№12 | 2022
24
Bakhtiyor S.
Boltabaev,
Senior Lecturer,
Namangan State University
PROBLEMS AND DEFECTS IN THE ELECTRORAL SYSTEM OF THE TURKESTAN
REGION AT THE BEGINNING OF THE 20
TH
CENTURY
ABSTRACT
This article describes the injustices in the elections held on the territory of the region, after the
colonization of Turkestan by the Russian Empire, the falsification of elections, violations of the law
and the conduct of elections at an inadequate level. It also describes the dissatisfaction of residents
with the elections, the non-election of candidates nominated by local residents, the problems and
shortcomings of the funds allocated for the elections.
Index Terms:
suffrage, electoral injustice, electoral funds, dissatisfaction of local residents
with the elections
.
1.
Долзарблиги:
Сайлов жараёнларини ўтказиш бу овоз бериш орқали давлат органлари, маҳаллий
ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа тузилмаларни ташкил этиш воситаси ҳисобланади.
Фуқароларнинг ўз сайлов ҳуқуқларидан фойдаланишни амалга ошириши, уларнинг давлатни
бошқаришда иштирок этишининг энг муҳим шаклларидан биридир. Сайловларни ўтказиш
тартиблари, қонун қоидалари, одатда ҳар бир давлатнинг конституцияси ва бошқа ҳуқуқий
ҳужжатларда белгиланади. Сайлов жараёнларини ўтказиш турли кўринишда амалга
оширилади. Сайловларда фуқоролар ёки уларнинг вакилларигина иштирок этиши мумкин.
Сайловларни ўтказиш тартиби бизга тарихдан маълумки, очиқ ёки яширин овоз бериш
йўллари орқали амалга оширилади.
2. Методлар:
Мақола умум қабул қилинган тарихий методлар − тарихийлик, қиёсий-мантиқий
таҳлил, кетма-кетлик, холислик тамойиллари асосида ёритилган бўлиб, тадқиқотимизнинг
объекти мустамлакачилик даврида Туркистон ўлкасида амалга оширилган сайлов тизими,
сайлов жараёнидаги муаммолар ва камчиликлар тарихшунослиги тўғрисидаги маълумотлар
ёритилади.
Достарыңызбен бөлісу: