Қорытынды аттестаттау тапсырмалары


ҚОРЫТЫНДЫ АТТЕСТАТТАУ ТАПСЫРМАЛАРЫ



Pdf көрінісі
бет83/99
Дата03.06.2022
өлшемі2,96 Mb.
#145901
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   99
Байланысты:
ТАПСЫРМАЛАР

ҚОРЫТЫНДЫ АТТЕСТАТТАУ ТАПСЫРМАЛАРЫ
Меҳр-оқибат, катталарга ҳурмат, олижаноблик, меҳнатсеварлик каби 
хислатлар оилада барқарор бўлса, вояга етаётган фарзандда ҳам шу хусусиятлар 
шаклланиб боради.
«Қуш уясида кўрганини қилади». Асрлар давомида тилдан-тилга кўчиб 
келаётган бу мақол замиридаги ҳақиқатни англашимиз зарур. Бола биринчи 
навбатда ота-онасидан ўрнак олади, улар нима дейишса, шуни қилади. Аммо ҳар 
ким ўз муаммоси билан овора бўлган бугунги кунда оила бутунлигини сақлаш, 
болаларга керагича меҳр бериш ҳам қийин бир юмушга айланиб қолган. 
Фарзандлари тарбияси учун ҳатто вақт ажрата олмайдиган, ота-оналик бурчини 
унутиб қўйганлар ҳам, афсуски, топилади. Айниқса, оналарнинг бу борадаги бурч 
ва масъулияти катта. Шу боис, илмли аёллар фарзандларига замон талабига мос 
тарбия беришдек юксак вазифани зиммаларига оладилар. Бу шарафли ва улуғ 
вазифа эканлиги баробарида, машаққатли меҳнатни ҳам талаб қилади. 
Эссе учун намунавий топшириқ 
Юқоридаги икки матндаги ахборотлардан фойдаланиб, ўз фикр-
мулоҳазаларингизни қўшган ҳолда «Оила тарбиясининг фарзанд келажагига 
таъсири қандай?» мавзусида эссе ёзинг. Сўз ҳажми 100-150 сўз бўлиши керак. 
[20] 


83 
ҚОРЫТЫНДЫ АТТЕСТАТТАУ ТАПСЫРМАЛАРЫ
ЎЗБЕК ТИЛИ 
(Гуманитарлик йўналишдаги чуқурлаштирилган синфлар учун)
1-вариант 
Қуйидаги иккита матнни ўқинг ва топшириқни бажаринг. 
А матни:
 мақоладан парча 
Ҳазратни ҳар кун ўқисак 
Замин баланд тоғларни кўтариб туриши мумкин, бироқ заминнинг кўксини 
тоғлар юксалтириб туради. Буюклар ҳам шундай – халқнинг қадри, ўтмиши ва 
келажагини юксалтиради. Буюклик ҳеч қачон талқину таҳлилга, мақтовга 
эҳтиёжманд эмас, худди қуёш ёруғлик ва ҳароратга эҳтиёж сезмагани каби.
Ҳазрат Навоий ҳақида ҳам шундай дейиши мумкин. Бу улуғ зот инсондаги 
барча ноёб фазилатлар эгаси – бу чарху дунда қўлига қалам тутган аҳли ижод 
ичидаги буюкларнинг буюги! Аввал ҳам, кеча ҳам, эртага ҳам шундай бўлиб 
қолиши, шубҳасиз!
Биз Навоийга юз бурсак, қўлимиз осмон бағридаги булутларга санчилган 
чўққиларга, бошимиз эса офтобга етгудай бўлади. Улуғ бобомиз даҳоси бизнинг 
фахримиз, ғуруримиз, дунё ижод саҳнининг энг тўридаги ўрнимиз тимсолига 
айланган.
Ҳазрат Навоий ижоди, Навоий инъом этган мангу, барҳаёт ижод булоғи бо-
расида қадимдан то бугунга қадар сон-саноғи йўқ битиклар мавжуд. Бизнинг 
замонимизда ҳам қанчалаб зукко олимларимиз, иқтидорли адибларимиз Навоий 
даҳоси ҳақида арзирли изланишлар олиб боришмоқда. Уларнинг ёрқин ва заҳ-
матли меҳнати олдида ифтихор билан бош эгамиз. Навоийнинг руҳи қўлласин 
деймиз.
Улкан тоғ салобати ҳаммага бирдек кўриниб тургани каби Навоий ижоди 
сарбаландлиги ҳам кўзимизни қувонтириб, дилимизни чароғон этади. Тўғри, 
барчамиз ҳам зукко олимларимиз сингари Шеърият султони меросини нозик ва 
маромига етказиб талқин қилолмаслигимиз табиий. Бироқ, Навоий ҳақида ҳар 
биримиз – хоҳ тадқиқотчи, хоҳ муаллим, хоҳ ўқувчи, хоҳ бошқа бир касб эгаси 
бўлмайлик, сидқидилдан сўзлашга, ул зот ижодини кучимиз етгани даражасида 
талқин қилишга уринсак, бу ҳолга ижодпарвар бир халқ болаларининг ўз даҳосига 
самимий эҳтироми деб қарамоқ керак. Ҳар бир уйни Навоий нури ёритиб турсин.
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   99




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет