www.ziyouz.com кутубхонаси
97
бойчечаклар...
Энди ошналарининг гапи Лутфулланинг қулоғига кирмас, унинг фикри ёди бойчечакда еди.
У ресторандан чиқди-ю, хотинининг аразлаганини ҳам унутиб, тўғри уйга шошилди.
«Ўзи ҳамма аёллар аразчан бўлишади, — деди йўлда ўзига-ўзи Лутфулла. — Бу ҳам
шуларнинг бири-да!» У хотинининг аразлаганини энди кўриптими?! Урганиб қолган. Гулбаҳор
билан янги танишган, студентлик пайтларида ҳам тез-тез аразлаб турарди. Шулардан иккитаси
Лутфуллани хаёлидан кетмайди.
Ўшанда тўртинчи курсда ўқишарди. Диплом спектаклига «Гамлет»ни қўядиган бўлишди.
Курс раҳбарлари Лутфуллада «Гамлет»ни ўйнаган актёрга ўхшаш томонлар борлиги учун унга
бош ролни топширишди. Лутфулланинг қуюқ қора қошлари, жиддий кўз қарашлари, айниқса,
кишининг диққатини ўзига тортадиган салобатли овози Гамлетни ўйнайдиган актёрга жуда-
жуда ўхшаб кетарди. Шунинг учун ҳам «Гамлет» ролини Лутфулла ўйнайдигап бўлди: Офелия
ролини эса унинг курсдоши Гулбаҳор ижро этарди.
Гулбаҳор ёшлигида нозикдан келган, оппоқ, сочлари жингалак, ўзи ҳам кўриниши каби
нозиктабиат қиз эди. У ҳамиша чит кўйлак кийиб юрарди. Лутфулла қишлоқда ўсган эмасми,
унга шу чит кўйлаги жуда ёқарди.
Гулбаҳор айниқса, ролга кирганида яна ҳам очилиб, чиройли бўлиб кетарди.
Лутфулла ҳам келишган, барваста қоматли йигит бўлиб, ўзининг жиддий табиати, савлат
тўкиб юриши билан барча қизларни ўзига маҳлиё этарди. Икковлари ҳам спектаклларда ўз
ролларини маҳорат билан, берилиб ижро этишарди.
Бир куни институтда чет элдан келган меҳмонларга «Гамлет»дан бир саҳна кўрсатишлари
керак эди. Шундан сал олдин Гулбаҳор Лутфулла билан аразлашиб қолганди. Шунинг учун у
спектаклда ўйнашдан бош тортди. Лекин институтда ҳеч ким Офелия ролини Гулбаҳорчалик
ижро этолмасди. Курс раҳбарлари бир амаллаб, уни ижро этишга кўндиришди.
Шу куни Лутфулла Гулбаҳорга тикилиб, ҳайрон бўлиб қолди. Гулбаҳор ролни шундай бир
кайфиятда, жозиба билан ижро этардики, уни кўриб Лутфулла бутун хафалигини унутди.
Кўзларига Гулбаҳор тенгсиз бир маликадек, аввалгидан ҳам сўлим, аввалгидан ҳам гўзал
кўриниб кетди.
Спектакль тугагач, пардоз хонасига ўтиб кетаётган Гулбаҳорни қўлидан ушлаб тўхтатди.
— Бугун кетиб қолмагин, хўпми? — деди кўзларига сирли тикилиб.
Афтидан Гулбаҳор ҳам уни кечирганди.
— Хўп, — деди жилмайиб ва югурганича хонасига кириб кетди.
Улар кечқурун ресторанда узоқ ўтиришди. Ушанда Лутфулла ёлгиз ўзи ижарада турарди.
Ресторандан чиқишгач, Гулбаҳорни ўз квартирасига олиб кетди. Кейин кичкинагина тўй
қилишди. Орадан бир йил ўтгач, қизлари Гулноза туғилди. Бир куни яна аразлашиб қолишди.
Бу сафар аразлашлари узоққа чўзилди. Улар яна бир йилга яқин гаплашмай юришди. Лутфулла
бошқа жойдан квартира олиб, чиқиб қетди.
Ўшанда театрда янги спектакль тайёрлашаётган эди. Бу спектаклда Лутфулла биринчи
марта бош ролни ижро этарди. У премьерага яқин ҳамқишлоқ дўстлари — Азимжон, Назрулла
ва Сатторларни таклиф қилди.
Спектакль бошланишидан олдин Лутфулла бениҳоя ҳаяжонланиб, ўртоқларини кутарди. У
саҳна орқасидан пардани хиёл очиб, зални кузатди. Залга эндигина кириб кела бошлаган
томошабинлар орасидан ўртоқларини ахтарди. Бир пайт уларга кўзи тушди. Ана, улар биринчи
қаторда тизилишиб ўтиришибди. Азимжон, Назрулла, ўртада... ўртада эса... Лутфулланинг
бирдан юраги ўйнаб кетди. Ўртада... очилиб-сочилиб Гулбаҳор ўтирарди.
Уларнинг ёнида эса Саттор қизи Гулнозани кўтариб, ўйнатарди.
«Бу ўртоқларимнинг иши», деб кулди ичида Лутфулла. Айни пайтда ўртоқларининг бу
ишидан хурсанд ҳам бўлди. Гулбаҳор қувониб, йигитлар билап гаплашиб ўтирар, Гулноза бўлса