Тест натижаларини баҳолаш
1-топшириқ — эркак расмини чизиш:
5 балл — барча талаблар бажарилган. Баъзи деталларнинг йўқ бўлишига йўл қўйилади: бўйни, сочлари, қўл-бармоқларидан бири, бироқ юз қисмлари ҳаммаси бўлиши керак.
4 балл — қомат, бош, тана ва қўл-оёқларга эга. Қўл ва оёқлар иккита йўғон чизиқлар билан чизилган. Бўйин, соч, кулоқлар, кийимлар, бармоқлар ва товонлар йўқ бўлиши мумкин.
3 балл — боши ва танага эга қоматга ўхшаш сурат. Қўл ва оёқлар биттадан чизиқ билан чизилган.
2 балл — тана аниқ чизилмаган — «бош-оёқ» ёки «бош-оёққа» ўхшаш бир нарса, қўл ва оёқлар йўқ, ажи-бужи чизиқлар.
0-1 балл — ажи-бужи чизиқлар.
2-топшириқ — ёзма ҳарфлар билан ёзилган сўзларни кўчириш:
5 балл — намуна яхши ва тўлиқ қилиб кўчирилган. Ҳарфлар намуна ҳарфларидан энг кўпи билан икки марта катта. Биринчи ҳарф баландлиги бўйича ёзма ҳарфга мос келади. Ҳарфлар иккита сўзда бир-бирига аниқ боғланган.Кўчирилган ибора горизонтал чизиқдан кўпи билан 30 даражага оғади.
4 балл — намуна аниқ кўчирилмаган, ҳарфларнинг ўлчами ва горизонтал чизиқ унчалик ҳисобга олинмаган.
Збалл—ёзув аниқ иккига ажратилган ва намуна ҳарфларига ўхшаш чизиқларни ажратиб олиш мумкин.
2 балл — ҳеч бўлмаганда иккита ҳарф намунага мос келади. Кўчирилган ёзув бир қатор нимадир ёзилганга ўхшайди.
1 балл — ажи-бужи чизиқлар.
|
|
|
|
|
|
|
|
Достарыңызбен бөлісу: |