Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


ГФРнинг маъмурий бўлиниши



бет2/3
Дата06.02.2022
өлшемі39,62 Kb.
#37867
1   2   3

ГФРнинг маъмурий бўлиниши

  • Ерлар
  • Майдони км.кв.
  • Аҳолиси (минг)
  • Пойтахти
  • 1
  • Баден-Вюртемберг
  • 35 751
  • 10 300
  • Штутгарт
  • Бавария Республ.
  • 70 554
  • 12 000
  • Мюнхен
  • Берлин
  • 884
  • 3 500
  • Берлин
  • Брандербург
  • 20 059
  • 2 500
  • Потсдам
  • Бремен
  • 404
  • 684
  • Бремен
  • Гамбург
  • 755
  • 1 700
  • Гамбург
  • Гессен
  • 21 114
  • 6 000
  • Висбаден
  • Мекленбург-Олд Померания
  • 23 838
  • 1 800
  • Шверин
  • Куйи Саксония
  • 47 338
  • 7 800
  • Ганновер
  • 10 
  • Шим.Рейн-Вестфалия
  • 34 071
  • 17 700
  • Дюссельдорф
  • 11 
  • Рейналд-Пфальц
  • 19 849
  • 4 000
  • Майнц
  • 12 
  • Саар
  • 12 570
  • 1 100
  • Саарбрюккен
  • 13 
  • Саксония Республ.
  • 18 337
  • 4 600
  • Дрезден
  • 14 
  • Саксония- Ангальт
  • 20 455
  • 2 800
  • Макдебург
  • 15 
  • Шлезвиг-Гольштейн
  • 15 729
  • 2 700
  • Киль
  • 16 
  • Тюрингия Респбл.
  • 16 251
  • 2 500
  • Эрфурт
  • ГФР пойтахти – Берлин шаҳри бўлиб (1991 йилнинг июнь ойидан), мамлакат маъмурий жиҳатдан 16 ер (вилоят)га бўлинади, ерлар округларга, округлар туманларга, туманлар жамоаларга бўлинади. Мамлакат Германия (Deutschland), Германия Федератив Республикаси (Bundesrepublic Deutschland), ГФР каби номлар билан юритилади.
  • Давлат тузуми (ГФР) – федератив республика бўлиб, амалдаги конститутцияси 1949 йил 23 майда қабул қилинган, унга 1954, 1956, 1990, 1993 ва 1994 йилларда қўшимчалар киритилган. Давлат бошлиғи – федерал президент. У махсус чақириладиган федерал мажлис томонидан 5 йил муддатга сайланади ва яна бир марта сайланиш ҳуқуқи мавжуд. Федерал мажлис бундестаг раиси томонидан чақирилади ва у бундестаг депутатлари ҳамда ландтаглар (ер парламентлари) томонидан сайланган аъзолардан иборат. Президент иш қобилиятини йўқотса ёки вафот этса, бундестаг раиси президент ваколатларини бажаради. қонун чиқарувчи ҳокимиятни парламент амалга оширади. У икки палата: бундестаг ва бундесратлардан иборат. Бундестаг аҳоли томонидан 4 йил муддатга сайланади. Бундесрат эса ер ҳукуматлари ўз орасидан 4 йил муддатга таъминлайдиган вакиллардан иборат. Ижроия ҳокимият федерал канцлер бошчилигидаги федерал ҳукумат қўлида. Федерал канцлер бундестагда президентнинг таклифига биноан кўпчилик овоз билан сайланади. Вазирлар федерал канцлернинг таклифи билан президент томонидан тайинланади. Ҳар бир ернинг ўз конститутцияси, парламент ва ҳукумати бор.
  • ГФР аҳолиси 82 400 996 киши бўлиб, унинг 6,5 млн.ни чет элликлардир. Расмий давлат тили - немис тили. Дини - христианлик (насронийлик). Пул бирлиги - немис маркаси бўлган эди, лекин хозирги кунда (2002 йилнинг январидан бошлаб) Евро пул бирлигига ўтилган. Миллий байрами немис бирлиги куни (1990 йил 3 октябр ГДР ва ГФР нинг бирлашган куни). Германия Федерал Президенти Роман Хериог, Федерал канцлер Герхард Шродер.
  • Ижтимоий бозор иқтисодиётида аҳоли фаровонлиги учун барча зарурий шарт-шароитлар яратилган. Германия урбанизация даражаси ниҳоятда юқори бўлган мамлакат бўлиб, замонавий илмий-технологик асосида индустриаллашган давлатдир.
  • ГФР дунё мамлакатлари ичида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича энг юқори ўринларда турувчи давлатлардан бири хисобланади. Жаҳон мамлакатларида ишлаб чиқарилаётган ялпи миллий маҳсулотнинг (ЯММ) 7-8 фоизи, Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилаётган ялпи миллий маҳсулотнинг 27-28 фоизи ГФРга тўғри келмоқда. Германия аҳолисининг 27-28 фоизи асосан мамлакатнинг саноати ривожланган иқтисодий районларида яшашиб, мамлакат ЯММнинг 23-24 фоизини ишлаб чиқармоқда.
  • Германия жаҳоннинг йирик ва иқтисодиёти тараққий этган мамлакатларидан бири. Минерал хом ашё ресурсларига бой. Масалан, уларга тошкўмир, темир ва марганец рудаси, никель, кобалт, вольфрам, молибден, мис, хром, қўрғошин, қалайи, уран, калий тузи, гилмоя ва ҳ.к. киради.

ICE tez yurar poezdi Temir yoʻl uzunligi — 91,4 ming km, avtomobil yoʻllari uzunligi — 496,6 ming km. Eng katta aeroporti — Frankfurtmayn shahrida. Boshqa yirik aeroportlari: Berlin — Tegel, Berlin — Shenefeld, Bremen, Gamburg, Gannover, Drezden, Dyusseldorf, Kyoln /Bonn, Leypsig, Myunxen, Nyurnberg, Saarbryukken va Shtutgart. Suv yoʻllari uzunligi — 7467 km. Asosiy dengiz portlari: Gamburg, Bre-menBremerxafen, Vilgelmsxafen, Rostok

  • ГФР иқтисодиётида машинасозлик саноати юқори даражада ривожланган соҳадир. Машинасозлик саноатида, айниқса, метални қайта ишлаш соҳасида, металлургия, элктротехника, кончилик, тўқимачилик саноати ва шунингдек қишлоқ хўжалик, машинасозлик тармоқлари кенг ривожланган.
  • Телекоммуникация асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш, механика ва оптик аппаратларни ишлаб чиқариш соҳалари ҳам мамлакат иқтисодиётида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.
  • Мамлакат иқтисодиётида концернлар шаклида бўлганйирк монополистик бирлашмалар:
  • Оғир саноатда “Тиссен”, “Крупп”, “Маннееман”,
  • Электротехника ва электрон ишлаб чиқариш саноатида “Бош”, “Сименс”
  • Кимё саноатида “Хёхст”, “Басф”, “Байер”,
  • Автомобил саноатида “Фольксваген”, “Деймлер-Бени”, “Опель” ва “BMW” концернлари хал қилувчи роль ўйнайди.
  • ГФР қишлоқ хўжалигида аҳолининг атиги 4-5% и банд бўлиб, мамлакатнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжининг 90%дан ортиқроғини қондиради. Бу ҳолат мамлакат қишлоқ хужалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда меҳнат самарадорлиги нақадар юқори эканлигидан далолат беради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет