Ilim h
á
m jámiyet. №2.2023
54
эгалланиши борасида турли муаллифларда турлича
фикрлар мавжуд.
Аҳмад Донишнинг ѐзишича Чўпонота жангидан
олдин ўзбек аскарлари Самарқанднинг атрофи
русларни ўраб олиб мағлуб қилиш учун қулай, руслар
бу ерларни яхши билишмайди деб ўйлашган. Руслар
Зарафшон
дарѐсига
яқинлашгач,
Чўпонота
тепалигидаги тўпларнинг икки-учтасидан ўқ отилган,
аммо порох ѐнмай қолган. Руслар осонлик билан
шаҳарни эгаллашган.
Муаллифнинг
ѐзишича
Самарқанд
босиб
олинмасдан олдин рус саркардалари амирга мактуб
ѐзиб, амирдан унда қўйилган шартларни қабул қилиб,
шахзодаларнинг бирини шу шартлар асосида руслар
олдига юборишни сўрашган. Шу билан бирга Жиззах
атрофидан чекинишга, ўзаро тинчлик ва ҳурмат
ўрнатилишига ваъда беришган. Аммо саркардалар буни
ҳатто амирга етказишмаган [9:24].
Мирзо Салимбек эса амир ва рус аскарлари
ўртасидаги жангда русларнинг қўли баланд келгач,
генерал Черняев Самарқандни қамал қилганини,
шунингдек, самарқандлик эронийлар эса русларга
мактуб ѐзиб, улар томонда эканликларини билдириш-
ган ва шаҳар дарвозаларини очиб уларни киргизишган.
Шаҳар ичкарисидаги аскарлар қанчалик қаршилик
кўрсатишмасин, бир-биридан айри ҳолда ҳаракат қил-
гани сабабли мағлубиятга учрашганини ѐзган [11:19].
Сомий Зирабулоқ жанги ҳақида ѐзар экан,
Каттақорғондан бир фарсах узоқликдаги ушбу
манзилда ғазовот тарафдорлари, сон-саноқсиз аскарлар,
олов отувчи тўплар, шунингдек, тўқсабо Усмон ва
Хожи Румийлар ҳам ўз сарбозлари билан ушбу
манзилда тўпланишганини ѐзган. Сомий Зирабулоқ
жангги тафсилотларининг айнан шу қисмида Ғузорда
Абдумалик тўра бошчилигида қўзғолон қўтарилгани
ҳақида ѐзади. Зирабулоқ жанги тавсилотларидан
тўхтаб, Абдумалик тўра, унинг атрофида бирлашган
амирлар ва аскарларнинг асл мақсадини баѐн этиб,
руслар Каттақўрғон учун жанг олиб бораѐтган бир
пайтда Самарқанднинг Абдумалик тўра тарафдорлари
томонидан қамал қилингани, аммо баъзи ѐлғон
хабарлар сабаб у ҳам чекинишга мажбур бўлганини
барча тафсилотлари билан баѐн қилади. Асарнинг
айнан шу қисми Абдумалик тўра ва унинг рус
босқинчиларига
қарши
олиб
борган
ҳарбий
ҳаракатлари, унинг тарафдорлари ва уларнинг асл
мақсадлари ҳақида тасаввур ҳосил қилишда муҳим
аҳамиятга эга.
Ҳулоса қилиб айтадиган бўлсак, рус-бухоро
урушларидаги ҳарбий ҳаракатлар тарихини ўрганишда
маҳаллий манбаларни ўрни катта. Айниқса, Аҳмад
Дониш, Мирзо Сомий ва Мирзо Салимбекларнинг
тарихий асарлари ўша давр замондошларининг ижод
намунаси сифатида алоҳида қийматга эга. Уларда
баъзи исмлар ѐки саналар билан боғлиқ ноаниқликлар
бўлсада (жуда кам миқдорда), муаммони ўрганишда ва
уни қиѐсий таҳлил қилишда бирламчи манба бўлиб
хизмат қилади.
Достарыңызбен бөлісу: |