www.ziyouz.com кутубхонаси
54
қайсарлик бобида у ҳам Саноқул бободан заррача қолишмасди, яъни уларни ўхшатмасдан
учратмаган эди.
Дадаматов ҳаммасидан ҳам кўра, бу ғалати муносабатнинг эл-чорга ошкор бўлишидан
қўрқарди. Қўрқиб юргани содир бўлди. Қуруқсой қишлоғидаги подстанция ночор эди, ҳадеб
куйиб қолаверарди. Қуруқсой аҳли ҳам исми-жисмига мос халқ экан, тайини суриштирмай,
тинимсиз ёзгани ёзган эди. Қўли қичиган экан, майли ёзаверсин, лекин кошки аризадан
трансформатор ясаб бўлса! Ахири бўлмади — район газетаси уриб чиқди. Эргашев деган
мухбир, билибми-билмай: «Район электрлаштириш идораси (бошлиғи ўрт. Дадаматов Б.)
токайгача меҳнаткашларнинг ҳақли талабларига тўраларча муносабатда бўлади?!» деб дарғазаб
савол қўйди.
Мақола жума куни чиққан эди. Дадаматов таъби хира бўлиб кечқурун уйига қайтаркан,
ўтган-кетганнинг бари қўлини бигиз қилиб уни кўрсатаётгандек туюларди. Эчки ўлгиси келса,
қассоб билан ўйнашади, деган гап рост. Рост бўлмаса, худди шу пайт Саноқул бобо
Дадаматовга кўз оғригидек рўпара келиб қоладими?
— Ассалому алайкум, тўрам...
Дадаматов бирдан портлади:
— Э, бўлди-да, ота, одамни номусларга ўлдирдингиз-ку! Шу ердан кўчиб кетсам,
қутуламанми сиздан?!
Саноқул бобо ҳангу манг бўлиб қолди.
Дадаматов шу жаҳл устида бориб ҳовли-жойини текинга бўлсаям сотишга тайёр эди,
бахтига, уйда меҳмон бор экан — хотинининг уруғлари келишибди, шулар билан чалғиб
ҳовуридан тушди.
У шу бўйи Саноқул бобо билан салом-аликни йиғиштирди. Кўча-кўйда дуч келиб қолгудек
бўлса, тескари қараб ўтадиган бўлди. Чол эса, юзида ҳануз ўша хоксор табассум, қўл
қовуштириб не гуноҳи борлигини билмай гарангсиб турарди.
Қиш кунларининг бирида Саноқул бобо оламдан ўтди.
Дадаматов эл қатори таъзияда қатнашди. Қабристонга борганда ҳам, қайтаётиб ҳам ўзиии
бениҳоя гуноҳкор сезди.
Эртасига Саноқул бобони эсидан чиқарди. Одатдагидек, шошиб ишга жўнади.
Бирор ҳафта чамаси ўтиб, Саноқул бобонинг дарвозаси ёнида чолнинг ўттиз ёшлар ёшарган
қиёфасини— куя еган телпак кийган ўғлини кўрди. У қўлига куҳ-куҳлаб, лабидаги папиросини
четга улоқтирди-да, Дадаматовнинг истиқболига юрди:
— Ассалому алайкум... — йигит бир оз тараддудланиб, такрорлади. — Ассалому алайкум...
тўрам...
Дадаматов сесканиб тушди.
«Э, тавбангдан кетай! Булар ўзи авлоди билан жинни эканми, нима бало?!»
Унинг ранги олинганини сезиб, йигит шоша-пиша гапирди:
— Энди ака, нима қилай, бобомнинг васияти...
— Канақа васият? — деди Дадаматов гангиб. Йигит аламзадалик билан афтини буриштирди.
— Отам касал бўлгандан бери яккаш бир гапни такрорлардиларки, шу Бегмат акангни
ҳамманг ҳурмат қиласан, у киши тўрамнинг авлоди, сизлар ҳам шундай деб чақиринглар...
Энди, ака, ота рози — худо рози, ахир...
— Э, қўйсангиз-чи! — деди Дадаматов ва шарт бурилиб жўнаркан: «Бу чол ўлса ҳамки
қутулмас эканман-да», деб ўйлади аччиқланиб. Кўчанинг бошига етгач, алланарса эсига
тушгандек, жадал юриб изига қайтди, Саноқул бобонинг дарвозасини қоқди. Кейин эшик
дарвозадан қўлида паншаха ушлаган бояги йигит чиқиб келди:
— Э, келинг, келинг, — деди у ортига чекиниб.
— Менга қаранг, — Дадаматов остона хатлаб ичкари ўтди: — Эндн бир келишиб олсак:
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |