www.ziyouz.com кутубхонаси
59
... ий-э, соат учдан ўтаяпти-ку!..
Қани, борсин-чи, руҳшунос дўхтирдан бирор маънили гап чиқар эҳтимол.
Ёши элликни оралаган, бақалоқ дўхтир аёл:
— Ўтиринг, — деди совуқроқ оҳангда. — Нима учун кўзларингиз бежо?
Йигит сўрок номани узатиб:
— Шунчаям савол бўладими! — деди. — Юзтадан кўпроқ. Баъзилари жудаям кулгили. Чет
элда бўлганмисиз? Қизиқ, беморнинг чет элда бўлган ё бўлмаганлигининг хасталикка нима
алоқаси бор?
— Бу анкетани биз эмас, Минздрав тузган, — деди дўхтир, сўроқномага синчков кўз
югутираркан. — Шуни билиб қўйингки, тузумлар ўртасидаги тафовут беморнинг
дунёқарашига, пировардида руҳиятига ҳам кескин таъсир қилиши мумкин.
Йигит бир зум ўйланиб қолди, кўнглида дўхтирнинг фикрига қўшилгач:
— Дўхтир, сиз руҳиятга ишонасизми? — деб сўради. Бақалоқ дўхтир ялт қараб:
— Келишиб олайлик, — деди, сўроқномани четга суриб. — Мен савол бераман, сиз жавоб
берасиз.
Йигит сўроқномага ишора қилиб:
— Ана, мен жавоб бериб қўйганман, — деди. — Кўпчилик қатори қўнғир, қизил рангларни
яхши кўраман, кўк, яшил, рангларни ёқтираман, қорага тоқатим йўқ. Куннинг тонг пайти менга
жудаям ёқади. Лекин, ростини айтсам, шу кунларда тонгдан ҳам, шомдан ҳам, ҳатто дунёсидан
ҳам кўнглим совиб кетди. Айниқса, аёлларнинг бу қадар беқадр бўлиб қолганлигини кўриб,
қийналаяпман.
— Шошманг!.. деди дўхтир. — Психотерапияга ишонасизми?
— Психотерапияга, психоанализга доир асарлардан анча-мунчасини ўқиганман.
Дўхтир қўрслик билан гапни бўлиб:
— Психотерапияга ишонасизми, деб сўраяпман, — деди. — Нимани ўқиган-
ўқимаганлигингиз мени қизиқтирмайди.
Йигит кўзларини пирпиратди:
— Лекин саволга жавоб бермади.
Туйқус дўхтир хатосини англаб етган каби майинроқ оҳангда, лекин жиддият билан:
— Хўп, менга ишонасизми? — деб сўради.
— Сизгами?... Сиз менинг саволимга жавоб бермадингиз. Энди ўртамизда самимият
бўлишига ишонолмайман.
— Анча таъсирчан экансиз... — Дўхтир зўраки кулимсираб, сўроқномага ишора қилди. —
Кўнглингизда хавотирингиз кучли эканлигини қайд этгансиз. Айтингчи, айнан нимадан
хавотирдасиз?
— Биринчи марта бунақа олис сафарга чиқишим. Бундан кейин сираям чиқмасам керак.
Кутилмаган бирор фалокат...
— Шошманг! — деди аёл, тағин гапни бўлиб. — Саволга... саволга жавоб беринг?
... ий-э, бу дўхтирнинг ўзи давога муҳтож-ку! Бунақа феъли чарслигию бетоқатлиги билан
хўппа семиргани қизиқ. Ҳойнаҳой, чолиниям қил қилворгандиро-ов!
— Хўш, нима сизни кўпроқ хавотирлантираяпти?
— Дўхтир, илтимос, аввал сиз менинг саволимга жавоб беринг?
Тағин дўхтир зўраки кулимсиради:
— Нима учун руҳга ишониш-ишонмаслигим сизни бу қадар қизиқтириб қолди?
— Биласизми дўхтир, мен бу ерда атиги бир неча кундан бери эмас, балки аллазамонлардан
буён яшаб юргандекман, кейин, кечалари аллақандай товушлар қулоғимга чалиниб уйғониб
кетаман-да, алламаҳалгача ўнггимда ҳам ўша товушларни элас-элас эшитаётгандек бўламан.
Назаримда, Ошиқ-Маъшуқнинг безовта руҳлари бизларни...
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |