|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
44
Ҳожиакбар ШАЙХОВ
ОЛОВДАН ЧИҚҚАН ОДАМ
(Фантастик ҳикоя)
Қўҳна қипчоқ даштларинн баҳор танқис гуллари билан безаган. Қонталаш рангдаги улкан
қуёш баркаши чоратрофга аёвсиз тиғ уради. Унча катта бўлмаган қум тепаликлар, барханлар
орасида янги чиққан тўртта ўтов қад ростлаган Ўтовларнинг атрофида тўқсон икки бовли ўзбек
уруғларидан бири одатдаги кундалик турмуш ташвишлари билан банд. Туя жунидан тўқилган
корамтир катта кийгиз устида қариялар осойишта суҳбат қуришади. Уларнинг ичида бошига оқ
салла ўраган. қордай оппоқ оқсоқоллари кўксига тушган нуроний мўйсафид алоҳида ажралиб
туради. У елкасига эчки терисидан тикилган жигарранг чакмон ташлаб олган, вақти-вақти
билан олдида турган чилим нилини оғзига солиб, хўриллатиб ичига тортар экан,
қабиладошларига салобат билан алланималарни уқтиради. Атрофдагилар унга этибор билан
қулоқ солишмоқда. Сал нарида болалар чуғурлашиб чавандозлар ўйинини ўйнашади, оёқлари
орасидаги эгри-бугри саксовул таёқчалари улар учун от вазифасини ўтайди. Юқорироқда ичида
нимадир биқирлаб қайнаётган катта қозон, атрофида аёллар куймаланиб юришибди. Улариинг
ёнида митти гиламча, устида оппоқ сочлари шамолда тартибсиз тўзғонётган фолбин кампир
ажин қоплаган юзини яна ҳам тириштириб, кўзлари ярим юмуқ ҳолда руҳлар билан сирли
суҳбат қурмоқда.
Нарида, буларга қарама-қарши тарафда, майда ўрилган сочлари тақимига тушган, қуюқ
киприклари остидаги тим қора кўзлари чақнаб турган хушқомат қиз кўркам гавдали, мутаносиб
қора қошли, эндигина мўйлови сабза урган жингалак сочли йигит билан оҳиста суҳбат қурганча
буғдой янчишмоқда. Улар бир-бирларига тез-тез ёниқ нигоҳ ташлайдилар, қалблари алланечук
ошифта ва нурли ҳислар билан тўлиб-тошаётганини четда қараган одам албатта илғаб олади.
Йигитнинг ярим яланғоч елкаларини, этлари бўғма илон танасидай қаба-риб-бўртиб турган
бақувват мушак ва билакларини ваҳший ҳайвон тишларининг излари бўлса керак— тарам-тарам
қорамтир доғлар қоплаган.
Бундан бир неча ой аввал ўн етти яшар ўспирин отаси ва акалари билан биргаликда Қирқ
Қароқчи даштига жайрон овига чиққан, ов кетидан қувишга азбаройи берилиб кетганидан
тўдасидан ажралиб, охир-оқибат инсон йўк, саҳройи-биёбонда адашиб қолганди. Темир-тирноқ
аталмиш вафодор итини эргаштирганча саман отида даштда бир неча кун изғигач, охири
умидсизлик билан саксавулзорда тунаб, ҳордиқ чиқаришга қарор қилганди. Йигит ўшанда
ҳаётида илк марта ақл бовар қил майдиган даҳшатли воқеага рўбарў келганди.
Бола отининг жиловини саксовул шохига илиб, ҳали ҳам иссиғи аримаган кулранг қумга
бош қўйганча пинакка кетди. Қанча ухлади, ёдида йўқ, бир пайт отнинг кишнаши, итнинг жон
аччиғида акиллашидан уйғониб кетди. Не кўз билан кўрсинки, ёнгинасида эшакдай келадиган
бўри саман отининг бўйиига тишларини ботирганча гир айлантирар, Темиртирноқ зса, нккннчи
бир баҳайбат бўрииинг чангалида жон талвасасида акиллар эди. Бу мудҳиш манзарадан бола
ақлдан озгудек аҳволга келди, оёқ-қўлларидан мадор кетди. Кўп ўтмай утнинг овози тинди,
очиққан она бўри унинг ичак-чаоғини ағдариб, энг мазали жойи — ўпкасию жигарини ғажишга
киришганди Ота бўрининг шиддатли хуружига саман от ҳам узоқ дош беролмади. У бамисоли
нажот сўраётгандай сунги бор аянчли кишнади-ю, томоғига нимадир тиқилгандай овози қўққис
бўадади — бўрининг чархлангндай ўткир тишлари унниг бўғзига икки томондан ёриб кирганди.
От гандираклаб кетдида, чап билан ғумбурлаб қумга ағдарилди. Агар ота бўри чаққонлик қилиб
ўзнин нари олмаганида, отнинг оғир танаси остида қолиши ҳеч гап эмас эди. Бир газча орқага
ташланган бўри шу заҳоти ўзини яна отнинг устига отди-да, бўғзидан тирқираб қон отилаётган
жониворнинг қорнини ёриб ташлади. От талваса ичида оёқларини лопиллатиб бир-икки
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|