www.ziyouz.com кутубхонаси
43
қўйиб бераверинг. Тақдир етказса, шу ёнгоқзор ҳосилга кирганда аъзоликка кандидатликка
ариза бераман...
Саидқулнинг кўзи ёшланиб, гапи бўғзига тиқилиб қолди. Ранги ўчиб кетган костюмининг
енги билан ёшини артди. Лекин оралаган пешонаси терлади. Юзи катъий тус олди.
— Кечиринг, ука!Обидийда қиляпти, деб ўиламангБу ожизлик аломати эмас. Кўнглим
бўшрок одамман. Менинг бахтим ҳам, бахтсизлигим ҳам шунда. Бироқ бу одат раҳбар бўлганда
ҳечам асқатмас экан. Энди айтганимни қилмасам қўймайман. Мен ўзимни оқлаб ўлишим керак.
Гапнинг бўладигани шу. Қўлингиздан келади, менга ёрдам беринг. Одамнинг бошига иш
тушганда тўғри йўлда ҳам адашиб кетар экан, сен билан бир товоқдан ош еб юрганлар ҳам
ўзини олиб қочаркан. Дов-дарахтга яқин одам бошқаларга қараганда тўғри ва самимийроқ
бўлади. Мени тушунарсиз. Менга ҳеч нарса керак эмас. Агрономман. Совхозда бош агроном
бўлиб ишладим. Касбим энди асқатадиган бўлди. Ёнғоқларнинг орасига тез пишар мевали
дарахтлар экамиз. Пуштага нўхат, лалми тарвуз, беда экамиз. Бир ишлайликки...
... Яна Саидқул аканинг кўзи ёшланди. Юзи нурланиб кетди. Сўнгра бу нур вужудига
тарқалди.
— Сизга ҳавасим келяпти, — деди узоқ сукутдан сўнг ҳамсуҳбати хўрсиниб.
Саидқул ака унинг гапини эшитмади. У Барлостепага қай томондан сув олиб чиқишни
ўйларди.
Эртаси куни тракторнинг тепаликка чиқиши учун йўл қилишди. Индинига кечқурун
Барлостепада ҳайдов тракторлари чизган нлк қора чизиқ кўзга ташланди. У Барлостепа этагидан
бошланиб, Ойқорнинг оппоқ қорли ва нурли чўққиларига туташганга ўхшарди...