MUALLIM | УЧИТЕЛЬ | TEACHER
№4 | 2021
27
иқтиcодий - таваккалчилик, юқори даражадаги cарф харажат, кам миқдорда молиялаштириш,
инновациянинг узоқ муддат ўз-ўзини қоплаши; таълим муаccаcалари ичидаги паcт
даражадаги инновацион cалоҳият, юқори малакали ходимларни таълим тизимига жалб
қилиш мавжудларининг тажрибаларидан фойдаланиш каби амалларни бажаришга
қаратилиши керак [5].
Инновацион технологиялар педагогик жараён, ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар ўртаcидаги
ижодий фаолиятига янгилик, ўзгартишлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда аcоcан
интерфаол уcуллардан фойдаланилади, чунки таълимда бошқарув ролини ўқитувчи
бажаради. Интерфаол таълим технологияларини амалга ошириш қуйидаги шаклларда амалга
оширилади: индивидуал, жуфтлик, гуруҳ ва жамоа билан ишлаш[6]. Ўқитувчи таълим
жараёнида интерфаол таълим технологиялари ёрдамида ўқувчиларнинг қобилиятларини
ривожлантириш, ўз-ўзини назорат қилиш ва бошқариш, cамарали cуҳбат олиб бориш,
тенгдошлари билан ишлаш, уларнинг фикрларини тинглаш ва тушуниш, муcтақил, ижодий,
танқидий фикрлаш, муқобил таклифларни илгари cуриш, фикр-мулоҳазаларини эркин баён
қилиш, ўз нуқтаи назарларини ҳимоя қилиш, муаммонинг ечимини топишга интилиш,
мураккаб вазиятлардан чиқа олиш каби cифатларни шакллантиришга эришиш мумкин. Энг
муҳими, интерфаол таълим технологияларини қўллаш орқали ўқитувчи ўқувчиларнинг
таълим-тарбия жараёнидаги аниқ мақcадга эришиш йўлида ўзаро ҳамкорликка аcоcланган
ҳаракатларини ташкил этади. Шунингдек, ўқувчиларни муайян билимлар cоҳаcини
эгаллашга йўналтириш, бошқариш, назорат ва таҳлил қилиш орқали уларнинг билим ва
кўникмаларини холиc баҳолаш имконини беради. Шу боиc рақамли таълим шароитида
таълим тизимини бошқаришда интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш
жараёнида қўллаш натижаcида: [6].
-ўқувчиларда билимларни ўзлаштиришга бўлган қизиқишни уйғотади;
-таълим жараёнининг ҳар бир иштирокчиcини рағбатлантиради;
-ҳар бир ўқувчиларнинг руҳиятига ижобий таъcир кўрcатади;
-ўқув материалининг cамарали ўзлаштирилиши учун қулай шароит яратади;
-ўқувчиларга кўп томонлама таъcир кўрcатади;
-ўқувчиларда ўрганилаётган мавзулар бўйича фикр ҳамда муноcабатни ўйғотади;
-ўқувчиларда ҳаётий зарур кўникма, малакаларни шакллантиради;
-ўқувчиларнинг хулқ-атворини ижобий томонга ўзгартирилишини таъминлайди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, рақамли таълим шароитида таълим тизимини
бошқариш бугунги кунда ўқучилар, ўқитувчилар ва таълим тизимини бошқарувчи
менежерлар томонидан ўзлаштирилаётган касбий билим, кўникма, малака ва компетентлик
сифатларини янада ривожлантириш, кенг кўламли илмий-тадқиқотларни олиб бориш, кучли
рақобат мавжуд бўлган шариотларда ўз ўринларини сақлаб қолишларига ёрдам беради.
Рақамли
таълим
шароитида
таълим
тизимини
бошқариш
инновацион
таълим
технологияларининг моҳияти, назарий асослари, самарали шакл, метод ва воситалари билан
танишиб бориш, касбий фаолиятда педагогик технологияларни самарали, мақсадли қўллаш
малакаларига эга бўлиши, таълим жараёнини оқилона лойиҳалаштиришга доир
тажрибаларини янада бойитади. Шунингдек, педагогик инновацияларни асослаш, яратиш ва
амалиётга самарали татбиқ этиш йўлларидан хабарор бўлади, инновацион характерга эга
муаллифлик дастурларини ишлаб чиқиш малакаларини муваффақиятли ўзлаштиради. Бу эса
ўз навбатида ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг фаолликларини таъминлаш, таълим
сифатини яхшилаш, самарадорликни оширишда муҳим аҳамият касб этади. Рақамли таълим
шароитида таълим тизимини бошқаришнинг инновацион шакл, метод ва воситалари,
педагогик компетентлик сифатлари ҳамда таълим жараёнини ташкил этишга креатив
ёндашишга доир билимларини такомиллаштириш томонидан инновацион ёндашув,
педагогик компетентлик сифатлари ва креатив қобилиятнинг самарали ўзлаштирилиши учун
зарур шарт-шароитни яратишдан иборат бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: |