www.ziyouz.com кутубхонаси
52
ўзини чоғласа-да, барибир улгуролмади — чол эпчиллик қилиб қолди:
— Э, ассалому алайкум, тўрам! Қалай, бардам-бақувватгина? Уй ичилар, бола-чақа омонми?
«Тўрасига бало борми?!» — Дадаматовнинг бирдан энсаси қотди, бироқ чолнинг юз-кўзида
ҳеч қандай ҳазил-мазах ифодасиии кўрмади.
— Раҳмат, — деду у қуруққина қилиб ва шу заҳоти: «Э, сомсани шу юборган бўлмасин
тағин?» — деган фикр хаёлидан ўтди.
— Кани, тўрам, ўтсинлар, ўтсинлар! — чол икки букилиб, қўл қовуштирганча унга йўл
бўшатиб турарди.
— Менга қаранг, ота, — деди Дадаматов, — нега мени «тўра» дейсиз, мен тушунмадим.
Умуман, сал ғалати бўляпти, мени отим Бегмат, отимни айтиб чақираверинг.
Чолнинг нурсиз, чайир кўзлари ваҳимага тўлди:
— Йўғ-э! Йўғ-э! — деб шивирлагандек бир овоз чиқарди у. — Худо сақласин, нега
отингизни айтар эканман, айб бўлади, тўрам. Қани, ўтсинлар, ўтаверсинлар, баҳузур.
Дадаматов бўғилиб кетди:
— «Тўра» деманг, плтимос.
Чол кўзларини пирпиратди:
— Нима дейин?
— Отимни айтинг, қўшни денг, ҳа, ана, ўғлим денг.
— Йўқ, — деди чол, қатъиян бош чайқаб. — Сиз тўрамнинг авлодлари бўлсангиз-у, мен
қандай қилиб...
— Қанақа тўранинг? — деб сўради Дадаматов қичқиргудек бўлиб.
— Дадамат қозининг-да, — деди чол ва унинг бу қадар нодонлигига ачингандек, бош
тебратиб қўйди. — Раҳматли бувангиз менинг тўрам эдилар, мен у кишининг эшикларида қарол
эдим, ёйилмада молларини боқардим, жувоз ҳам ҳайдаганман, мола ҳам босганман. Мени жойи
жаннатда бўлгур қози бувам одам қилганлар. «Э, Саноқул, — дер эдилар раҳматли, — дунёда
одам кўп, лекин одамийси кам». Ўзлари қандоқ одам эдилар-а. Ҳар оқшом ғуломгардишга ўз
қўллари билан гўжами, атала-умочми, худонинг буюрган насибасини кўтариб келар эдилар. Бир
марта денг, тахтасойда ерлари бўларди, баҳори буғдой эккан эдик, тизза бўии бўлиб қолганида,
мени чақириб айтдиларки...
Дадаматов кўчанинг қоқ ўртасида меровсираб, рўпарасидаги эски кавушдек кўримсиз
чолдан кўз узмай анграйиб турарди.
«Ёпирай! Нималар дёйди-я, бу?! Тош асридан қолганми ўзиям, нима бало?!»
— ... ҳайитнинг эртаси тўрам билан Норжовтолга, Мирали қозоқнинг овулига бордик.
Борсак, тумонат одам, бир тўй бўлган экан, Миралининг укаси улоқда отдан йиқилиб ўлибди,
қий-чув, қиёмат...
— Ота, — деди Дадаматов бетоқат, — қачонги гап буларингиз?
Кўзлари қисилиб, завқу шавққа чўмган Саноқул бобо ўйланиб қолди.
— Қачонги дейсизми? Э, кўп бўлгани йўқ ахир, Николай подшо ағдарилган йилимикин,
валлоҳу аълам, ундан кейинги йилими... Ишқилиб, мулла Абдураҳим қуллар яшайдиган жой.
Ғуломгардиш — ўзининг кенжа ўғли Қорабозорда отхона босиб ўлган йили эди. Раҳматли
Абдукаримнинг мучали ҳўк эди, мана шундай мучал ағдарадиган бўлсак... кечагина бўлган
гаплар-да, бари, тўрам.
Дадаматов, гўё уни биров боплаб лақиллатгандек, жаҳли чиқди, аранг ўзини босиб, Саноқул
бобо билан хайрлашди.
Индинига яна ўша ҳол такрорланди. Дадаматов бу сафар аччиғланмади-ю, вазминлик билан
шундай деди:
— Энди, бизни иззат қилганингиз учун раҳмат ота, лекин бундан кейин мени «тўра» деманг,
илтимос. Чунки...
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |