www.ziyouz.com кутубхонаси
96
аксинча, эрининг кўримсиз, бир хил кийимда юришини истар, соқолини кунда олгани учун ҳам
жанжал кўтарарди. Агар Лутфулла бирор куни бошқачароқ кийиниб, тузукроқ галстугини
боғласа борми, Гулининг қовоқ-тумшуғи осилиб кетар, бутун хатти-ҳаракатидан рашк ўтида
ёнаёттанлиги сезилиб турарди.
Ётоқхонада, каравотларининг ёнидаги тумбочканинг устида ҳамиша театрнинг репертуар
плани турарди. Лутфулла усти атир-упа билан тўла трюмо ойнаси олдида кийиниб, уст-бошини
тузатар экан, Гулбаҳор унга писанда қилгандек, репертуар планни қўлига олиб, бугун эрининг
спектакли борми-йўқлигини текширарди.
Лутфулла умрида бировга ҳисоб бериб ўрганмаган. Хотинига ҳам ҳамма нарсани
айтавермасди. Баъзан унинг репетиция пайти у иштирок этмайдиган бўш спектакль билан тўғри
келиб қолар, шунда Гулбаҳор «Ия, бугун «Пари қиз» экан-ку! Сиз бунда ўйнамайсиз-ку, қаёққа
кетяпсиз? деб эргашиб, нақ лифтнинг олдигача чиқарди.
Лутфулла хотинининг бундай қилиқларидан жаҳли чиқса ҳам индамас, кўника бошлагани
учунми, эътибор қилмасди. Баъзан-баъзан жуда жонига тегса, репетицияси борлигини ҳам
айтмай кетиб қоларди. Гоҳо театрда пландан ташқари ҳам спектакль тайёрлашар, шундай
пайтларда уларга ишдан кейин қолиб, репетиция ўтказишга тўғри келарди. Худди ҳисоб
беришдек туюлгани учун у буларни ҳам хотинига айтиб ўтирмасди.
Хотинининг нега бундай рашкчи бўлиб колганини Лутфулла ҳали-ҳамон тушунмайди.
Илгари Гулбаҳор бунақа эмасди. Эрига ниҳоятда меҳрибон эди. У янги ролни ёд олаётган
пайтларда бошида парвона бўлар, дам ўтмай чойнакда иссиқ чой дамлаб, хонасига оҳиста кириб
келар, у ёд олишдан тўхташини кутиб, жимгина тикилиб ўтирарди. Сўнг ёнига ўтириб, чой
қуйиб берар, баъзан тухум илитиб келарди. Кечалари эса уйқудан қолиб, партнерини сўзларини
айтиб турарди.
«Шу боласини туғиб уйда қолди-ю, рашк қиладиган одат чиқарди»», — деб ўйларди
Лутфулла ичида. Илгари, бирга ўқиб юрган пайтларида Гулбаҳор рашк нималигини тушуниб
етмасди. Эрининг келган-кетгани билан ҳам иши йўқ эди. Энди-чи... Энди бирон кун Лутфулла
спектаклдан кейинми, ё бош ролда ўйнаган пайтлари премьерадан кейинми, ўртоқлари билан
қолиб, уйга кечроқ қайтса, хотини қовоқ-тумшуғини уюб кутиб оларди. У Лутфуллага шундай
жазо беришни билардики, Лутфулла бундан ҳеч қаёққа қочиб қутулолмас эди. Гулбаҳор қасд
қилгандек сира чеҳрасини очмас, қовоғини юсилтирганча, ойлаб эри билан гаплашмасди. Бу
сўзсиз таъна, тилсиз жазо бутуя хонадонни заҳар-заққумга тўлдирар, Лутфулла бир ойгача
ўрнини ҳам ўзи тузатиб, эрталаб ишга чойини ҳам ўзи дамлаб, ичиб кетарди...
Бугун ҳам шундай бўлди. У ишга кета туриб, хотинидан қишлоқдан ким келганлигини
сўрамоқчи бўлди-ю, унинг қовоғини уюб олганлигини кўриб, индамади.
Театрга энди келиб турганди, уни йўқлаб қишлоқдаги яқин дўстлари — совхоз парткоми
Зикир Азизов билан ўрмон хўжалигининг директори Омонилла Умаровлар кириб қолишди. У
ишдан кейин дўстлари билан яна ресторанда учрашди.
Лутфулла кўпдан бери ўз қишлоғида бўлмаган, уни ниҳоятда соғинганди. Шунинг учун
дўстлари унга қадрдон қишлоғининг ҳавосини олиб келгандек бўлишди. У гап мавзусини ҳадеб
қишлоққа, у ердаги янгиликларга буриб турарди.
— Ҳа, дарвоқе, Зикрилла, бойчечак очилдими? — деб сўраб қолди Лутфулла.
У Зикир билан болаликдан бирга бойчечак териб катта бўлган, мактабни ҳам бир синфда,
бир партада ўтириб битиришган эди.
— Эй... сен сўрама... — деди Зикир бошини орқага ташлаб, қўлини силтаркан. — Шунақаям
очилганки... Уёққа қарасанг ҳам бойчечак, буёққа қарасант ҳам бойчечак... Ҳаммаёқ бойчечак...
Лутфулланинг бирдан юраги ёниб кетди. «Уёққа қарасанг ҳам бойчечак, буёққа қарасанг
ҳам бойчечак... » Унинг кўз олдида яна она қишлоги жонланди. Баланд тепа... Йўл бошида
каллакланган бир жуфт қўштут... Йўлнинг икки тарафида эса бодраб-бодраб очилган оқ-сариқ