Ўзр вазирлар Маҳкамасининг


Синфдан ташқари ўқиш ва нутқ ўстириш (17 соат)



бет78/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

Синфдан ташқари ўқиш ва нутқ ўстириш (17 соат)

Ўқиш материаллари. 8-30 бет ҳажмдаги болаларбоп бадиий, илмий-адабий китоблар. Ўқувчи овозсиз мустақил ўқиш ва танлаб овоз чиқариб ўқиш учун 1-5 бет ҳажмли шеър, эртак ва ҳикоялар.

Ўқиш мавзулари. Она-Ватан ва ота-боболар жасорати, ўсимликлар, қушлар ҳамда ҳайвонлар ҳақидаги асарлар.

3- СИНФ

Синфда, синфдан ташқари ўқиш ва нутқ ўстириш

(170 соат)

Ўқиш мавзулари:

Она битта, Ватан ягона (19 соат)

Бу бўлимда ўқувчиларга Ўзбекистон Республикасининг мустақил мамлакат эканлиги, юртимизда сўнгги йилларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида тушунча берилади. Ҳар бир киши ўзи туғилиб ўсган она – Ватанини севиши, она тилини қадрлаши, озод мамлакатнинг чин фарзанди бўлиши, юрт фаровонлиги, халқ ҳаёти ва меҳнати, фидоий замондошларимиз ҳақидаги бадиий асарлар берилган.



Халқ оғзаки ижоди (17 соат)

Бу бўлимда халқ оғзаки ижодига оид қўшиқ, эртак, масал, мақол, топишмоқлар киритилган. Улар орқали ўқувчиларга халқнинг орзу – умидлари, дўстлик, аҳиллик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, фазилатлари улуғланиши, салбий хислатларнинг қораланиши уқтирилади.





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   122




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет