www.ziyouz.com кутубхонаси
55
майли, отангизнинг васияти ўз йўлига, лекин иккинчи мени бунақа деб шарманда қилманг.
Маъқулми? Бобо раҳматлининг шунча азоб берганлари ҳам етар.
— Йўғ-э, нима деяпсиз, ака, сизга азоб бериб...
— Агар бунгаям кўнмасангиз, — дея Дадаматов боя ўйлаб қўйган гапига кўчди — мен
чиндан ҳам сизга тўра бўладиган бўлсам, менинг амримни бажарадиган бўлсангиз, бундан буён
мени Бегмат ака деб чақиришингизни буюраман. Тушундингиз-а? — У таҳдид билан кўзларини
йигитга тикди.
— Э, мен бир нарса деяпманми, ака, ўзим ҳам...
— Бўпти, омонлик! — Дадаматов енгил тортнб, йўлига равона бўлди.
У кечқурун яна шу кўчадан уйига қайтади. Кечгача эса ҳали анча бор.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |