Олтин куз - ҳосилинг юз ( 6 соат )
Куз фаслига доир асарлар. Кузда инсонлар меҳнати, уларнинг табиатга муносабатлари. Табиатга сайр ва саёҳат.
Меҳнат – бахт келтирар (10 соат)
Мазкур бўлимдаги матнлар ўқувчиларда меҳнат қилишга, ҳунар ўрганишга ихлос қўйиш каби хислатларни тарбиялайди. Ўқувчиларга меҳнаткаш ота-боболаримизнинг меҳнатдан бахт-саодат топганликлари, ўлкамизда боғ-роғлар, экинзорлар яратганликлари, уларнинг фаол меҳнатлари ҳақидаги лавҳалар тавсия этилади. Улар меҳнат ҳақидаги ҳикматли ўгитлар, мақол ва масаллар мазмуни билан таништирилади.
Ўқувчиларга меҳнат туфайли тўқ-фаровон яшаш мумкинлиги, болаларнинг катталарга ёрдами, улар олдида фарзандлик бурчини бажаришлари, ораста ва саранжом- саришта бўлишлари, оила иқтисоди, тежамли бўлиш ҳақида тушунчалар берилади.
Достарыңызбен бөлісу: |