|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)
* * *
Боғнинг овлоқ хиёбонидан юқори кўтарилиб боришаяпти. Атроф-теварак поёнсиз ўрмон
каби қалин дарахтзор. Сийрак ялангликларда эса гулзорлар яшнаб кўзга кўринади. Намхуш
ҳавода ёмғир исига омухта турфа гуллару асрий арғувонларнинг ўткир, ёқимли ҳиди анқийди.
Қайрағочлару оққайинларнинг тилларанг барглари оҳиста пирпираб ерга қўнади. Гоҳо барги
газонларни шитирлатганча ҳуркак олмахон эппиллаб йўлни кесиб ўтадию, дуч келган дарахтга
тирмашиб, зумда кўздан ғойиб бўлади, салдан сўнг яна изига қайтиб, қўл етар баландликда
тўхтайди-да, хўрак илинжида сергаккина мўлтираб тураверади.
— Ана, яна бир олмахон йўлимизни пойлаяпти, — деди Дуркунхон. — Ёнғоқдан қолдими?
— Кўпроқ олсак бўлар экан. Аттанг!.. Кўзмунчоқдек кўзларини мўлтиратаётган олмахонга
орқадан келаётган бўйчан бир қиз кафтида писта тутди. Олмахон қирс-қирс писта чаққач, тағин
юқорига ўрмалаб кетди.
Зинапоядан яна бир баланд сайхонликка кўтарилишди. Сайхонликнинг ўртаси гулзор!
Одамлар гулзор оралаб, сайрона кезиб юришибди. Тарвақайлаган арғувонлар остига
ўриндиқлар қўйилган.
Чеккароқдаги ўриндиққа бориб ўтирганларидан сўнг, Йигит:
— Сен сира ўйлаганмисан, кечалари уйқунгни бузаётган товушлар ниманики бўлиши
мумкин? — деб сўради.
— Ахир, тоғ босими остида аъзои бадан қизиб, ҳадеб мияга қон ураверса...
— Йўқ, ундан эмас. Менимча, чиндан ҳам Маъшуқанинг арвоҳи туну кун дарада чирқиллаб
юргандек!..
— Аҳ-ҳа, мантиғинг чакки эмас, — деб кулди Дуркунхон. — Руҳ мавзусида диссертация
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|