122-модда
қуйидаги мазмундаги
учинчи
ва
тўртинчи қисмлар
билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасида Давлат бюджетини ва давлат қарзини
шакллантириш ҳамда ижро этиш тартиби очиқлик ва ошкоралик
принциплари асосида амалга оширилади.
Фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджетининг шакллантирилиши ва ижро этилиши
устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади. Фуқароларнинг
бюджет жараёнида иштирок этиши тартиби ва шакллари қонунда
белгиланади»;
54)
127-модда
қуйидаги мазмундаги
иккинчи қисм
билан
тўлдирилсин:
«Ушбу Конституция 1-моддасининг ва ушбу моддаси иккинчи
қисмининг қоидалари қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас».
2-модда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат
қарорларини
ушбу
Конституциявий
Қонунга
мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Конституциявий Қонунга зид
бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари
ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу
Конституциявий
Қонуннинг
ижросини,
ижрочиларга
етказилишини
ҳамда
моҳияти
ва
аҳамияти
аҳоли
ўртасида
тушунтирилишини таъминласин.
3-модда.
Ушбу Конституциявий Қонун расмий эълон қилинган
кундан эътиборан кучга киради.