Электрон ахборот-таълим муҳитида талабалар мустақил ишини ташкил этиш михлиева Шаҳзода Раббим қизи


АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ



бет2/4
Дата15.05.2023
өлшемі63,4 Kb.
#176712
1   2   3   4
Байланысты:
дисшох

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Бугунги кунда мустақил таълимнинг замонавий янги, тобора оммалашиб бораѐтган шаклларидан бири- Blended learning (аралаш ўқитиш) таълимидир. Ушбу шаклдаги ўқитиш жараѐнида талаба мустақил таълим олади, аммо айни вақтда унга гуруҳ ва ўқитувчи томонидан ѐрдам кўрсатилади. Гуруҳли машғулотлар давомида “blended learning” (аралаш ўқитиш)нинг қўлланилиши туфайли ҳар бир талаба ўқув материалларини ўзлаштириш борасида ўзида рўй бераѐтган ижобий ўзгаришларни намоѐн этган ҳолда мулоқот кўникмаларини ўзлаштириб боради, ўтилган материалларни такрорлайди ва янги мавзуни ўрганишга тайѐрланади.
Blended learning (аралаш ўқитиш) кўп ҳолатларда топшириқларга таянади ва асосий, муҳим маълумотлар негизида ташкил этилади, қўшимча материаллар эса тингловчига онлайн платформа орқали узатиб берилади. Талаба мустақил таълим олар экан, гуруҳнинг бошқа аъзолари билан онлайн режимда ташкил этилаѐтган муҳокамада иштирок этиш орқали ҳамкорлик қилади. Аудиторияда ва онлайн режимда ташкил этилаѐтган машғулотлар вақт миқдори бўйича ўзаро мос келиши турлича ўзгариб туриши мумкин. Таълимнинг турли босқичларида масофавий ва мустақил таълим самарали равишда қориштириб юборилади.
Аралаш таълимда ўқитувчи раҳбарлигида ташкил этиладиган машғулотлар учун соатлар ҳажми камайтирилади деган фараз нотўғридир. Вlended learning (аралаш ўқитиш)нинг муваффақияти таълим воситаларининг тўғри танланиши билан белгиланади. Бу таълим шаклининг афзаллиги шундаки, талабанинг ўзи ўқув материалини ўзлаштириш тезлиги ва таълим жараѐнининг интенсивлигини ўзи белгилайди.
Аралаш ўқитиш ўзида қуйидаги Европа таълими моделларини жамлайди:
1. Масофавий таълим (distance learning).
2. Аудитория таълими (face-to face learning).
Blended learning (аралаш ўқитиш) – онлайн ўқув материаллари ҳамда ўқитувчи раҳбарлигида гуруҳда таълим олишга асосланган ўқитиш шакли.
3. Интернет таълими (online learning).
4. Узлуксиз таълим (lifelong learning)
Бу шаклдаги таълим қуйидаги шахслар учун ниҳоятда аҳамиятлидир: иш вақти қатъий тартибга солинмаган соҳаларнинг ходимлари; ишлаб чиқариш ажралмаган ҳолда таълим олишлари лозим бўлган корхона, ташкилот ва фирмаларнинг ходимлари; “жонли мулоқотга асосланган таълим” муҳитида ўқишни хоҳловчи шахслар учун. Аралаш таълимнинг таркибий тузилмаси ҳам ўзгарувчан ҳисобланади. Айни вақтда хорижий мамлакатларда аралаш таълимнинг ўндан ортиқ шакллари мавжуд.
Ўқитиш амалиѐтида аралаш таълим ўз “ўлчам” (кўрсаткич)ларига эга. Улар қуйидагилардир:
- малакали кадрлар гуруҳининг шакллантирилганлиги;
- маҳорат дарсларига асосланган таълим;
- юқори даражадаги ютуқлари кафолатловчи муҳит;
- талабаларнинг ўз шахсий таълимий ютуқлари учун жавобгарлиги
1. ОТМда blended learning (аралаш ўқитиш) қуйидагиларга асосланади[5]:
- Онлайн маъруза машғулотлари.
- Онлан амалий машғулотлар.
- Интернет тармоғида муҳокама қилинадиган лойиҳа ва гуруҳ ишлари.
- Онлайн режимда ташкил этиладиган лаборатория машғулотлари.
- Онлайн режимда мустақил топшириладиган тест.
- Онлайн режимда ташкил этиладиган маслаҳат
Хориж давлатларида, жумладан Австралияда blended-learning усулида таълим олган талабларни кўпроқ ишга олишар экан. Чунки улар нафақат комьпютер технологияларини яхши билишада балки, уларда мустақил шуғулланиш ва ҳамкорликда ишлаш кўникмалари кучли ривожланган бўлар экан. Мамлакатимизда ҳам аралаш таълим моделига ўтилиб замонавий талаблар асосида ўқув дастурларини, ўқув-методик адабиѐтлар мажмуаларини янгилаш, ўқув жараѐнига электрон таълим технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аралаш таълимни ташкил этиш ва ундан фойдаланиш технологияларидан бири– аудиовизуал технологиялар ҳисобланади. Ўқув жараѐнига кенг кириб келаѐтган ўқитишнинг аудиовизуал тизими (лотинчадан audire - эшитиш ва visuails - кўриш) кўргазмали ва эшитиладиган ахборотларни тақдим қилишга мўлжалланган махсус техник воситаларни ўз ичига олади. Аудиовизуал воситалар– аудио, видео, электрон ўқув қўлланмалар, ўқув видеоѐзувлар, электрон ресурслар банкини яратиш ва улардан самарали фойдаланиш тамойилларидир[2].
Бугунги кунда таълим самарадорлигини оширишда турли усуллардан фойдаланилмоқда. Мақсадга эришиш ҳамда ахборотларни қабул қилишда аудиовизуал воситалари имкониятларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади. Аудиовизуал воситалар ва технологияларни машғулотларда асоссиз, ихтиѐрий равишда қўллаш салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Шунинг учун кўргазмали воситалардан фойдаланишда бир қатор шартларга риоя қилиш мақсадга мувофиқ бўлади:
- қўлланилаѐтган кўргазмали восита таълим олувчининг ѐши, психофизик хусусиятларига мос келиши;
- кўргазмали восита меъѐрда ишлатилиши ва уни кетма-кетликда ҳамда таълим жараѐнининг фақатгина лозим бўлган жойида кўрсатиш;
- иллюстрацияларни кўрсатишда асосийлари ва муҳимларини аниқ ажратиб олиш;
- намойиш қилинаѐтган кўргазмалар материаллар мазмуни билан мос тушиши;
- кўргазмали қўлланмадан ѐки намойиш этилаѐтган қурилмадан исталган ахборотни топиш ва таҳлил қилишга таълим олувчиларнинг ўзларини жалб этиш лозим. [1]
Олий таълимнинг давлат таълим стандартида белгиланган умумий талабларида ўқув жараѐнини фаол ва интерфаол шаклларини ташкил этиш, талабаларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш, мустақил таълим олиш билан биргаликда хорижий илм-фан таълим технологияларини кенг қўллашни назарда тутади. Замонавий педагогик ва ахборот технологияларига асосланган таълим тизими фақатгина педагог фаоллигига асосланган анъанавий таълимдан фарқли равишда, таълим сифатини оширибгина қолмай, таълим олувчининг фаоллигини кучайтириб, унинг ижодий қирраларининг очилишига катта ѐрдам берадиган восита сифатида намоѐн бўлади. Шунинг учун география таълимида аудиовизуал воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Талабалар умумий табиий география фанини ўзлаштириш жараѐнида фаннинг тадқиқот объекти, предмети, тадқиқот усуллари, Коинот, Қуѐш системаси, Ер ва унинг Қуѐш системасидаги тутган ўрни, географик қобиқ ва унинг тузилиши, географик муҳит ва инсон муносабатларининг географик асосларига оид назарий қарашлар ҳақида тасаввурга эга бўлишлари лозим. Аудиовизуал воситалар эса педагог етказмоқчи бўлган тасаввурни таълим олувчидаги мавжуд маълумотлар билан уйғун ҳолда унда шакллантириш имконини беради. Аудиовизуал тақдим қилинган материал педагог томонидан сўзлар орқали берилган материалга нисбатан тўлиқроқ қабул қилинади. Бу ерда телетасвирларни қабул қилишнинг психологик ўзига хослиги муҳим аҳамият касб этади. Ихтиѐрий жараѐн ва ҳодисаларни чуқур ўрганишда уларни компьютер ва аудиовизуал аппаратлар асосидаги қурилмалар ва технологиялар мажмуасидан иборат замонавий аудиовизуал воситалар ѐрдамида моделлаштириш имкони юзага келди.
Талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш ҳамда мустақил тарзда у ѐки бу ўқув топшириқларини бажариш имконини берувчи технологиялардан бири- Web-quest технологиясидир.
Web-quest технологияси педагогикада турли web- сайтларда жойлашган қисман ѐки тўлиқ маълумотлар асосида талабалар ишлаши мумкин бўлган Интернетдаги таълим сайтларидир. Web-questлар алоҳида муаммоларни ѐритиши, ўқув фани,ўқув мавзуси ва шунингдек фанлараро соҳаларни қамраб олиши мумкин [3]. Олий таълим муассаслари талабалари учун мўлжалланган география фанларига оид web-questлар мавжуд эмас. Web-questлардан фойдаланиш усуллари қуйидагилар: Тафаккурни ривожлантириш, ҳамкорлик, муаммоли таълим, лойиҳали таълим, мотивация ва аутентлик, замонавий технологиялардан фойдаланиш. Таълим web-questлар – ролли ўйин элементлари билан бойитилган, Интернет ахборот ресурсларидан фойдаланиб, бажариладиган муаммоли топшириқлардан иборатдир. Web-questлардан фойдаланиш учун талабалардан маълум даражада тилни билиш талаб этилиб, Интернет манбалридан , ҳаққоний ахборотлардан фойдаланиш талаб этилади. Web-questлардан фойдаланиш талабаларни мустақилликка, ҳар қандай ҳаѐтий муаммоларни ечишга, ижодий ишлашга, ахборот маконида тўғри ҳаракат қилишга, танқидий фикрлашга ўргатади.
Ҳозирги кунда фанлар бўйича questларнинг йиғилиши тарих, география, инглиз тили ва адабиѐт, табиий фанлар йўналишлаида амалга оширилмоқда. Web-quest технологиясининг муҳим жиҳати шундаки, талаба ўзига баҳо бера олиши, музокоралар ўтказиш орқали касбий кўникмаларни шакллантириши, сайтларда ишлаш орқали хорижий тилларни мукаммал ўрганиши, янги билимларни эгаллаши ва янги ахборот манбаларидан фойдаланиш имкониятларига эга бўлади. Web -quest гуруҳда ѐки якка ҳолда бажариш учун мўлжалланган. Талабалар web-questни бажаришда 6та бўлимдан фойдаланади: кириш, топшириқ, жараѐн, ҳаракатларга раҳбарлик қилиш, баҳолаш ва якуний хулосалар.
Ушбу технология талабани ўрганаѐтган мавзусига қизиқишини орттиради ҳамда муаммони қўйиш ва уни ечиш учун талабани изланишга чорлайди.
Талабаларнинг мустақил таълим олиш кўникмаларини шакллантирадиган интерактив технологияларидан яна бири бу- “Equal” технологиясидир. Педагог география дарсларида талабаларнинг имкониятлари, қизиқишлари, билим, кўникма ва малакалари даражасини инобатга олган ҳолда мустақил тарзда бажарадиган географик амалий машғулотларни “Equal” технологиясидан фойдаланиб ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. “Equal” технологияси талабаларнинг назарий билимларини амалда татбиқ этишга, материалларни онгли ва пухта ўзлаштириш билан бир қаторда уларнинг карталар ва атласларда қўлланиладиган турли шартли белгиларни ўрганиш, шартли белгилар ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлиш, уларни эслаб қолиш ҳамда ўзаро алоқасини тушуниш, англаш, бир-бирига боғлай олиш каби амалий аҳамиятга эга бўлган кўникма ва малакаларни шакллантиради [4].
Бу технологияни ҳар бир педагог индивидуал-ижодий ѐндошган ҳолда исталган шартли белгилар билан ўзгартириши мумкин. Масалан фойдали қазилмалар, аҳоли пунктлари каби шартли белгилар билан алмаштирса ҳам бўлади.
ХУЛОСА
Олий ўқув юртлари малакали касб эгаларини тайѐрлашда замонавий ўқитиш методлари – интерактив методлар, инновацион технологияларнинг ўрни ва роли бениҳоя каттадир. Бунда педагогик технология ва педагогик маҳоратга оид билим, тажриба ва интерактив методлар талабаларнинг билимли, етук малакага эга бўлишларини таъминлайди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет