Ilim h á m jámiyet. №2.2023 80
Ҳар бир лексема парадигматик, синтагматик, эпи-
дигматик ва ассоциатив каби турли муносабатлардаги
бошқа луғат бирликлари билан боғлиқ бўлганлиги учун
яхлит блоклар кўринишидаги лексикани ўрганиш за-
руратини шарт қилиб қўяди. Тилларнинг лексик-
сематик қиѐси, аввало, маълум ахборот соҳалари билан,
яъни семантик майдон билан ўзаро боғланган категори-
ялар типологияси ҳисобланади.
Семантик майдон лексик бирликларни бошқа вари-
ант маъноси билан бирлаштирадиган лексик семанти-
канинг умумийлигидир.
Тилларни тил майдонига ажратиш йўли билан турли
тилларни қиѐслаб ўрганиш ҳақидаги ғоя Й.Трирдан
келиб чиққан. Олим, алоҳида бир тил майдонини ажра-
тиш яхлит олинган икки тил учун зарур дастлабки тил
ҳисобланади, деб ѐзади. Й.Трирнинг семантик майдони
ҳақидаги асосий қоида қуйидаги кўринишга эга.
Тил барқарор, аммо лексик бирликни ўзида намоѐн
қилган алоҳида тизим эмас. Шунингдек маъноси ҳам
алоҳида ҳисобланмайди, балки тизимнинг бошқа
сўзларининг қолган маънолари билан ўзаро алоқага
киришади.
Тил тизими икки параллел даража билан намоѐн
бўлади: тушунча сифатидаги тушунча майдони ва
лексик бирликдан иборат ишора (сўз) майдони шундай
қилиб, тилнинг барча тушунча майдони мувофиқ сўз
майдонлари билан тенг қопланади.
Йост Трир майдонлар орасидаги боғланишнинг асо-
сий кўриниши сифатида бир майдон таркиби ва тузил-
масида ҳар қандай ўзгариш бўйича у билан аралаш
майдонларни жавобли ўзгаришга олиб келадиган иеар-
хик бўйсунишга ажратади [13].
О.С.Ахманова таърифига кўра ―семантик майдон
кўпроқ ѐки камроқ автоном микротизим кўринишига
мувофиқ тилда назарияга эга бўлган борлиқнинг зарра-
часидир‖ [1].
Ҳозирги вактда илмий лексикография соҳасида се-
мантик майдонни ушбу тилнинг маълум ―тушунчали
доираси‖ни тўлдирадиган луғатнинг ихчам қисми си-
фатида кўриб чиқилади [9].
Ю.Н.Караулов семантик майдонни олам тил моде-
лининг мазмуний элементи сифатида кўриб чиққан. У
семантик майдон чегарасини ноаниқ ва хира
деб
ҳисоблайди. Ушбу бирлашишлар ҳаракатчан, динамик
бўлганлиги учун, семантик майдон ташқи олам реали-
ясининг ўзгаришларига мувофиқ мунтазам ўзгаради [5].
Майдон назариясида, турли сўз туркумларига теги-
шли сўз ўзида семантик майдонни киритади, деган уша
ҳолат мухимдир. Семантик майдон-турли сўз туркум-
лари лексик бирликларининг унга кирувчи лексик-
семантик гуруҳига қараганда, катта ташқи қисми ва
маркази таркибида мавжудлиги тушуниладиган «тизи-
мни ташкил қилишни майдон принципи билан лексик
гуруҳлаш» деб аниқлайди [9:104].
Семантик майдон ва унинг таркибий қисмлари
бўлган камроқ ҳажмли парадигматик гуруҳлар функци-
онал-когнитив соҳа - фақат каттароқ йирик блоклар
таркибида функционал аҳамиятини ажратиб олади.