www.ziyouz.com кутубхонаси
42
Тилабов отини тушовлаб, қўйиб юборди. Эгардаги ҳуржун билан чопонини олиб, Саидқул
ака томон юрди. Чопонни ерга тўшади. Тўннинг устига белбоғини ёзди. Хуржундан нон ва
қанд-қурс олди. Саидқул ака ҳам белидаги нон ва парвардани ўртага ташлади. Тилабов
термоснинг оғзини очди.
— Эрталабдан буён туз тотганим йўқ. Бир мазза қилиб чой ичадиган бўлдик-да. Барлостепа
жуда баҳаво жой. Йил — ўн икки ой шимол томондан салқин шабада эсиб туради. — Тилабов
термос қопқоғига чой қуйиб узатди-да, нонни ушата бошлади.
— Барлостепанинг усти қанча гектар бор? — сўради Саидқул ака иссиқ чойни хўпларкан.
— Минг гектарга яқин. Икки йил бурун ўлчовдик. Бог қилмоқчи эдик. Қандайдир илмий
текшириш институтидан рухсат беришмади.
— Нега?
— Совуқ эмиш. Дарахтларни совуқ уриб кетармиш.
— Ёлгон!
— Ким билади дейсиз.
— Бу тоғни мендан ўн баробар яхши биласиз. Мана шу юқоридаги арчалар орасида неча хил
мевали дарахт бор. Ёввойи олма дейсизми, тоғолча ёки дўлана дейсизми. Нега уларни совуқ
урмас экан. Дарахтлар ҳам инсонга ўхшайди. Бора-бора ҳамма нарсага кўникиб, мослашиб
кетади.
— Бу олим дегани, елим деганн экан. Бир нарсага ёпишиб олса, ёмон бўларкан. Ҳар тарафга
хат ёзавериб, битиб турган ишингни ҳам чипакка чиқараркан. Ўлсин агар қоғоздаги
қоидаларига ўзидан бўлак ҳеч ким тушунса. Илгариги секретаримиз совуқ сувни ҳам пуфлаб
ичадиган одам эди. Одамларни тинглаб эмас, кўпроқ қоғозга қараб ишларди. Аслида, бунақалар
илмий ходим бўлиши керак. Олдига кириб, ёзилиб бирон ишни ҳал қилиб чиқолмаганман.
Ўшанда экканимизда, ҳалигача дарахтлар уч йиллик бўларди.
— Эндиги секретарь қалай?
— Кўп елиб-югуради-ю, ишининг салмоғи йўқ...
— Гаплашса бўладиган одамми?
— Билмадим.
— Шу йил Барлостепага ёнғоқ экамиз!
— Қандай қилиб? Плансиз, сменасиз, минг гектар...
— Энди ишни планга, қолипга солиб ўтириш шарт эмас. Бу ёғига менга қўйиб беринг!
Дарахт эксак, ҳеч ким келиб суғуриб ташламаса керак. Сиз қаршилик кўрсатмасангиз бўлди.
Биз бир иш қилишимиз керакки, шу пайтгача ҳеч ким қилмаган бўлсин. Бу билан раҳбар
сифатида сизнинг эл олдида юзингиз ёруг бўлади. Мен... мен ҳам ўз гуноҳимни юваман...
Тилабов бошини эгди. Эшитган экан, ўйлади Саидқул ака. Тўнини тескари кийиб олмаса
бўлгани...
— Кулоғингизга чалингандир. Шундай бўлса-да, бари бир, сиз ҳаммасини билишингиз
керак. Сиз мени болалигимдан биласиз. Шунинг учун ҳам олдингизга қора тортиб, бош эгиб
келдим. Мени ярим йил бурун партиядан ўчиришди. Мен хато қилгандим. Кечиришмади.
Бошқаларга сабоқ бўлиши учун кечиришмади. Бир ҳисобда, тўғри қилишди. Ҳамманинг гуноҳи
кечирилаверса, биз курашаётган эътиқодга путур етади. Ҳаёт биз ўйлагандек силлиқ ва фақат
шодликлардан иборат эмаслигини мендан яхши тушунасиз. Виждон азобида кечалари уйқум
келмайди. Ҳозир болаларим ёш. Каттаси ўн иккида. Ҳадемай, улар ҳам одам бўлиб, қаторга
қўшилади. Бир кун бўлмаса бир кун менинг партиядан ўчганлигимни эшитишади. Бири бўлмаса
бири мендан бунинг сабабини сўрайди. Шунда нима деб жавоб берамиз? Уларнинг олдида нима
деган одам бўламан? Шуларни ўйлаб ўтириб, бошим оғирлашиб кетади. Мана шу Барлостепани
менга беринг, ука. Ўтов тикиб, кўчиб келаман. Ёнгоқ кўчатларини бир жойдан гаплашиб
қўйганман. Расмийлаштришга кўмаклашиб, қўллаб-қувватласангиз, бас. Қолганини ўзимга