Меҳр -оқибат ва дўстлик



Дата14.12.2021
өлшемі14,67 Kb.
#127226
Байланысты:
Меҳр


Меҳр –оқибат ва дўстлик”мавзуси бўйича жамловчи баҳолаш

Топшириқ


1.Матнни ўқинг.Матннинг қисмларини аниқланг(кириш, асосий қисм, хулоса)

Бахил савдогар

Қадимги замонда ёмон феълли хасис савдогар бозорда айланиб юриб, саккиз юз тилла тангаси бор ҳамёнини йўқотиб қўйди. Ҳар томонга зир югуриб, ҳамёнини сўраб-суриштирди, лекин ҳеч кимдан дарагини эшитмади. Шунда у ким ҳамёнимни қайтариб берса, унга юз тилла мукофот беришини эълон қилиш учун бозорга жарчи юборди. Йўқолган бу ҳамённи Вали исмли бир этикдўз топиб олганди. У ниҳоятда ҳалол киши эди. Эгаси топилгунча ҳамённи сақлаб қўйишга қарор қилди. Жарчининг гапи рост эканига ишонч ҳосил қилгач, савдогарнинг олдига бориб унга ҳамённи топширди. Савдогар бахил, ёлғончи ва бировга яхшиликни раво кўрмайдиган ярамас одам эди. У йўқолган ҳамёни топилганига қанчали

к хурсанд бўлмасин, буни билдирмади. Дарҳол ҳамёнини очиб санаб кўргач, бечора этикдўзга туҳмат қилиб шундай деди: “Шундоқ ҳам оладиган пулингни аллақачон олиб бўлибсан!”. Вали этикдўз савдогарга шундай дебди: “Оғзингизга қараб гапиринг! Мен фақир кишиман, аммо ёлғончи, ўғри эмасман! Ваъда қилган пулингизни беролмасангиз, мени ўғриликда айбламанг”. Нопок савдогар Вали этикдўзга туҳмат қилиб, ҳатто иккови маҳкамага (қозихонага) боришди. Икки томон сўзини эшитган қози савдогарнинг алдаётганини сезди ва уни қаттиқ жазоламоқчи бўлди. Қози ғазабини билдирмай ўз қарорини эълон қилиб деди: “Савдогар ҳамёнидан юз олтин танга олинганини даъво қилаяпти, этикдўз эса ҳамёндан ҳеч нарса олмаганман, деб айтаяпти. Мен ҳар иккисининг сўзига ишонаман, икковининг ҳам гапи рост. Шунинг учун этикдўз топиб олган бу ҳамён бошқа одамники, ҳамён то эгаси чиққунича маҳкамада туриб туради”. Бахил савдогар этикдўзга қилган ишидан афсусланди, аммо энди кеч эди...

2.Асосий матндан бўлимларига сарлавҳачалар танланг ва ёзинг.

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________

3.Матндан олмош сўз туркумини ўзи боғланган сўз билан бирга кўчириб ёзинг.

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________



4.Матндан ёрдамчи сўзларни топинг ва тагига чизинг , олмошларни топиб кўчириб ёзинг .

______________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Достарыңызбен бөлісу:




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет