзича. Отасидан қолган боғ ва 
пешайвонсиз  уй  ҳам  бир  аҳволда.  Унда  кўчманчи  чўпонлар  яшаганидан  боғ  оёқости  бўлиб 
кетди. Боғнинг ярмини қоплаб ётган токзордан илдизларгина қолган. Уч-тўрт туп жийда билан 
сўппайган қари дўланадан бўлак соялайдиган дарахт йўқ.  
Юк  машинасининг  шофёри  кира  ҳақини  олиб,  туппа-тузук  уй-жойини  ташлаб  ярим 
вайронага  кўчиб  келган  бу  кишининг  хатти-ҳаракатидан  ҳайрон  бўлганча  хайрлашиб,  изига 
қайтди.  Болалар  қувончдан  қийқиришиб,  сойга  тушиб  кетишди.  Хотин  эмизикли  боласини 
бағрига олганча, бўғча четига оғир чўкди.  
Ҳозир болалари ёш. Улар ҳали ҳеч нарсани билишмайди. Дунёда улардан бахтли одам йўқ. 
Лекин ҳадемай улғайишади. Эшитишади. Шунда отаси ҳақида нималарни ўйлашади. Улар эс-
ҳушини танигунча улгуриш керак. Бўлмаса унга бу дунё ҳаром...  
У сой томон чопқиллаб кетаётган ўғилчасини кузатганча шуларни ўйларди. Хотини эрининг 
маюс ва ҳорғин кайфиятига монанд қиёфада унга тикилиб ўтирар-ди. У ҳаммасини билади. Эри 
оғиз очиб дардинн ёрди дегунча кўнглини кўтариб, далда берган бўлади. Далда берганда нима 
ҳам дерди. Аёлнинг киши йиғисини келтирадиган айланиб-ўргилиши.  
—  Ишқилиб,  болаларнинг  бахтига  бошингиз  омон  бўлсин.  Бу  кунлар  ҳам  ўтиб  кетар. 
Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши ёруг, — дейди дами ичига тушиб.  
Саидқул  ўша  ёруғ  кунларга  етиш,  одамларга,  ўзи  туғилиб  ўсган  она  тупроққа  яхшилик 
қилиш  учун  бу  ерга  қайтди.  Энг  муҳими,  ёнида  садоқатли  кўмакчиси — хотини  бор.  Унга 
суянса бўлади. Доимо борини ошириб, йўғини яширади. Ҳеч қачон йигитнинг ўз остонасидан 
боши эгик чиқмасин...  
Ота мерос уйнинг эшик-деразаларини тузатиб, устини сувоқ қилишга бирор ҳафтача машғул 
бўлди. Қаровсиз қолиб, кегин боғида моллар ўтлайдиган жой бўлиб қолган уй ва ҳовлига одам 
оёғи  тегиши  билан  бошқача  бўлиб  кетди.  Қишлоқда  бундай  хароба  ва  ярим  хароба  уйлар 
анчагина эди. Одамларнинг бир қисми Мирзачўлни ўзлаштириш бошланганда кўчиб кетишин. 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет