Ўзр вазирлар Маҳкамасининг
DTS(Boshlangich,17.07)
Табииёт фани бўйича узлуксиз таълим тизимининг мажбурий таълим битирувчиларига қўйиладиган минимал ТАЛАБЛАР Билиши керак: атрофимиздаги оламга нималар киришини; жонли ва жонсиз табиатни; жисм ва моддаларнинг фарқини, ўсимлик ва ҳайвонлар учун иссиқлик ва ёруғликнинг зарурлигини; уйда фойдаланиладиган электр жиҳозларни, сезги органлари вазифа-ларини; сувнинг уч ҳолати, об-ҳаво, термометр, тарози, Ер шари, вақт ўлчов бирликларини; чақмоқ чақиши, момақалдироқ гумбурлаши, қушнинг сайраши, Қуёш, лампочка ва оловлардан ёруғлик ва иссиқликнинг тарқалиши, шамолнинг эсиши, булутларнинг ҳаракати, ёғинлар ёғиши, сувнинг исиши ва қайнаши табиат ҳодисалари эканлигини ҳаво бўшлиқ эмаслиги, шамол ҳавонинг ҳаракати эканлиги, ҳаво ҳароратининг ўзгариши, табиатда сувнинг айланишини; юлдузлар, Қуёш, Қуёш системасидаги сайёралар, комета, метеор ва метеоритлар, Ой ва кўриниш ҳолатлари, кун ва туннинг, йил фаслларининг даврий алмашинишини.
жүктеу/скачать 0,66 Mb. Достарыңызбен бөлісу: |