www.ziyouz.com кутубхонаси
98
Сатторнинг тиззасида сакраб, шўхлик қиларди. Лутфулланинг кўзлари ёниб кетди. Шундагина
у қизини ниҳоятда соғинганлигини ҳис этди.
Шу куни Лутфулла ролни шу қадар маҳорат билан, берилиб ижро этдики, томошабинлар,
ҳатто Гулбаҳорнинг ўзи ҳам ичидан эрининг талантига қойил қолди. Бениҳоя меҳри товланиб,
шу йигит, бутун зал гулдурос қарсаклар билан олқишлаётган, томошабинлар қучоқ-қучоқ гул
тутиб қаршилаётган салобатли шу актёр ўзининг эри эканлигидан фахрланиб кетди. Қизининг
қўлига гул тутқазиб, саҳна четига қўйиб юборди.
Лутфулла томошабинлар тутқизаётган гуллар орасидан «Дада!» деб чинқириб келаётган
қизини кўриб, ҳаяжонланиб кетди. Уни даст кўтариб, бағрига босди. Қувонганидан кўзларидан
ёш чиқиб кетди.
Театрдан чиқишгач, Гулбаҳор ораларада ҳеч гап ўтмагандек эрини қўлтиқлаб олди.
Ҳаммалари биргалашиб, Лутфулланинг янги ролини «ювишди».
Шундан бери ҳам кечагидек ора-чора аразлашиб туришади. Лекин, энди бу узоққа
чўзилмайди.
... Лутфулла шу куни болалариии олиб, тунги поезд билан Учкўприкка жўнади. У қишлоғига
Учқўприк орқали ўтмоқчи эди. Гулбаҳор эрининг қишлогига кўп борганди. Лекин бунақа
пайтда, илк баҳор кунлари сира бормаганди.
Улар Учкўприкда Лутфулланинг бирга ўқиган, асли бир қишлоқлик Шариф исмли
оғайнисиникига тушишди. Уни мактабда пахта хашарига чақиришганида уларнинг йиртилган
кийим-кечакларини тикиб бериб юргани учун ҳазиллашиб, «Шариф бева» дейишарди. Лутфулла йўл-йўлакай «Шариф бева»нинг қилиқларини эслаб, гапириб кетди. У ҳозир
Учкўприкда катта вазифада ишлар экан.
Кечқурун ушоққина, аммо хушчақчақ «Шариф бева»нинг «Газиги» уларни Гулободгача
элтиб қўядиган бўлди. Гулобондан қишлоқларигача яна машинада беш-олти соат йўл
босишлари керак эди. Лутфулла қишлоққа телефон қилиб, бораётганини дўстларига айтди. Уни
Гулободда дўстлари — Азимжон ва Назрулла кутиб оладиган бўлишди.
Улар кечқурун роппа-роса соат саккизда Гулободда бўлишлари керак эди. Йўлга биров
кечикиб чиқишди. Гулбаҳор бора-боргунча «миқ» этмади. Соат саккиз бўлишига оз вақт қолган,
йўл эса ҳали анча олис эди.
«Ҳечқиси йўқ, улар бизни соат тўққизгача кутишади», деб далда берарди Лутфулла
хотинига. Аммо ўзи ҳам ичида: «Ростдан ҳам кечиксак, улар изларига қайтиб кетишса, болалар
билан тунда қаерда қоламиз», деб қўрқар, аммо хотинига сездирмасди. Шофёр уларнинг
шошилаётганларини билиб, машинасини қанчалик шитоб билан ҳайдамасин, барибир бир
соатча кечикишаётган эди. Лутфулла дўстларининг бир соатдаи ортиқ кутолмасликларини
биларди. Чунки, улар яна қишлоққа қайтишлари керак, йўл эса узоқ эди.
Ниҳоят, улар Гулободга кираверишдаги ГАИга яқинлашишди. Узоқда, йўл четида қорамтир
«Жигули» машинаси кўринди. Лутфулла шофёрга машинасини худди ўша «Жигули»га тақаб
тўхтатишни буюрди. «Газик» тўхташи билан «Жигули» ичидан иккита йигит сакраб тушишди.
Қоронғуда Гулбаҳор уларни танимиди. Аммо, Лутфулла ҳам машинадан сакраб тушиб, улар
билаи қучоқлаша кетди. Кейин Гулбаҳорни болалари билан машинадан туширишди.
«Ҳайрият, — деди Гулбаҳор хотиржам бўлиб «Жигули»нинг оқрқа ўриндиғига
жойлашаркан. — Етиб келдик-а!»
Ҳаммалари машинага ўтиришди.
— Жуда вақтида келдинглар-да, ўзиям. Соат тўққиздан ҳам ошди. Яна битта машина
ўтишини кутиб тургандик. Шунда келмасанглар, қайтиб кетмоқчийдик, — деди Азимжон.
— Ҳа, янга, қийналмай келдингларми, ишқилиб?— сўради Назрулла орқа ўриндиққа қўлини
ташлаб. — Жиянчалар совқотиб қолишмадими? Қоринлари ҳам тоза очгандир? — У шундай
деб олдинга энгашди. Газетага ўроғлиқ бир нарсани олиб, ўртага қўйди. Димоғларига ёқимли