|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
49
ўзини тутиб туролмади. У кутилмаганда сал нарида ўтлаб юрган отга отилиб бориб шунда, қоча
бошлаган мўғуллардан бирининг бўйнига арқон улоқтириб, саҳро бўйлаб судрай кетди.
Бошқалар ҳам жунбушга келди. Кувиш, ола-тасир, муштлашиш бошланди. Бир неча фурсат
ичида душман қора қонига беланди қолди.
Овчилар қалтис хатти-ҳаракатлари учуи ўзларини айбдор сезиб, шошилмай оқсоқолнинг
ҳузурига қайтиш-ди. Улар ҳар қандай ёвузлик шафқатсиз жазога лойиқ, деб билишар ва
ёвузликнинг пайини қирқишнинг бошқа йўллари бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйламасди ҳам.
Бу ҳақда бош қотириб кўрган биринчи одам қабила оқсоқоли эди.
— Сафар тараддудини кўринглар — деди у хомуш бир кайфиятда. — Энди бу ерда яшай
олмаймиз. Олатоғни ошиб, янги саҳро топамиз...
Одамлар истамайгина оқсоқолнинг кўрсатмаларини бажаришга киришдилар. Бир четда
фолбин кампир худога илтижо қиларди. Шу чоқ от туёқларининг дупури эшитилди — ҳали
душманни сиртмоққа солиб саҳрога судраб кетган Нурбек кўринди. У хурсанд эди.
— Юзиммизни ерга қаратдинг, — деди оқсоқол бирдан овози қалтираб. — Энди... тўрт
томонинг қибла...
— Гуноҳим нима, бобожон? Ахир, улардан куйиб кул бўлган онам, ака-укаларим, опа-
сингилларимнинг хунини олдим-ку!
— Гуноҳинг — қотиллигинг... — оқсоқол - мунг билан ерга қаради. — Ёвузликни ёвузлик
билан енгиш мумкин эмас экан!..
У сукутга кетди. Рўпарасида қора кўзларини жовдиратиб Нурбек турарди
— Нима гап? — йигитнинг олдига ўтов ортида бекиниб турган қиз югуриб келди. — Бобом
сени ҳайдаяптими?
— Ҳа...
— Каёққа кетмоқчисан?
— Бошим оққан томонга-да.
— Мен ҳам сен билан...
Йигитнинг кўзларидан ўт чақнаб кетди.
— Чиндан-а?..
— Чин сўзим!..
Нурбек майда ўрилган сочлари тақимига тушган хуш-қомат қизни бағрига босди. Унинг
кўзларида ёш.
— Нега йиғлаяпсан?
— Ёлғиз иккаламиз...
— Ундай дема, — йигит қизнинг гапини бўлди. —
Оила қурамиз, ўзимиздан ўзимиз кўпаямиз. Халқ бўламиз! Шундай халқ бўламизки, унда
меҳр-оқибат, садоқат, самимийлик мутлоқ қарор топган бўлади.
— Айтганинг келсин!
— Ният — муқаддас, еру кўк— муқаддас, шундан бизга теккан улуш-муқаддас... Қани,
кетдик!
— Кетдик!..
Икки отлиқ оқшом қуюқлашаётган дашти-биёбонга тобора сингиб борар, уларнинг ортидан
кўтарилаётган паға-паға чанг булутлари осмону фалакни тутгудай эди...
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|