Die eine Einfluss ausuebene Faktoren auf die wirtschaftliche und soziale Entwicklungen von Deutschland
Die wirtschaftliche Beziehungen zwischen Usbekistan und Deutschland
Режа
1“Германия ҳакида умумий маълумотлар”
2. “Германиянинг иктисодий-ижтимоий ривожланишига таъсир этувчи омиллар”
3. “Ўзбекистон ва Германиянинг иқтисодий алоқалари”
Германия Федератив Республикаси (ГФР) Европанинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, шимолда Дания билан, ғарбда Голландия, Бельгия, Люксембург ва Франция давлатлари билан, жанубда Швейцария ва Австрия, шарқда Чехия, Словакия, Польша давлатлари билан чегарадошдир. ГФР Европа Ҳамжамияти ва НАТОга аъзо бўлган давлат сифатида Европанинг марказий ва шарқий давлатларини бир–бирига боғлаб туради. ГФРнинг умумий майдони 356,96 км бўлиб, у ҳудудий жиҳатдан 16 ер (вилоят)дан ташкил топгандир:
ГФРнинг маъмурий бўлиниши
№
Ерлар
Майдони км.кв.
Аҳолиси (минг)
Пойтахти
1
Баден-Вюртемберг
35 751
10 300
Штутгарт
2
Бавария Республ.
70 554
12 000
Мюнхен
3
Берлин
884
3 500
Берлин
4
Брандербург
20 059
2 500
Потсдам
5
Бремен
404
684
Бремен
6
Гамбург
755
1 700
Гамбург
7
Гессен
21 114
6 000
Висбаден
8
Мекленбург-Олд Померания
23 838
1 800
Шверин
9
Куйи Саксония
47 338
7 800
Ганновер
10
Шим.Рейн-Вестфалия
34 071
17 700
Дюссельдорф
11
Рейналд-Пфальц
19 849
4 000
Майнц
12
Саар
12 570
1 100
Саарбрюккен
13
Саксония Республ.
18 337
4 600
Дрезден
14
Саксония- Ангальт
20 455
2 800
Макдебург
15
Шлезвиг-Гольштейн
15 729
2 700
Киль
16
Тюрингия Респбл.
16 251
2 500
Эрфурт
ГФР пойтахти – Берлин шаҳри бўлиб (1991 йилнинг июнь ойидан), мамлакат маъмурий жиҳатдан 16 ер (вилоят)га бўлинади, ерлар округларга, округлар туманларга, туманлар жамоаларга бўлинади. Мамлакат Германия (Deutschland), Германия Федератив Республикаси (Bundesrepublic Deutschland), ГФР каби номлар билан юритилади.
Давлат тузуми (ГФР) – федератив республика бўлиб, амалдаги конститутцияси 1949 йил 23 майда қабул қилинган, унга 1954, 1956, 1990, 1993 ва 1994 йилларда қўшимчалар киритилган. Давлат бошлиғи – федерал президент. У махсус чақириладиган федерал мажлис томонидан 5 йил муддатга сайланади ва яна бир марта сайланиш ҳуқуқи мавжуд. Федерал мажлис бундестаг раиси томонидан чақирилади ва у бундестаг депутатлари ҳамда ландтаглар (ер парламентлари) томонидан сайланган аъзолардан иборат. Президент иш қобилиятини йўқотса ёки вафот этса, бундестаг раиси президент ваколатларини бажаради. қонун чиқарувчи ҳокимиятни парламент амалга оширади. У икки палата: бундестаг ва бундесратлардан иборат. Бундестаг аҳоли томонидан 4 йил муддатга сайланади. Бундесрат эса ер ҳукуматлари ўз орасидан 4 йил муддатга таъминлайдиган вакиллардан иборат. Ижроия ҳокимият федерал канцлер бошчилигидаги федерал ҳукумат қўлида. Федерал канцлер бундестагда президентнинг таклифига биноан кўпчилик овоз билан сайланади. Вазирлар федерал канцлернинг таклифи билан президент томонидан тайинланади. Ҳар бир ернинг ўз конститутцияси, парламент ва ҳукумати бор.
ГФР аҳолиси 82 400 996 киши бўлиб, унинг 6,5 млн.ни чет элликлардир. Расмий давлат тили - немис тили. Дини - христианлик (насронийлик). Пул бирлиги - немис маркаси бўлган эди, лекин хозирги кунда (2002 йилнинг январидан бошлаб) Евро пул бирлигига ўтилган. Миллий байрами немис бирлиги куни (1990 йил 3 октябр ГДР ва ГФР нинг бирлашган куни). Германия Федерал Президенти Роман Хериог, Федерал канцлер Герхард Шродер.
Ижтимоий бозор иқтисодиётида аҳоли фаровонлиги учун барча зарурий шарт-шароитлар яратилган. Германия урбанизация даражаси ниҳоятда юқори бўлган мамлакат бўлиб, замонавий илмий-технологик асосида индустриаллашган давлатдир.
ГФР дунё мамлакатлари ичида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича энг юқори ўринларда турувчи давлатлардан бири хисобланади. Жаҳон мамлакатларида ишлаб чиқарилаётган ялпи миллий маҳсулотнинг (ЯММ) 7-8 фоизи, Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилаётган ялпи миллий маҳсулотнинг 27-28 фоизи ГФРга тўғри келмоқда. Германия аҳолисининг 27-28 фоизи асосан мамлакатнинг саноати ривожланган иқтисодий районларида яшашиб, мамлакат ЯММнинг 23-24 фоизини ишлаб чиқармоқда.
Германия жаҳоннинг йирик ва иқтисодиёти тараққий этган мамлакатларидан бири. Минерал хом ашё ресурсларига бой. Масалан, уларга тошкўмир, темир ва марганец рудаси, никель, кобалт, вольфрам, молибден, мис, хром, қўрғошин, қалайи, уран, калий тузи, гилмоя ва ҳ.к. киради.
ICE tez yurar poezdi Temir yoʻl uzunligi — 91,4 ming km, avtomobil yoʻllari uzunligi — 496,6 ming km. Eng katta aeroporti — Frankfurtmayn shahrida. Boshqa yirik aeroportlari: Berlin — Tegel, Berlin — Shenefeld, Bremen, Gamburg, Gannover, Drezden, Dyusseldorf, Kyoln /Bonn, Leypsig, Myunxen, Nyurnberg, Saarbryukken va Shtutgart. Suv yoʻllari uzunligi — 7467 km. Asosiy dengiz portlari: Gamburg, Bre-menBremerxafen, Vilgelmsxafen, Rostok
ГФР иқтисодиётида машинасозлик саноати юқори даражада ривожланган соҳадир. Машинасозлик саноатида, айниқса, метални қайта ишлаш соҳасида, металлургия, элктротехника, кончилик, тўқимачилик саноати ва шунингдек қишлоқ хўжалик, машинасозлик тармоқлари кенг ривожланган.
Телекоммуникация асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш, механика ва оптик аппаратларни ишлаб чиқариш соҳалари ҳам мамлакат иқтисодиётида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.
Мамлакат иқтисодиётида концернлар шаклида бўлганйирк монополистик бирлашмалар:
Оғир саноатда “Тиссен”, “Крупп”, “Маннееман”,
Электротехника ва электрон ишлаб чиқариш саноатида “Бош”, “Сименс”
Кимё саноатида “Хёхст”, “Басф”, “Байер”,
Автомобил саноатида “Фольксваген”, “Деймлер-Бени”, “Опель” ва “BMW” концернлари хал қилувчи роль ўйнайди.
ГФР қишлоқ хўжалигида аҳолининг атиги 4-5% и банд бўлиб, мамлакатнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжининг 90%дан ортиқроғини қондиради. Бу ҳолат мамлакат қишлоқ хужалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда меҳнат самарадорлиги нақадар юқори эканлигидан далолат беради.
Германиянинг жаҳон иктисодиётида тутган ўрни
Кўрсаткичлар
Ўлчов бирлиги
Миқдори
Эгаллаган ўрни
ЯММ
Млрд.дол.
2252,33
3
ЯММ аҳоли жон бошига
Минг.дол.
27,5
6
Электр энергия
Млрд.квтғс
483,3
6
Кўмир
Млн.тонна
261,5
5
Мис
Млн.тонна
0,59
4
Рух
Млн.тонна
0,36
4
Пластмасса
Млн.тонна
16,5
3
Ўсимлик ёғи
Млн.тонна
2,42
8
Маргарин
Млн.тонна
0,65
4
Сарёғ
Млн.тонна
0,45
4
Пишлоқ
Млн.тонна
1,37
3
Вино
Млн.Гкл
11,3
6
Пиво
Млн.Гкл
113,4
3
Сигарет
Млрд.дона
222,8
4
Буғдой
Млн. тонна
16,7
8
Пўлат
Млн. тонна
42,0
5
Нефтни қайта ишлаш қувватлари
Млн.тонна
113
7
Нефт маҳсулотларини иғч
Млн.тонна
25,8
6
Сунъий ёнувчи газ иғч
Млрд.м3
267
5
Чуян ва темир қотишмаларини қуйиш.
Млн.тонна
29,2
5
Қўрғошин қуйиш
Минг.тонна
375
4
Енгил автомабил иғч
Минг.дона
5300
2
Пишлоқ иғч
Млн.тонна
1,76
2
Қуритилган сут иғч
Минг.тонна
610
5
Қандолат маҳсулотларини иғч (музқаймоқғшоколад)
Минг.тонна
513ғ1230
2
Шахсий компьютерлар сони
Млн.дона
30,0
3
Маҳсулот ва хизматларнинг экспорти
Млрд.дол
649,4
2
Энг йирик импортчи
Млрд.дол.
493,0
2
Олтин захираси
Троя унцияси
111,1
2
Халқаро валюта захираси
Млрд.дол.
87,6
7
Кредитларни қайтариш қобилиятининг юқори кўрсаткичлари рейтинги
Чегарадош мамлакатлари: Австрия 784 км, Бельгия 167 км, Чехия 646 км, Дания 68 км, Франция 451 км, Люксембург 138 км, Голландия 577 км, Польша 456 км, Швецария 334 км.
Аҳолиси: 82 400 996 киши (2007й. июль), 82 160 000 киши (1999 й.).
Экспорти: $ 1.131 трл. Экспорт маҳсулотлари: машинасозлик ва транспорт воситалари, кимё маҳсулотлари, металлар ва саноат маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, текстил маҳсулотлари.
Экспорт ҳамкорлари: Франция 9.7%, АКШ 8.6%, Буюк Британия 7.3%, Италия 6.7%, Голландия 6.2%, Бельгия 5.5%, Австрия 5.5%, Испания 4.7%.
Импорти: $ 934 млрд.
Импорт маҳсулотлари: машинасозлик ва транспорт воситалари, кимё маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, текстил маҳсулотлари ва металлар.
Импорт ҳамкорлари: Голландия 11.7%, Франция 8.7%, Бельгия 7.6%, Буюк Британия 6.9%, Хитой 5.9%,Италия 5.5%, АКШ 5.1%, Австрия 5.5%,Россия 4%.
Ташқи алмашув бўйича олтин захираси: $ 111/6 млрд.
Харбий соҳага харажатлар: ЯИМнинг 1.5%.
Ўзбекистон – Германия муносабатлари Германия билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида расмий муносабатлар 1992 йилдан бошланган бўлса ҳам, икки давлат ўртасидаги алоқалар узоқ даврга бориб тақалади Ўзбекистоннинг ғарбий Европадаги биринчи элчихонаси 1993 йил Бонн шахрида очилди. Ўша пайтданоқ ўзаро алоқалар, делегацияларнинг ташрифлари йўлга қўйилди. Германия Федерал иқтисодий ҳамколик вазирининг 1992 йил августдаги расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун асос яратди
Ҳамкорлик дастурларини мувофиқлаштириш ва тезроқ амалга ошириш мақсадида 1993 йил августда идоралараро комиссия ҳамда 1995 йил май ойида Ўзбекистон – Германия доимий ишчи гуруҳи тузилди. Мазкур комиссия ва гуруҳ мунтазам равишда йиғилишлар ўтказиб, инвестицияларни кафолатлаш ва суғурталаш, лойиҳаларни молиялаш, хусусийлаштиришга кўмаклашиш, қимматли қоғозлар бозорини вужудга келтириш каби муҳим масалаларни ҳал қилиб келаётир. 1993 йил Тошкентда Германиянинг техникавий ҳамкорлик жамиятининг ваколатхонаси очилди. Жамият фаолияти туфайли бозор иқтисодиётига оид семинарлар ва ўқув курслари ўтказиш йўли билан мутахассислар тайёрлаш, иқтисодий қонунчилик, хусусийлаштириш, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш, атроф-муҳитни мухофаза қилиш, шаҳар йўловчи транспортига доир қонун ва низомлар ишлаб чиқиш, «Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш» тадбирлари бўйича маслахатлар бериш дастури амалга оширила бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Германиянинг «АКА», «КфВ», «Берлинер Банк» ва «Дойче Банк» каби банклари билан базис битимлари тузган. Шу битимлар асосида камида 778,7 млн. немис маркаси миқдорида турли лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Германияга 2001 йил 2-5 апрел кунлариқилган ташрифи икки мамлакатнинг ўзаро муносабатларида сифат жиҳатидан янги давр бошланганлигини билдирди. Ташриф давомида молия, сайёҳлик, фан-теҳника, наркотиклар контрабандасига қарши кураш каби соҳалар бўйича ўзаро шамкорликни янада кенгайтиришни назарда тутувчи 14 та ҳужжат имзоланди
Ўзбекистон Германияга пахта толаси, мисс ва ундан ясалган буюмлар, бошқа рангли металлар етказиб беради ва турли хизматлар кўрсатади. Германиядан Ўзбекистонга асбоб-ускуналар, балиқ маҳсулотлари, қанд-шакар ва қандолат махсулотлари, буғдой уни, кимёвий махсулотлар, қора металл ва ундан тайёрланган буюмлар, транспорт воситалари, сарёғ ва ўсимлик ёғи, оптик асбоб ва аппаратлар, сут маҳсулотлари, қоғоз ва картон, пластмасса ва ундан ясалган буюмлар, учиш аппаратлари ва бошқалар етказиб берилади ва турли хизматлар кўрсатилади. Енгил саноат, пахта ва унинг чиқитларини қайта ишлаш, тиббиёт ва фармацевтика препаратлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаш, юк ва йўловчи ташиш, автосервис, илмий ишланмалар, савдо-сотиқ ва бошқа сохаларда бир нечта қўшма корхона фаолият юритаётир.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги хузурида Германиянинг 40 та фирма ва компанияси ваколатхоналари расмийлаштирилган. Улар қаторида «Даймлер Бенц», «Сименс», «Алкатель», «Тиссен», «Люфтганза», «БАСФ», «Саламандер» каби жаҳонга машҳур фирмалар бор.
«Ландтехник-Ташкент», «Чирком», «Уз-Винклер», «Грассо», «ТашВирт», «Интермед Экосан», «Намбум» ва бошқа қўшма корхоналар қишлоқ хўжалиги ускуналарини тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги машиналари ва йўл техникалари, телефон тармоқларига хизмат кўрсатиш, новвойчилик ускуналарини олиб келиш ва уларни монтаж қилиш, тиббий дориларни етказиб бериш, гўшт-ёғ маҳсулотлари ва қоғоз ишлаб чиқариш билан машғул.
Германияда Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида Берлин, Потсдам, Дортмунд, Бонн, Штутгарт, Гамбург, Мюнхен, Ганновер, Висбаден шаҳарларида Ўзбекистоннинг мусиқа, тасвирий ва театр санъати кенг намойиш этилганлиги бунинг ёрқин мисолидир. Мамлакатимиз театр ва кино усталари Тюбинг, Берлин, Котбус, Манхайм, Мюльхаймда ўтказилган фестивалларда ҳам фаол иштирок этишди. Ўз навбатида республикамизда ҳам Германия маданияти кунлари муваффақиятли ўтди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг ривожига К.Аденауэр, Ф.Эберт жамғармалари, Гёте номидаги институт, Германиянинг олий ўқув юртлари, университетлари ректорлари конференцияси, «Дойче Велле» телекомпанияси, «Германия-Ўзбекистон» дўстлик жамияти, «ЭПОГ» Берлин жамоат-маданий бирлашмаси катта ҳисса қўшмоқдалар.
Аденауэр жамғармаси кўмагида Сант-Аугустин шаҳрида «Амур Темур ва унинг жаҳон тарихида тутган ўрни» мавзуида илмий конференция, «Орол экологик фожеасининг миллий ва халқаро аспектлари» симпозиумлари ўтказилди. Журналистлар гуруҳи ва немис ижодий зиёлилари вакиллари ташаббуси билан Орол ҳақида ҳужжатли фильм олишга киришилди. +орақолпоғистон болалар касалхоналарига дори-дармонлар ва тиббиёт ускуналари учун маблағ йиғиш ташкил қилинди ва бу ҳудудда сув тозалаш иншоотларини яратиш учун маблағ тўпланди. Ўзбекистон Республикасида немис миллатига мансуб 25 мингга яқин