УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио



Pdf көрінісі
бет16/35
Дата02.11.2022
өлшемі2,75 Mb.
#156299
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35
Байланысты:
Марио Пьюзо Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори

У Ч И Н Ч И Қ И С М
ЎН ТЎРТИНЧИ БОБ
Дон ўн икки ёшга тўлгандаёқ катта киши бў
-
либ қолганди. Ўрта бўйли, буғдойранг, қадди-қо
-
мати келишган бу йигитча Сицилиянинг кўри
-
нишидан Мавритания қишлоқларини эслатувчи 
ўзига хос қишлоғи Корлеонеда яшарди. Унинг 
исм-шарифи Вито Андолини эди. Кунларнинг 
бирида қишлоққа бегона одамлар бостириб ки
-
ришиб, отасини ўлдириб кетишди. Кейин ўғлини 
ҳам ўлдирмоқчи бўлишганда онаси уни Амери
-
кага, дўстлари олдига қочириб юборди. Шундай 
қилиб янги ерда она қишлоғи билан боғлаб турув
-
чи ришта узилмасин, деган мақсадда Вито ўзи
-
га бош қа, Корлеоне деган исм-шариф олди. Бу 
унинг бутун умри мобайнида қилган камдан-кам 
кўнгилчанликларидан бири эди.
Аср бошида мафия Сицилияда ўзига хос ик
-
кинчи ҳукумат бўлиб, ҳукмронлик қилиш жиҳа
-
тидан қонуний Рим ҳукуматига нисбатан бир 
неча баравар устун турарди. Витонинг отаси 
ҳамқишлоғи билан бўлган қаттиқ низога ара
-
лашиб қолди. Ҳамқишлоғи кўзи олдида бўлган 
муштлашувда маҳаллий мафия бошлиғини ўл
-
дириб қўйди. Бир ҳафтадан кейин унинг калта 
милтиқдан отиб, илма-тешик қилиб ташланган 
жасадини топишди. Отасини дафн этишиб, ора
-
дан бир ой ўтгач, мафиянинг қуролланган одам
-
лари ўн икки ёшли Витони излаб келишди. Унинг 
ўсиб-улғайиб, худо кўрсатмасин, отиб ўлдирилган 


250
отасининг қасдини оладиган куни яқинлашаёт
-
ганидан ташвишга тушиб қолишган бўлсалар ке
-
рак. Вито қариндош-уруғлариникига яширинди, 
кейин Америкага жўнатиб юборишди. Америка
-
да Витони эр-хотин Аббандандолар қарамоғига 
олишди. Йиллар ўтиб, уларнинг ўғли Женко дон 
Корлеоненинг маслаҳатчиси – consigliori бўлиб 
хизмат қилди.
Ёш Вито Аббандандонинг Тўққизинчи авеню
-
да, Нью-Йоркнинг қашшоқлар яшайдиган қисми 
– «жаҳаннам ошхонаси» ёнгинасида жойлашган 
баққоллик дўконида ишлай бошлади. Вито ўн 
саккиз ёшга кирганда, эндигина Сицилиядан 
келган италян қизга уйланди. Қиз бор-йўғи ўн 
олти ёшга кирганди, лекин супуриб-сидириш, хў
-
жаликни бошқаришни яхшигина ўрганиб олган
-
ди. Ёш келин-куёвлар Ўнинчи авенюдан, Вито 
ишлайдиган баққоллик дўконидан бор-йўғи бир 
неча маҳалла наридаги ўттиз бешинчи кўчадан 
ижарага уй олишди. Учинчи йили парвардигори 
олам уларга тўнғич фарзандлари Сантинони ато 
этди. Отасига маҳкам боғланиб қолганлиги учун 
уни ўртоқлари ҳаммаси «Сонни» – эркатой деб 
аташа бошлади.
Уларнинг яқинида гавдали, йўғон, ташқи 
кўриниши қўрқинчли, доим қимматбаҳо оч ранг 
костюм ва оч сариқ шляпа кийиб, пўрим бўлиб 
юрадиган Фануччи исмли италян яшарди. Уни 
мафия шохобчаларидан бири бўлган, қонли ўч 
олиш билан қўрқитиб дўкондорлар ва тинч аҳо
-
лидан пул таъма қиладиган «Қора қўл» гуруҳининг 
аъзоси дейишарди. Тўғри, шаҳарнинг бу қисми
-
даги аҳоли ҳам ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, 
бурни қонаса ҳам ўч оладиган одамлар эди. Шу
-
нинг учун ҳам ёвуз Фануччининг дағдағалари 
кўпроқ ёнини оладиган одамлари йўқ кексалар
-


251
га ва болалари йўқларга таъсир қиларди, холос. 
Дўконлардан баъзи бирлари беғалвароқ тирик
-
чилик қилишлари мақсадида Фануччига арзима
-
ган чойчақа бериб қутулишарди. Бироқ бундан 
қониқмаган Фануччи худди ўлаксахўр ёввойи 
қушдек ўз оғайнилари – яширинча Италия лоте
-
рея билетларини сотадиган фирибгарлар, майда 
қиморбозлар уйига тўпланадиганлар ўлжасининг 
бир қисмини тортиб оларди. Ҳали мўйлаби сабза 
урмаган Женко отасига Фануччини остонасига 
қадам босмайдиган қилиб қўйишга кучи етиши
-
ни айтиб, қанчалик қаршилик кўрсатмасин, Аб
-
бандандонинг баққолчилик дўкони ҳам унга оз
-
роқ тўлов тўлаб турарди.
Вито атрофидаги воқеаларни бепарво, гўё 
унга дахли йўқдек кузатарди.
Кунлардан бирида ёш агентлардан уч нафари 
Фануччига ҳужум қилиб, томоғини қулоғидан қу
-
лоғигача пичоқ билан тилиб ташлашди. Жароҳа
-
ти енгилроқ экан, ўлмай қолди. Кўп қон йўқотди. 
Йигитлар Фануччини роса қўрқитишди. Орадан 
икки ҳафта ўтгач, кимдир Фануччини пичоқла
-
ганлардан бирини отиб ўлдирди. Қолган икки 
йигитнинг ота-онасидан маълум миқдорда пул 
олгач, уларга тегмасликка сўз берди. Бу воқеа
-
дан кейин Фануччига тўланадиган солиқ миқдо
-
ри кўпайди, яширин қиморхоналарнинг эгалари 
эса унга улуш тўлаб туришга мажбур бўлдилар. 
Вито Корлеоне ҳамон бу воқеалардан ўзини чет
-
да тутарди. Эшитган гапини дарҳол калласидан 
чиқариб ташларди.
Зайтун мойи келтириш қийинлашган Бирин
-
чи жаҳон уруши йилларида Фануччи Аббандан
-
донинг баққоллик ишига шерик бўлиб кирди ва 
дўконни фақат зайтун мойи билангина эмас, шу
-
нингдек, Италиянинг думба ёғлари, турли нав-


252
лардаги пишлоқ, дудланган чўчқа гўшти билан 
таъминлай бошлади. Тез орада у жиянини дўкон
-
га ишга жойлаштирди. Шундай қилиб, Вито Кор
-
леоне ишсиз қолди.
Бу пайтга келиб Витонинг иккинчи ўғли Фре
-
дерико туғилганди, энди у тўрт кишини боқи
-
ши керак эди. Шу пайтгача у вазмин, жиддий, 
ўй-фикрларини сир тутадиган одам эди. Дўкон
-
дорнинг ўғли Женко Аббандандо унинг қадр
-
дон дўсти эди. Вито кутилмаганда отаси тутган 
иш учун дўстига таъна қилди. Қаттиқ номус 
қилган Женко Вито ҳар ҳолда ҳеч бўлмаганда 
озиқ-овқатдан қийналмаслиги учун онт ичди. У 
дўкондан маҳсулот ташиб, дўстини зарур ҳамма 
нарсалар билан таъминлаб турди. Вито уни қат
-
тиқ койиб, бундай қилмасликка ундади – бола 
отасининг молини ўғирласа уят бўлади.
Лекин энди манфур Фануччига нисбатан унда 
совуқ бир нафрат уйғонди. Вито буни ҳеч кимга 
сездирмасдан қулай пайт пойлади. У бир неча 
ой темир йўлда ишлади. Кейин уруш тўхтаб, иш
-
чиларга бўлган талаб камайди. Кунбай ишлаш
-
га тўғри келди. Ўнбошиларнинг кўпчилиги ё туб 
маҳаллий аҳоли вакиллари ёки ирландияликлар 
бўлиб, қора ишчиларни оғзига келганини қай
-
тармасдан ҳақорат қилишарди. Вито гўё ҳеч 
нарсани тушунмагандай бу ҳақоратларга тиши
-
ни тишига қўйиб, бардош берарди. Ҳолбуки, гар
-
чи сўзларни ғализ айтса ҳам инглизчани жуда 
яхши тушунарди.
Бир куни кечқурун Вито оила аъзолари билан 
кечки дастурхон устида ўтирганди, уларнинг 
уйи билан қўшни ўртасидаги чуқур қудуққа ўх
-
шаган ҳовлига қараган деразаси ойнасини ким
-
дир чертди. Вито пардани тортиб, рўпарадаги 
деразадан уларнинг кўчасида яшайдиган йигит 


253
Питер Клеменца бошини чиқариб турганлигини 
кўриб таажжубланди. У оқ латтага ўроғлик қан
-
дайдир бир нарсани узатди.
– Қулоқ сол, ҳамюрт, – деди Клеменца. – Мана 
бу нарса сеникида тура турсин, кейин қайтиб 
оламан. Ма, олиб қўй.
Вито беихтиёр тубсиз бўшлиқ устига энгашиб, 
тугунчани олди. Клеменцанинг қиёфаси асабий, 
ташвишли эди. Жиддийроқ бир нарса бўлган
-
лиги аниқ эди. Витони қандайдир ички бир куч 
унга ёрдам беришга ундади. Ошхонага кириб, 
Вито тугунчани очиб кўрди – ёғ доғлари теккан 
оқ латта ичида ҳеч қандай белгиси йўқ тўппонча 
бор эди. Вито тугунчани кийимхонадаги шкафга 
яширди ва кейин нима бўлишини кутди. У Кле
-
менцани полицияга олиб кетишганини эшитди. 
Балки қуролларни Витога узатаётган пайтда по
-
лициячилар эшигининг олдида бостириб кириш
-
га тайёр туришгандир.
Бу воқеа ҳақида Вито бирор тирик жонга оғиз 
очмади. Унинг хотини эса эрини қамаб қўйишла
-
ридан қўрқиб, ҳатто қўшни аёллар билан ғийбат
-
лашгани чиққанда ҳам ғинг демади. Орадан икки 
кун ўтгач, Питер Клеменца кўчада Витони учратиб 
қолиб, гўё ҳеч нарса бўлмагандай сўради:
– Мен берган нарса уйингдами?
Вито тасдиқ маъносида бошини қимирлатди. 
У ҳар доим камгап эди. Клеменца унинг уйига 
кирди. Вито уни вино билан меҳмон қилди. Ке-
йин шкафдан тугунни олиб берди.
Клеменца вино ичаркан, унинг семиз юзидан 
хушмуомалалиги кўриниб турар, айни пайтда у 
уй эгасининг ҳар бир ҳаракатини ҳушёр бўлиб 
кузатиб турарди.
– Очиб кўрдингми?
Вито лоқайд бош чайқади.


254
– Бировларнинг ишига бурнимни суқадиган 
одатим йўқ.
Ўша оқшом иккаласи алламаҳалгача майхўр
-
лик қилиб ўтиришди. Улар бир-бирига ёқиб қо
-
лишди. Клеменца латифа айтишга, Вито эса миқ 
этмасдан тинглашга уста эди. Ана шу тарзда 
улар биродарлашиб қолдилар.
Орадан бир-икки кун ўтгач, Клеменца Вито 
Корлеоненинг хотинидан, уйидаги катта хонага 
чиройли гилам керак эмасми, деб сўраб қолди. У 
Витони совғани олиб келишга ёрдамга чақирди.
Улар оқ мармар устунли пешайвони бор кат
-
та уй олдига келишди. Клеменца ўзининг калити 
билан эшикни очди ва Витони чиройли хонага 
киритди.
– Нариги томонга ўтиб, ўрашга ёрдамлашвор, 
– деди Клеменца.
Гилам соф жундан тўқилган бўлиб, чиройли, 
қизил гуллари бор эди. Вито Корлеоне Клеменца 
бундай катта совға тақдим этишини мутлақо ха
-
ёлига ҳам келтирмаган эди. Улар гиламни ўраб 
олишди. Клеменца бир бошидан, Вито иккинчи 
бошидан елкаларига қўйишди-да, эшик томон 
юришди.
Шу пайт пастда кимдир қўнғироқ тугмаси
-
ни босди. Клеменца дарҳол елкасидан гиламни 
ташлаб, дераза ёнига келди. У пардани сал су
-
риб, эшик тирқишидан қаради ва дарҳол ўзини 
орқага олди-да, қаердандир пиджаги остидан 
тўппонча чиқарди. Фақат шундагина довдираб 
қолган Вито бегона уйга кириб, ўғирлик қилиша
-
ётганини тушунди.
Яна қўнғироқ жиринглади. Вито Клеменца
-
нинг ёнига келиб, ташқарига қаради. Катта эшик 
олдида полициячи кийимидаги одам турарди. У 
кейин яна бир марта қўнғироқ тугмасини босиб, 


255
елкасини қисиб, бинонинг мармар қанотидан 
тушганлиги ва нари кетганлигини Вито ва Кле
-
менца кўриб туришди.
Клеменца хурсанд бўлиб, енгил нафас олди.
– Қани кетдик, – дея тўнғиллади у ўрамнинг 
бир бошини кўтараркан. Вито гиламнинг иккин
-
чи бошини кўтарди. Полициячи бурчакдан ўтиб, 
кўздан ғойиб бўлиши биланоқ елкаларига гилам
-
ни кўтариб, оғир эман эшикдан ўтишди-да, кў
-
чага чиқиб олишди. Ярим соатдан кейин улар 
уйда гиламни ёзиб ўлчаб кўришди, у Вито Корле
-
оненинг катта хонасига катталик қилди. Ошган 
қисми ётоқхонага жуда боп келди. Клеменцанинг 
қўлидан ҳар қандай иш келарди. Ҳали қорин со
-
либ улгурмаган бўлса ҳам устидаги кенг, тахи 
бузилиб, этаги осилиб қолган пиджагининг кенг 
чўнтагидан гилам қирқадиган асбоб топилди.
Кунлар ўтиб борар, лекин Вито оиласининг 
турмушида ҳеч қандай енгиллик йўқ эди. Чи
-
ройли гилам билан оила аъзоларининг қорнини 
тўйғазиб бўлмасди-да! Иш йўқ эди, демак, Вито 
Корлеоненинг хотини ва болалари очликдан ши
-
шиб ўлишидан бошқа иложи йўқ эди. Нима қи
-
лишини билмай Вито Корлеоненинг боши қотди. 
Ҳозирча унинг қадрдон дўсти Женко бир-икки 
марта халтада озиқ-овқат келтириб берди. Ана 
шундай кунларнинг бирида Клеменца ва ундан 
қолишмайдиган шу кўчада яшайдиган Тессио 
Вито билан суҳбатлашиб қолишди. Иккаласи Ви
-
тони, уни сир сақлай билиш одатини мақташди. 
Улар Витонинг ночор аҳволда эканлигини били
-
шарди. Клеменца ва Тессио унга ўттиз биринчи 
кўчадаги шойи кўйлаклар тикиладиган фабри
-
кадан юк ташийдиган машинани талаш билан 
шуғулланадиган гуруҳга қўшилишни таклиф қи
-
лишди.


256
Вито Корлеоне ўлганининг кунидан – ноилож
-
ликдан ақл-идрокига қарши бориб, рози бўлди. 
Босқинчиликдан кейин унинг улуши энг камида 
минг доллар бўлиши тўғрисидаги гап ҳал қилув
-
чи туртки бўлди. Витонинг фикрича, унинг ёш 
шериклари пухта тайёргарлик кўришмас, шоши
-
либ иш қилишар, қўлга тушган ўлжани орқа-ол
-
дига қарамасдан шошиб-пишиб пуллашар, ишга 
ўта енгилтаклик билан киришишарди. Шунга қа
-
рамасдан Вито уларни ишончли, мақтовга лойиқ 
йигитлар деб тан оларди. Басавлат, норғул Питер 
Клеменца ўз ишига пишиқ эди, одамови, қотма 
Тессиога ҳам ишонса бўларди.
Босқинчилик хамирдан қил суғургандай ўтди. 
Шериклари қўлда қурол билан шойи кўйлаклар 
юкланган машина ҳайдовчисини кабинадан ту
-
шишга мажбур қилишганда Вито мутлақо қўрқ
-
мади. Бундан ўзи ҳам жуда ҳайратланди. У Кле
-
менца ва Тессионинг совуққонлигига ҳам қойил 
қолди. Улар агар жим турса, хотинига икки-уч 
кўйлаклик бўлиб қолиши мумкин, деб ҳайдовчи
-
га тегажоқлик қилишарди... Вито улушига тек
-
кан кўйлакларни ўзи сотишни лозим топмади, 
ўғирлик моллар билан савдо қиладиган савдогар
-
га олиб бориб, ҳаммасини улгуржисига бор-йўғи 
етти юз долларга сотди. 1919 йилда бу ҳам катта 
пул эди.
Эртаси куни уни кўчада сарғиш рангли кос-
тюм ва сафсар ранг шляпа кийиб олган Фануччи 
тўхтатди.
– Бу дейман, оғайни, – деди у Витога сицили
-
анча сўзларни бузиб, – одамлар сени бойиб кет
-
ди, дейишяпти. Сен ҳам, шерикларинг ҳам бо йиб 
кетганмишсизлар. Мени эсдан чиқариб қўяётга
-
нинг йўқми, а? Ўзинг ўйлаб кўр, ахир, бу менга 
қарашли кўча бўлса, демак, сен сал-пал менинг 


257
томоғимни мойлаб туришинг керакдир, а? Нима 
дейсан?
У Сицилия мафиясида кўп қўлланиладиган 
«Fari vagnari a pizzu» иборасини ишлатди. «Рizzu» 
– ҳар қандай кичкина, масалан, канарейканинг 
тумшуғи, дегани. Ибора эса ўлжанинг бир қис
-
мини тўкиб қўй, деган маънони билдирарди.
Вито одатига кўра индамади. Фануччи нима
-
га ишора қилаётганлигини у дарҳол тушунганди, 
лекин Фануччининг имо-ишорасиз дангал гапи
-
ришини кутди. Фануччи оғир тин олди.
– Беш юз доллар берасан, фақат шундагина 
сени кечиришим мумкин. Ахир ёшлар мендек 
одамга иззат-ҳурмат билан муомала қилишни 
қаёқдан ҳам билишарди...
Вито Корлеоне кулимсираб қўйди. Ҳали ёшгина, 
қўлини ҳеч кимнинг қонига бўямаган бу одамнинг 
кулимсирашида шундай совуқ бир ифода бор эди
-
ки, ҳатто Фануччи ҳам бир дам довдираб қолди, 
лекин ҳар ҳолда ўзини тутиб олиб қўшиб қўйди:
– Акс ҳолда, уйингга полиция бостириб кела
-
ди, хотининг ва болаларинг бошига оғир кунлар 
тушади. Албатта, агар ўлжани ошириб-тошириб 
гапиришган бўлса, мен камроғига ҳам розиман. 
Яхшиси, мени лақиллатаман, деб овора бўлма.
Энди Вито Корлеоне биринчи марта гапир
-
ди. У мулоҳаза билан, аччиқ-тизиқсиз гапирди. 
Унинг овозида ёши катта билан, бунинг устига 
Фануччига ўхшаш нуфузли одамлар билан суҳ
-
батда бўладиган ҳурмат-эътибор бор эди.
– Менга тегадиган улуш ҳозирча шерикла
-
римда, – деди у хушмуомалалик билан. – Улар би
-
лан гаплашиб кўришим керак.
Фануччининг кўнгли ўрнига тушди. 
– Шерикларингга айтиб қўйишинг мумкин, 
улар ҳам шунчадан тўлашлари керак. Мен улар 


258
томоғимни мойлаб қўйишни эсдан чиқариш
-
майди, деб умид қиламан. Айтиб қўй, ҳа, айтиб 
қўявер, қўрқма, – деди кескин Фануччи. – Кле
-
менца билан эски қадрдонмиз, у ўзи тушунади. У 
қандай йўл тутишини сен кузатиб юр. Бу соҳада 
унинг катта тажрибаси бор.
Вито Корлеоне оғирлигини бир оёғидан ик
-
кинчи оёғига олди. Унинг юзида хиёл саросима
-
лик пайдо бўлди.
– Албатта, – деди у. – Бу ишларнинг ҳамма
-
си менга қандайдир ғайритабиийдек туюляпти. 
Худди Чўқинтирган отадек қилган панд-насиҳат
-
ларингиз учун раҳмат.
Унинг сўзларидан Фануччи таъсирланиб кетди.
– Сен яхши йигитга ўхшайсан, – деди у Вито
-
нинг қўлини жундор қўллари орасига олиб қисар
-
кан. – Катталарни ҳурмат қиларкансан. Ёшлик
-
да бу жуда яхши нарса. Эсингда тут, ишингда 
бирор кор-ҳол юз берса, дарров менинг олдимга 
кел. Агар бирор ишни режалаштириб юрган бўл
-
санг, балки ёрдамим тегиб қолар.
Орадан йиллар ўтгач, Вито Корлеоне ўшанда 
Фануччининг феъл-атворидаги нозик нуқтани 
қандай қилиб бехато топа олганини тушунди. 
Сицилия мафияси томонидан ўлдириб кетилган 
ўжар отасининг тақдири уни эҳтиёткор бўлиш
-
га ўргатганди. Лекин ўша дақиқаларда ҳаётини, 
эркини тикиб, қўлга киритган пулини тортиб ол
-
моқчи бўлишаётгани учун жуда қаттиқ нафрат
-
ланганди. Вито қўрқмади. Устига-устак Фануч
-
чи билан бўлган суҳбатдан кейин у учига чиққан 
аҳмоқ экан, деган хулосага келди. Сицилиялик 
бақалоқ Клеменца ўлимига рози бўлиши, лекин 
қўлга киритган ўлжасидан ақалли бир центини 
бермаслигини Вито яхши биларди. Ахир гилам 
ўғирлаб чиқишаётганда полицияни ўлдириш
-


259
га шайланган ўша эмасмиди! Қотма, тадбиркор 
Тессио ҳам бекорга ҳар дақиқада заҳрини со
-
чишга тайёр турган илонга ўхшамасди.
Бироқ кечқурун Питер Клеменцанинг қу
-
дуқ-ҳовлининг нариги томонидаги уйида Вито 
яна бир сабоқ олди. Клеменца болахонадор қилиб 
сўкинди, Тессионинг қиёфаси қора булут тусига 
кирди, лекин шундан кейин ҳар иккиси Фануч
-
чи икки юз долларга рози бўладими-йўқми, дея 
муҳокама қила бошлашди. Тессио у рози бўлиши 
мумкин, деб ҳисобларди. Клеменца бўлса аксин
-
ча бўлишига ишонарди.
– Йўқ, бу битлиқи, биз мол сотган одамдан 
қанча пул олганимизни искаб билган. Фануччи 
уч юздан сариқ чақа ҳам камайтирмайди. Уч юз 
беришга тўғри келади.
Вито гарчи таажжубланаётганлигини яши
-
ришга уринса-да, қулоқларига ишонмасди.
– Умуман, нега энди унга пул беришимиз ке
-
рак? Бир ўзи учаламизга қарши нима қила ола
-
ди? Биз ундан кучлироқмиз. Бизда ҳам қурол 
бор. Нега энди пешана тери билан топган пули
-
мизни бировга беришимиз керак?
Клеменца шошилмасдан тушунтирди.
– Фануччининг ваҳший ҳайвондан ҳам баттар 
дўстлари бор. Полиция билан ҳам алоқаси бор. 
Кўрдингми, бизни лақиллатиб, ўйлаб юрган режа
-
ларимизни билиб олишга ҳаракат қиляпти. Била
-
санми, нега шундай қиляпти? Изимизга айғоқчи
-
ларни солади. Шу йўл билан полицияни қарздор 
қилиб қўяди. Бу унинг синовдан ўтган усули. Бун
-
дан ташқари Маранцелла ўзи унга тўлов ундириб 
олиш учун маҳалламизни ажратиб берган.
Исми ва қилган ишлари ҳақида газеталарнинг 
саҳифаларида тез-тез мақолалар босиладиган 
гангстер Маранцелла миш-мишларга қараганда 


260
тамагирлик, қиморбозлик, қуролли босқинчилик 
билан шуғулланадиган тўданинг бошлиғи эди.
Клеменца ўзи тайёрлаган хонаки вино келтир
-
ди. Уй бекаси ёғ, зайтун меваси ва италянча нон 
солинган ликопча келтириб қўйди ва ўзи стул 
кўтариб дугоналари билан ғийбатлашиш учун 
пастга, эшик олдига тушиб кетди. Клеменцанинг 
хотини ёш бўлиб, Америкага яқинда келган, инг-
лизчани тушунмасди.
Вито Корлеоне оғайнилари билан вино ичиб 
ўтираркан, ўйларди. У ҳеч қачон ҳозиргидагидек 
қаттиқ берилиб ўйламаганди. Мияси аниқ ишла
-
ётганидан, фикрлар қуйилиб келаётганидан ўзи 
ҳам ҳайрон эди. У Фануччи ҳақида билган ҳам
-
ма нарсаларни бирма-бир хаёлидан ўтказди. 
Фануччини пичоқлаган болани қандай қилиб 
ўлдиришганини, унинг икки шериги Фануччига 
пул тўлаб, жазодан қутулиб қолишганини эсла
-
ди. Бирдан унда Фануччининг ҳеч қанақа муҳим 
алоқалари йўқ ва бўлган ҳам эмас, деган қатъий 
ишонч пайдо бўлди. Полицияда айғоқчилик қи
-
лишдан орланмайдиган, пул эвазига ўч олишдан 
воз кечадиган одамнинг қанақа алоқаси бўлиши 
мумкин? Ҳеч қанақа! Ўзининг қадр-қиммати
-
ни биладиган ҳар қандай мафия бошлиғи ўзига 
ҳужум қилган одамларнинг ҳаммасини гумдон 
қилмагунча тинчимайди. Фануччи биттасини 
гумдон қилди, лекин қолган иккитасини сал-пал 
қўрқитиб қўйди. Фануччи энди уларни гумдон 
қилолмаслигини тушунарди. Шунинг учун ҳам 
уларнинг тўлов тўлашларига рози бўлди. Худ
-
ди шундай. Дўкондорлар ва кичик қиморхона
-
лар эгаларини унга тўлов тўлашга мажбур қил
-
ган нарса Фануччининг сурбетлиги-ю, забардаст 
муштлари эди. Шуни ҳам айтиш керакки, Вито 
Корлеоне Фануччига ҳар ҳолда сариқ чақа ҳам 


261
тўламайдиган бир уйни биларди. Лекин бу уй эга
-
сининг ҳалигача биронта одам мушугини пишт 
деб ҳам қўйгани йўқ.
Демак, Фануччи ёлғиз. Ёки у зарур пайтларда 
арзон баҳога ёллаши мумкин бўлган қандайдир 
қуролли ўсмирлар бор. Энди Вито Корлеоненинг 
олдида сўнгги масалани ҳал этиш вазифаси ту
-
рарди. Бундан бу ёғи унинг ҳаёти қайси йўна
-
лишда давом этади...
Ана шу иккиланишдан кейин у кейинчалик 
доим такрорлаб юрадиган тақдир ҳар бир одам
-
нинг йўлини белгилаб берган, деган хулосани 
чиқарди. Ахир у ўша оқшом Фануччига тўлови 
тўлаши, кейин яна дўконга ишга жойлашиб оли
-
ши ва қарабсизки, бир неча йил ўтгач, ўзининг 
шахсий баққоллик дўконига эга бўлиши мумкин 
эди-да! Бироқ тақдир унинг пешанасига дон бў
-
лишини ёзиб қўйганди ва Витони аввалдан тай
-
ёрлаб қўйган сўқмоқ йўлга солиб юбориш учун 
Фануччи билан тўқнаштирди.
Шишадаги винони тугатишгач, Вито эҳтиёт
-
корлик билан Клеменца ва Тессиога ўз таклифи
-
ни айтди.
– Агар хоҳласангиз, менга икки юздан бе
-
ринглар – Фануччига ўзим олиб бориб бераман. 
Ишонтириб айтаманки, у олади. У ёғини менга 
қўйиб беринглар. Бу ишни ўзим тўғрилайман, 
иккалангиз ҳам хурсанд бўласиз.
Клеменца унга шубҳали назар ташлади. Вито 
совуққина қилиб:
– Мен дўст деб билган одамларимга ҳеч қачон 
ёлғон гапирмайман, – деди. – Сен эртага Фануч
-
чи билан гаплашиб кўр. Майли, у сендан пул та
-
лаб қилаверсин – энг муҳими сен унга сариқ чақа 
ҳам берма. Лекин унга гап қайтарма. Бориб пул 
олиб келишингни, бу пулни мен орқали олишини 


262
айт. Қанча хоҳласа, шунча беришга тайёр тур
-
гандай кўрсат ўзингни. Камайтиришни илтимос 
қилма. У билан мен ўзим савдолашаман. Агар у 
ҳақиқатан ҳам сизлар айтаётгандай хавфли одам 
бўлса, жаҳлини чиқаришнинг кераги йўқ.
Шунга келишишди. Эртаси куни Клеменца 
Фануччи билан гаплашиб кўриб, Вито уларни 
алдамаганлигига ишонч ҳосил қилди. Шундан 
кейин Витонинг уйига кириб, унга икки юз 
доллар берди.
– Фануччи уч юз энг сўнгги марра эканлиги
-
ни, ундан камига мутлақо кўнмаслигини айтди, 
– деди ва қизиқиб Витонинг юзига қаради. – Сен 
қандай қилиб уни камроққа кўндирмоқчисан?
– Бу ёғи билан ишинг бўлмасин, – деди Вито 
ишончли қилиб. – Сенинг ишинг мен қилган ях
-
шиликни унутмасликдан иборат.
Кейинроқ Тессио келди. Тессио Клеменцага 
нисбатан одамови, жисмоний жиҳатдан Кле
-
менцадан кучлироқ бўлса ҳам, лекин заҳарроқ 
ва айёрроқ эди. У бу ишда қандайдир сир, қан
-
дайдир фирибгарлик борлигини сезиб, бирмунча 
ташвишга тушиб қолганди.
– У аблаҳ билан ўта ҳушёр бўлиб гаплашиш ке
-
рак, – дея огоҳлантирди у Витони. – У маккорлик
-
да шайтонга ҳам дарс беради. Агар хоҳласанг, 
пулни бераётганингда бирга бўлишим мумкин. 
Гувоҳ бўламан.
Вито Корлеоне бош чайқади. У ҳатто жавоб бе
-
ришни ҳам лозим топмади. Фақат:
– Фануччига айтиб қўй, пулни бугун кечқурун 
соат тўққизда шу ерда – менинг уйимда олади, – 
деди. – Вино билан меҳмон қиламан, кейин бал
-
ки гаплашиб ўтириб, камроққа кўндирарман.
Тессио бошини қимирлатди.


263
– Бунга умид қилмай қўяқол! Фануччи айтган 
гапидан ҳеч қачон қайтган эмас.
– Ҳечқиси йўқ, – деди Вито Корлеоне, – у билан 
тил топишиб оламиз.
Кейинчалик унинг бу гапида даҳшатли маъно 
яширинганлигини ҳамма тушуниб қолди. Бу сўнг-
ги огоҳлантириш – илоннинг ўлжасига заҳар со
-
лишга ташланишидан олдинги ҳолати эди. Вито 
Корлеоне дон бўлганидан кейин ҳам бирор масала
-
да унга қўшилмаган одамларни ўтириб, гаплашиб 
олишга таклиф этар экан, улар бу ишни қон тўк
-
масдан тугаллаш ва омон қолишнинг сўнгги имко
-
нияти эканлигини тушунардилар.
Кечки овқатдан кейин Вито Корлеоне хоти
-
нига болалари Сонни ва Фредони кўчага олиб 
чиқиб кетишини ва у рухсат бермагунча уйга 
киритмасликни, катта эшик олдида уларга қараб 
ўтиришни тайинлади. Унинг Фануччи билан гап-
лашиб оладиган иши бор. Болалар халақит бер
-
масликлари керак. Қўрқиб кетган хотинининг 
юзини кўрган Вито қуйилиб келган нафратини 
зўрға босди.
– Эҳтимол сен аҳмоқ одамга эрга теккан экан
-
ман, деб ўйлаётгандирсан? – деб сўради бепарво
-
лик билан.
Хотини жавоб бермади. У Фануччидан қўрққа
-
нидан эмас, эридан қўрққанидан индамади. Эри 
соат сайин ўзгариб борар, унинг кўз олдида бу
-
тун вужудидан қандайдир ёвуз, даҳшатли куч 
ёғилаётган бегона одам турарди. Вито илгари 
ҳам одамови эди, кам гапирарди, лекин ҳар доим 
мулойим, оғир-босиқ эди, ўйлаб иш қиларди. Бу, 
айниқса, ёш сицилияликларда камдан-кам уч
-
райдиган хислат эди. Ҳозир тақдир даъватига 
жавоб беришга тайёрланар экан, итоаткор, кўз
-
га ташланмайдиган фақир одам ниқобини, яъни 


264
ҳимоя воситасини улоқтирган эди – хотини ана 
шуни кўрганди. У ўз фаолиятини кеч, йигирма 
беш ёшга кирганда бошлади. Лекин катта шов-
шув билан бошлаш бахтига муяссар бўлди.
Вито Корлеоне Фануччини ўлдириб, етти юз 
долларни киссага уриш фикрига тушиб қолган
-
ди. Унинг Фануччи билан ҳеч қанақа олди-берди
-
си йўқ эди. Шундай экан, нима учун Фануччига 
етти юз долларни ўз қўли билан бериши керак? 
Дунё Фануччисиз остин-устин бўлиб кетмайди.
Бундай қарорга келишининг албатта жиддий 
сабаби бор эди. Ҳақиқатан ҳам Фануччининг қу
-
лай пайт келганда қасос оладиган шафқатсиз та
-
рафдорлари бўлиши мумкин эди. Бунинг усти
-
га Фануччининг ўзи ҳам хавфли одам эди, уни 
гумдон қилиш осон эмасди. Лекин Вито Корлеоне 
отасини ўлдириб кетишгандан бери бир ўлимни 
зиммасига олиб яшаб келарди. Жаллодлар таъ
-
қибидан қочиб, ўн икки ёшлик бола пайтида 
океандан ўтиб, бегона юртга оёқ босди, бошқа 
ном билан яшай бошлади. Атрофида бўлаётган 
воқеа ларни жим кузатиб юрди ва ўтган йиллар 
мобайнида бошқаларга нисбатан ақллироқ ва да
-
дилроқ эканлигига ишонч ҳосил қилди. Шу пайт-
гача ақли ва дадиллигини амалда синаб кўриш 
имконияти бўлмаганди. Шунга қарамасдан тақ
-
дирида ёзилган дастлабки қадамни ташлашдан 
олдин у ҳар ҳолда бирмунча иккиланди. Ҳат
-
то бир пачкада етти юз доллар пулни тайёрлаб, 
шимининг олиш осон бўлган ён чўнтагига солиб 
ҳам қўйди. Ўнг чўнтагига эса шойи юкланган юк 
машинага ҳужум қилишдан олдин Клеменцадан 
олган тўппончани солди...
Фануччи кечикмади, роппа-роса соат тўққизда 
келди. Вито Корлеоне стол устига кўзада хонаки 
вино қўйди. Винони ҳам Клеменца берган эди.


265
Фануччи ҳар хил шубҳаларга бормаслиги учун 
Вито дарҳол унга пулни берди ва Фануччи пул
-
ни санаб, каттагина ҳамёнига жойлаб, чўнтаги
-
га солиб қўйгунча диққат билан кузатиб турди. 
Кейин Фануччи винодан ҳўплади-да:
– Сендан яна икки юз доллар, – деди.
Унинг тунд, жун билан қопланган юзи қилт 
этмади. Вито одатига кўра, совуққонлик билан 
мулоҳазали жавоб берди:
– Ҳозирча ишсиз юрганлигим учун қўлим бир 
оз калталик қилиб турипти. Агар йўқ демасангиз, 
қолган пулингизни икки ҳафтадан кейин берсам.
Бу маълум ва синовдан ўтган найранг эди. Фа
-
нуччи пулнинг асосий қисмини олганди, қолга
-
нини кейинроқ олишга рози бўларди. Яхшилаб 
илтимос қилинса, у олган пули билан чекланиши 
ёки муддатни бир оз узайтириши эҳтимолдан 
холи эмасди. Фануччи «ҳм-м, шунақами» деди-да, 
яна вино ҳўплаб, давом этди:
– Ўз ишингга пишиқ йигит экансан! Нега сенга 
илгари кўзим тушмаган экан, а? Ўта одамовисан, 
бундан кўп нарса ютқазасан. Сенга пул чиқади
-
ган яхшигина иш топиб беришим мумкин.
Вито Корлеоне унинг гапларига диққат билан 
қулоқ солгандай бўлиб, тавозе билан бош эгди ва 
кўзачадан Фануччига тўқ қизил рангдаги винодан 
қуйди. Лекин Фануччи винони ичмади, ўрнидан 
туриб, хайрлашиш учун Витога қўлини узатди.
– Хўп, йигитча, омон бўл, – деди у. – Мендан 
хафа бўлма, хўпми? Агар керак бўлиб қолсам, ха
-
бар берарсан. Бугун эсдан чиқмайдиган яхши
-
лик қилдинг.
Вито Фануччи зинапоядан тушиб, уйга кири
-
ладиган йўлакдан кўчага чиққунча кутиб турди. 
Кўча тўла одам эди, ўнлаб гувоҳлар унинг бу уй
-
дан соғ-омон чиққанлигини тасдиқлашлари мум
-


266
кин эди. Вито деразадан қаради. Фануччи Ўн би
-
ринчи авеню томон юрди, демак, уйига кириб, 
ўлжани маҳкамроқ жойга яширади. Балки қу
-
ролни ҳам яширар. Вито Корлеоне хонадан чиқ
-
ди-да, шотидан кўтарилиб, томга чиқди.
Вито Корлеоне чорси шаклидаги томлардан 
юриб, кварталнинг қарама-қарши томонига 
ўтди, бўш ётган омборхонанинг ўт ўчирувчи
-
лар нарвонидан орқадаги ҳовлига тушди. Орқа 
эшикни тепиб очди-да, катта эшик орқали кў
-
чага чиқди. Фануччининг уйи кўчанинг нариги 
бетида эди.
Бу мавзедаги Ўнинчи авенюгача то ғарб томон 
кичик юклар вақтинча сақланадиган омборхона
-
лар жойлашган бўлиб, улар юкларни Марказий 
темир йўл орқали ташийдиган ва Ўн биринчи 
авенюдан тортиб Гудзон дарёсигача бир-бирига 
туташиб кетган юк станцияларига осон чиқади
-
ган йўлга муҳтож бўлган компаниялар томонидан 
ижарага олинган эди. Фануччининг квартираси 
ана шу станциялар орасидаги уйлардан бирида 
эди. Бу уйларда бева юкчилар, тормоз кондук
-
торлари, омборхона қоровуллари ва арзон фоҳи
-
шалар яшашарди. Бу маҳалланинг одамлари 
ҳақиқий италияликларга ўхшаб, кечқурунлари 
қўшнилари билан ҳасратлашгани кўчага чиқиш
-
мас, ишлаб топган пулини ичиб тугатиш учун пи
-
вохоналарга тарқалиб кетишарди. Вито Корлеоне 
кимсасиз Ўн биринчи авенюнинг иккинчи томо
-
нига осонгина ўтиб олди ва Фануччи яшайдиган 
уйнинг подъездида кўздан ғойиб бўлди. Эшик 
орқасига ўтиб, ҳалигача бирон марта отилмаган 
тўппончани қўлига олди-да, кута бош лади.
Кўчанинг нариги бетидан уй томон келаётган 
оқ нуқта қоронғи йўлакдан аниқ кўриниб турар
-
ди. У Фануччи эди. Вито кураклари нарвонга 


267
олиб чиқадиган ички эшикка теккунча тисари
-
либ борди. У тўппонча ушлаган қўлини олдинга 
чўзди. Унинг қўли билан ташқи эшик орасида ўн 
фунт масофа қолди. Эшик очилди. Кенг оқ ки йим 
чўзилиб кетган биринчи авенюда асосан катта 
кийиб олган, вино ва тер ҳиди анқиб турган Фа
-
нуччи ёруғ тушиб турган йўлакдан ичкарига ки
-
риб кела бошлади. Вито Корлеоне ўқ узди.
Фануччи ярим очиқ эшик остонасига чўкка
-
лаб қолди. У чидаб бўлмайдиган оғриқдан ши
-
коят қилгандай аламли ингради. Бу инграшда 
айни пайтда қандайдир кулгили ҳолат ҳам мав
-
жуд эди. Фануччи инграшда давом этди. Вито 
тўппончанинг оғзини Фануччининг тер босган 
семиз чаккасига тақаб туриб бошига ўқ узгунга 
қадар камида уч марта инграгани эсида. Орадан 
узоқ давом этган беш сонияга яқин вақт ўтди. 
Шундан кейин Фануччининг жонсиз танаси бир 
қон юкдай чўзилиб тушди-да, очиқ эшикни тў
-
сиб қолди.
Вито Корлеоне эҳтиёткорлик билан Фануччи
-
нинг пиджаги чўнтагидан семизгина ҳамённи 
олди ва қўйнига яширди. Кейин кўчанинг ик
-
кинчи томонидаги бўш ётган омборхона томон 
ўтди, орқа эшикдан ҳовлига чиқди ва ўт ўчи
-
рувчилар нарвонидан томга кўтарилди. Томдан 
пастга қаради. Фануччининг танаси бир қоп 
юкдай подъезд эшиги остонасида ётар, кўча эса 
ҳамон кимсасиз эди. Деразалардан бири, кейин 
иккинчиси очилди. Улардан пастга бўй чўзиб қа
-
раган одамларнинг каллалари худди қора нуқта
-
ларга ўхшарди, лекин уларнинг юзини кўриб 
бўлмасди. Демак, Витонинг юзини ҳам ҳеч ким 
кўрмаган. Бунинг устига бу ердагиларнинг ҳеч 
бири полицияга хабар бермайди. Агар полиция
-
чи тунда участкасини айланиб юриб, Фануччи
-


268
нинг жасадига дуч келиб қолмаса, у эрталабгача 
шу ерда ётавериши мумкин. Бу ерда яшайдиган 
одамлардан эса ҳеч бири ўз ихтиёри билан шубҳа 
остида қолишни ва кетма-кет сўроқ бергани по
-
лицияга қатнашни хоҳламайди. Эшикларини 
беркитиб олиб, ҳеч нарса эшитмагандай, кўрма
-
гандай ўтиришаверади.
Энди Вито шошилмаса ҳам бўларди. У томлар
-
дан ўтиб, уйининг чордоғига чиқадиган тешик 
оғзига келди ва нарвондан пастга тушди. Хона
-
сининг эшигини очиб кириб, ичидан қулфлаб 
олди. Қўйнидан ҳамённи чиқариб, ағдарди. Стол 
устига ўзи берган етти юз доллардан ташқари 
бир нечта бир долларлик ва битта беш долларлик 
қоғоз пул тушди.
Ҳамённинг майда пуллар сақланадиган чўн
-
такчасида, эҳтимол тумор бўлса керак, беш дол
-
ларлик эски тилла танга бор эди. Агар Фануч
-
чи ҳақиқатан ҳам бой гангстер бўлганда эди, 
бойлик ларини ёнида олиб юрмасди. Демак, Ви
-
тонинг шубҳалари ҳозирча тўғри чиқяпти.
Вито ҳамён ва тўппончани йўқотиш керакли
-
гини биларди. Ўшандаёқ тилла тангага тегмаслик 
кераклигини ўйлаб қўйганди. У яна томга чиқ
-
ди, уч-тўртта томдан ўтиб, ҳамённи қудуқ-ҳов
-
лилардан бирига улоқтирди. Кейин тўппонча ўқ
-
донида қолган ўқларни тўкди ва тўппончанинг 
стволини томнинг ҳарисига урди. Ствол синма
-
ди. Кейин тўппонча стволидан ушлаб, тутқичини 
мўри чеккасига урди. Тутқич қирсиллаб ёрилди. 
Яна бир марта урганди, тутқич иккига бўлинди. 
У стволни бир томонга, тутқични иккинчи то
-
монга улоқтирди. Тўппонча қисмлари беш қават
-
ли бино томидан ташланганлигига қарамасдан, 
ерга тарақлаб тушмади, балки сассиз-овозсиз 
қалин ахлат устига тушди. Эрталаб деразалардан 


269
яна ахлат ташлашади, қарабсизки, худо хоҳласа 
тўппонча қисмлари ахлат остида қолиб кетади... 
Вито орқага қайтди.
У билинар-билинмас қалтирар, лекин ўзини 
босиб олганди. Қон сачраган бўлиши мумкин
-
лигидан хавфсираб, кийимларини алмаштир
-
ди. Ечган кийимларининг ҳаммасини хотини 
кир ювадиган рух тоғорага ташлади. Ишқор, 
бир парча кир совун топиб, кийимларининг ҳар 
бирини алоҳида-алоҳида темир тахтага ишқаб, 
узоқ ювди. Кейин тоғорани ишқор ва совун 
билан тозалади. Ётоқхона бурчагида турган 
ювилган кирлар тугунини топиб, усти-боши
-
ни ундаги кирлар билан аралаштириб юборди. 
Сўнгра тоза кўйлак-иштон кийиб, пастга туш
-
ди ва эшик олдида болаларига қараб ва қўшни 
хотинлар билан гаплашиб ўтирган хотинининг 
ёнига бориб ўтирди.
Кейинчалик бу эҳтиёткорликларнинг ҳамма
-
си беҳуда бўлиб чиқди. Фануччининг жасади
-
ни эрталаб топишди, лекин Витони полицияга 
чақириш ҳеч кимнинг хаёлига келмади. Бундан 
ташқари, ўлимидан бир кун олдин кечқурун Фа
-
нуччи Витонинг уйига келганини билган полиция 
ҳатто қизиқиб ҳам қўймади. Вито бўлса, Фануч
-
чи унинг уйидан чиқиб кетаётганлигини кўрсин, 
деб ўзига далил тайёрлаб қўйиш устида ҳам бош 
қотирганди... Кейинчалик полициядагилар Фа
-
нуччидан қутулганликларидан хурсанд бўлиш
-
гани, уни ким отиб ўлдирганлигини аниқлашга 
унчалик ҳаракат қилмаётганлиги маълум бўлди. 
Улар буни шунчаки, бир тўданинг аъзолари ўрта
-
сидаги ўзаро ҳисоб-китоб, деб илгари майда фи
-
рибгарлик, ўғрилик, зўрлик туфайли полицияга 
тушган безориларни сўроқ қилдилар, Вито бун
-
дай ишларга аралашмаганди, уни ҳатто эсларига 
ҳам олишмади.


270
Ҳа, Вито полицияни лақиллатди, лекин бу ше
-
риклари ҳам лақиллаб қолаверишди, деган сўз 
эмасди. Пит Клеменца билан Тессио бир ҳафта, 
икки ҳафта, уч ҳафта ундан олисроқда юриш
-
ди. Ниҳоят бир куни кечқурун иккаласи уникига 
кириб келишди. Ҳар иккаласи Витога очиқдан- 
очиқ ҳурмат-эътибор кўрсатишди. Вито Корлео
-
не уларни пинагини бузмасдан, хушмуомалалик 
билан кутиб олди, вино билан меҳмон қилди.
Биринчи бўлиб Клеменца сўз бошлади.
– Тўққизинчи авенюдаги дўкондорларни соға
-
диган одам қолмади, – деди тилёғламалик қилиб. 
– Кварталимиздаги қиморхоналар ва яширин то
-
тализаторлар ҳам ҳеч кимга тўлов тўламаяпти.
Вито ўткир нигоҳини уларнинг биридан ик
-
кинчисига қадади. Тессио гапга аралашди.
– Фануччининг мижозларини қўлга олса бўла
-
ди, – деди у. – Тўлов беришади.
Вито Корлеоне елка қисди.
– Бунга менинг нима дахлим бор? Бу менинг 
вазифамга кирмайди.
Клеменца хахолаб кулди. Ҳали қорин қўйиб ул
-
гурмаган ёшлик йилларида ҳам у семиз одамлар
-
га ўхшаб хахолаб куларди.
– Мен берган тўппонча туриптими? Эсингда
-
ми, юк машинасини тозалашга отланганимизда 
бергандим? – деди у. – Агар сенга бошқа керак 
бўлмаса, балки қайтариб берарсан?
Вито Корлеоне ўйланиб турди-да, шошил
-
масдан ён чўнтагидан бир даста пул чиқариб, 
бешта ўнталикни ажратди.
– Мана, ўша тўппончангнинг пули. Уни ўша 
босқинчиликдан кейин ташлаб юборганман, – 
деди ва кулиб қўйди.
Бу жилмайиш одамларга қанақа таъсир қи
-
лишини у вақтда Вито Корлеоне ҳали билмасди. 


271
Бу жилмайиш унинг юзида фақат кимнингдир 
ажали сояси сифатида пайдо бўларди. Сиртдан 
ҳар доим вазмин, мулоҳазали кўринган бу одам 
ҳақиқий башарасини кўрсатганда, жуда-жуда 
қўрқинчли эди...
Клеменца бош чайқади.
– Менга пул керак эмас.
Вито пулни чўнтагига солиб қўйди. У сабр қи
-
либ турди. Вито ва бу иккаласи бир-бирларини 
жуда яхши тушунишарди.
Фануччини Вито ўлдирганини Клеменца ва 
Тессио билишарди. Гарчи униси ҳам, буниси ҳам 
бу ҳақда ҳеч кимга оғиз очмаган бўлишса-да, тез 
орада бутун мавзе бундан хабардор бўлди. Вито 
Корлеоне билан ҳурматга лойиқ одам сифатида 
муомала қила бошладилар. У бўлса ҳамон Фа
-
нуччидан қолган текин даромад манбаи бўлган 
дўкондорлар ва қиморхоналарни қўлга олишга 
шошилмасди.
Шундан кейин юз бериши муқаррар бўлган 
воқеа содир бўлди. Кунларнинг бирида кечқурун 
Витонинг хотини қўшни бева аёлни бошлаб кир
-
ди. Бева италиялик бўлиб, андишали, ҳалол аёл 
эди. Етим қолган болалари ташвишида, эрталаб
-
дан кечгача хўжайин ишларидан бош кўтармас
-
ди. Унинг ўн олти ёшли ўғли маошини, Италия-
да расм бўлганидек, ёпиштирилган конвертда 
ойисига келтириб берарди. Ўн етти ёшли чевар 
қизи ҳам шундай қиларди. Кечқурунлари ҳам
-
маси тўп ланишиб картон қоғозларга тугма қада
-
шарди. Бу арзимайдиган пул тўланадиган оғир 
меҳнат эди. Қўшни аёлнинг исми синьора Колом
-
бо эди.
Вито Корлеоненинг хотини:
– Синьора сендан ёрдам сўраб чиқипти. Оила
-
сида кичкина кўнгилсизлик юз берипти, – деди.


272
Вито пул сўраса керак, деб кутганди ва пул 
беришга тайёр эди. Лекин қўшнининг илтимо
-
си бошқача бўлиб чиқди. Синьора Коломбо ит 
боқарди. Кенжа ўғилчаси бу итни шунчалик 
яхши кўрардики, ундан жонини ҳам аямасди. 
Қўшниларидан кимдир уй эгасига ит кечаси 
билан ҳуриб чиқади, деб шикоят қилипти. Уй 
эгаси синьорага итни йўқотишни тайинлабди. 
Синьора Коломбо уй эгасини алдаб, итни яши
-
риб олиб қолибди. Бундан хабардор бўлиб қол
-
ган уй эгаси синьоранинг дарҳол кўчиб кети
-
шини буюрибди. Синьора бу сафар унинг буй
-
руғини сўзсиз бажаришини айтиб, худонинг 
зорини қилиб ёлворипти, итни ҳам берипти. 
Лекин ғазаб отига миниб олган уй эгаси кўн
-
мапти. Ё уйни ўзи бўшатиб қўйишини, ёки бўл
-
маса полиция ёрдамида кўрпа-тўшагини кўча
-
га чиқариб ташлашини айтипти. Кенжа ўғли 
эса итни Лонг-Айленддаги қариндошлариники
-
га олиб кетишганда юм-юм йиғлаганмиш. Нега 
итни олиб кетишади? Ахир уларни бари бир уй
-
дан ҳайдаб чиқаришади-ку!..
Вито Корлеоне мулойимлик билан сўради:
– Нега энди мендан ёрдам сўраяпсиз?
Синьора имлаб Витонинг хотинини кўрсатди.
– Хотинингиз айтди.
У таажжубланмади. Хотини ундан ўша оқ
-
шомда нега кийимларини ўзи ювганини сўрама
-
ганди. Ишламаётган бўлсанг, пулни қаёқдан топ-
япсан, деб бирон марта сўрамади. Мана, ҳозир 
ҳам унинг қиёфасида совуққонлик мавжуд эди.
– Кўчиб кетишингиз учун кетадиган хара
-
жатлар пулини бераман, маъқулми? – деди Вито 
қўшни аёлга.
Қўшни аёл бош чайқади, унинг кўзларига ёш 
тўлди.


273
– Италияда бирга ўсган дугоналарим, дўстла
-
рим шу ерда яшашади. Ҳеч кимни танимайди
-
ган бегона жойга қандай қилиб кўчиб кетаман? 
Хўжайин шу ерда қолишимга рухсат берсин, мен 
учун илтимос қилиб кўринг.
Вито бош эгди:
– Хўп, майли. Эртага у билан гаплашиб кўра
-
ман. Кўчиб кетишингизга зарурат қолмайди.
Вито хотинининг чеҳрасига табассум югур
-
ди. Гарчи сездирмаса ҳам Вито Корлеоне бун
-
дан хурсанд бўлди. Синьора Коломбо эса ҳамон 
шубҳада эди.
– Хўжайин илтимосингизни рад этмаслигига 
ишонасизми?
– Синьор Робертоми? – таажжубланиб сўради 
Вито. – Албатта ишонаман. Унга яхшилаб тушун
-
тириш керак, холос. Аҳволингизни билгач, албат
-
та сизга яхшилик қилади. Сиз ташвишланманг. 
Ташвишланишнинг кераги йўқ. Ўзингизни эҳти
-
ёт қилинг, ахир болаларингиз бор.
Уй соҳиби мистер Роберто унга қарашли беш
-
та уй қатор турган кўчага ҳар куни келарди. 
Вито Корлеоне икки оғиз гапи борлигини айтиб, 
уни тўхтатганда мистер Роберто кескинроқ му
-
омала қилди. Жанубликларнинг, гарчи буниси 
ювошроқ кўринса-да, сал нарсага пичоққа қўл 
югуртирадиган одати борлигини билганлиги 
учун ҳам қўрслик қилмади.
– Синьор Роберто, – деди Вито Корлеоне. – Хо
-
тинимнинг таниши бўлган бир бевадан нима 
учундир уйингиздан кўчиб кетишини талаб қил
-
ганингизни эшитиб қолдим. Жуда қаттиқ хафа 
бўляпти. У аёлнинг эри, ҳимоячиси йўқ. Пули 
ҳам, шу кўчада яшаётган дўстларидан бошқа та
-
нишлари ҳам йўқ. Мен сиз билан гаплашиб кўри
-


274
шимни, сиз ақлли одам эканлигингизни, фақат 
англашилмовчилик туфайли шундай қилганин
-
гизни айтдим. Кўнгилсизликнинг бошланишига 
сабаб бўлган итни бериб юборибди-ку, энди ўзи 
яшайверса бўлмайдими? Италян италяндан ил
-
тимос қилганидек сўранаман, бир яхшилик қи
-
линг.
Синьор Роберто рўпарасида турган одамнинг 
бошидан оёғигача кўз югуртирди. Ёш, ўрта бўй, 
кўринишидан бақувват. Лекин қишлоқи. Яна 
«италиялик»миш. Роберто елка қисди.
– Мен у квартирани бошқа оилага қимматроқ 
ижарага бериб юбордим, – деди у. – Сизнинг 
танишингизни деб одамларни қувиб чиқара ол
-
майман.
Вито Корлеоне хафа бўлмади, тушунгандай 
бош қимирлатди.
– Қанча қимматга бердингиз? – сўради у.
– Беш доллар, – деди мистер Роберто.
Бу ғирт ёлғон эди. Биридан бирига ўтадиган 
тўртта хонадан иборат бўлган қоронғи, зах уйни 
бева аёлга ойига ўн икки доллардан тўлаш шар
-
ти билан ижарага берганди. Янги келганларнинг 
ҳеч бири бунчалик кўп пул бермасди.
Вито Корлеоне чўнтагидан бир даста пул чиқа
-
риб, учта ўн долларликни ажратди.
– Мана, ўша қўшимчаси, ярим йил муддатга 
олдиндан олиб қўйинг. Ижарачига айтиб ўти
-
ришнинг кераги йўқ, у мағрур аёл. Ярим йилдан 
кейин менга мурожаат қилинг. Албатта, итни 
ҳам қолдиришга рухсат берасиз, деб ўйлайман.
– Рухсат бериб бўпман, ҳеч нарсага рухсат 
бермайман, – деди мистер Роберто. – Менга қара, 
умуман сен ўзинг кимсан, менга кўрсатма бера
-
сан? Оғзингга қараб гапир, сицилиялик тасқара. 
Яна ўзинг кўчада қолмагин!


275
Вито Корлеоне ҳайрон бўлиб, кафти очиқ қў
-
лини кўтарди.
– Мен сиздан фақат илтимос қилдим холос, 
бош қа ҳеч нарса деганим йўқ. Ким билади дейсиз, 
балки вақти келиб, менинг ҳам сизга ёрдамим 
керак бўлиб қолар, тўғрими? Бу пулларни яхши 
ниятим далили сифатида қабул қилинг, қолгани
-
ни ўзингиз биласиз. Ахир мен сизнинг гапингиз
-
ни қайтара олармидим, – у мистер Робертонинг 
қўлига учта қоғозни мажбур қилиб қис тирди. – 
Илтимос, илтифот қилиб пулни олинг, кейин ўй
-
лаб кўринг. Бор гап шу, холос. Агар хоҳласангиз 
эртага эрталаб қайтариб беришингиз мумкин. 
Агар сиз бари бир ўша аёлни ҳайдаб чиқармоқчи 
бўлсангиз, мен қандай қилиб қаршилик кўрсата
-
ман? Ахир уй сизники-да! Уйда ит бўлмаслигини 
хоҳларкансиз – буни ҳам тушунаман. – У мистер 
Робертонинг елкасига уриб қўйди. – Шу кички
-
нагина илтимосимни рад этманг, хўпми? Мен 
буни ҳеч қачон унутмайман. Мавзедаги тани
-
шларингизнинг ҳаммасидан сўраб кўринг, мен 
қарз бўлиб қоладиган одамлардан эмаслигимни 
ҳар бири айтишади.
Бироқ мистер Робертонинг ўзи ҳам баъзи бир 
нарсаларни тушуна бошлаганди. Кечқурунга бо
-
риб, у Вито Корлеоненинг кимлигини сўраб, су
-
риштириб билди. Тонг отишини кутиб ўтирма
-
ди. Қоронғи тушганда Корлеоненинг эшигини 
тақиллатди, бемаҳалда безовта қилганлиги учун 
узр сўради, синьора Корлеоненинг қўлидан бир 
стакан вино ичди. У Вито Корлеонега танимасни 
сийламас, деганларидек қиттак англашилмов
-
чилик юз берганлиги, синьора Коломбо албат
-
та квартирасида қолавериши, итни ҳам боқа
-
вериши мумкинлигини айтди. Қўшнилари ким 
бўпти? Арзимаган пул тўлашади-ю, бирон ҳай
-


276
вон сал овоз чиқарса дарҳол шикоят қилишади... 
Гап охирида у Вито Корлеоне кундузи қўлига 
қис тириб қўйган долларни стол устига қўйди ва 
самимият билан таъкидлаб шундай деди:
– Сиз олиҳимматлилигингиз, бечора бева аёлга 
ёрдамга тайёр турганлигингиз билан мени қат
-
тиқ уялтирдингиз. Инсонларга хос бўлган меҳр-
шафқат туйғусидан мен ҳам маҳрум эмаслигим
-
ни исботлаш мақсадида, ижара ҳақи аввалги 
миқдорда қолади. 
Томоша маҳорат билан ўйналганди. Вито ста
-
канларга вино қуйди, хотинини чақириб печенье 
олиб келишни буюрди, мистер Робертонинг қў
-
лини силтар экан, яқин кишиларнинг дарди
-
га ҳамдард бўлганлиги учун мақтади. Мистер 
Роберто хўрсинар, Вито Корлеонедек одам би
-
лан учрашгани унда инсоний саховатга ишонч 
туйғусини қайта уйғотгани ҳақида такрор-так-
рор гапирарди. Улар бир-бирлари билан зўрға 
ажрашдилар. Мистер Роберто тасодиф туфайли 
бир ўлимдан қолганлиги тўғрисидаги фикрдан 
тиззаларидаги қалтироқни базўр енгиб, трам
-
вайга ўтирди ва Бронксдаги уйига келиб, ўзини 
кўрпага ташлади. Кейин у уч кунгача қорасини 
кўрсатмади.
Шу кундан бошлаб Вито Корлеоне квартал
-
да ҳамма ҳурмат қиладиган одам бўлиб қолди. 
Унинг Сицилиядаги мафия билан алоқаси бор
-
миш, деган гаплар ҳам тарқалди. Кунлардан 
бирида қиморбозлар тўпланиб қарта ўйнайди
-
ган мебеллар билан жиҳозланган уй эгаси ке
-
либ, ўз хоҳиши билан шунчаки, «дўстлик учун» 
унга ҳар ҳафтада йигирма доллардан тўлаб ту
-
ришини айтди. Бунинг эвазига қиморбозлар 
унинг ҳомийлигида эканлигининг исботи си
-


277
фатида Вито ҳафтада икки марта у ерга бориб 
туриши керак эди.
Она сути оғзидан кетмаган безориваччалар 
тинкасини қуритаётган дўкондорлар ёрдам бе
-
ришини сўраб, унга мурожаат қилишди. Вито 
уларга ёрдам берди ва албатта, қуруқ қолмади, 
тегишлича мукофот олди. Тез орада унинг ҳафта
-
лик даромади юз долларга етди. Бу ўша вақтлар
-
да жуда катта пул эди. Клеменца ва Тессио унинг 
ўртоқлари, дўстлари эдилар, демак, пулнинг бир 
қисмини уларга бериб туриш керак эди. Вито 
бу борада ўзи ташаббус кўрсатди, уларнинг пул 
сўрашларини кутиб ўтирмади. Ниҳоят у бола
-
ликдан қадрдон дўсти Женко Аббандандо билан 
шерик бўлиб, зайтун мойи келтириб сотадиган 
савдо уйи очишга қарор қилди. Женко Италия
-
да арзон баҳода мой сотиб олиш, келтириш ва 
отасининг омборхоналарида сақлаш ишларига 
бош чилик қилади. Бу соҳада унинг тажрибаси 
бор эди. Клеменца ва Тессио маҳсулотни сотиш 
билан шуғулланишади. Улар Манхэттендаги, ке-
йин Бруклиндаги, сўнгра эса Бронксдаги италян 
дўконларини айланиб чиқишади, дўкондорлар 
ўртасида «Женко пура» (ўта камтарлиги туфайли 
Вито Корлеоне янги маркадаги ёғни ўз номи би
-
лан аталишидан воз кечди) тоза зайтун мойини 
сотиб олиш ва ғамлаб қўйиш юзасидан ташвиқот 
олиб боришади. Сармоянинг асосий қисми Вито 
зиммасига тушганлиги учун, табиийки, фирмага 
у раҳбарлик қилади. Бундан ташқари, баъзи бир 
дўкондорлар Клеменца ва Тессио билан тузган 
шартномаларига риоя қилмай қўйган алоҳида 
вазиятларда Витонинг аралашуви талаб қили
-
нарди. Бундай пайтларда Вито Корлеоне ўзининг 
рад қилиб бўлмайдиган ишонтириш воситалари
-
ни ишга соларди.


278
Вито Корлеоне ёшлигидан вазмин ва му
-
лоҳазали одам сифатида танилганди, ҳеч қачон 
дағдаға қилмас, қўрқитмасди. У мантиқ кучига 
таянарди ва ҳеч қачон бундан панд емаган эди. 
Ҳар доим шартномадан қарши томон ҳам фой
-
да олиши, ҳеч ким зарар кўрмаслигини ўйлар
-
ди. Албатта, у ўз мақсадларига аниқ воситалар 
билан эришарди. Кўплаб иқтидорли корчалон
-
ларга ўхшаб, эркин рақобат эмас, балки фойда 
берадиган монополия мақсадга мувофиқлигини 
у ёшлигиданоқ ўзлаштириб олганди. Ўйлаб ўтир
-
масдан ана шундай монополия тузишга кириш
-
ди. Бруклинда зай тун мойи билан чакана савдо 
қилувчи сержаҳл, қайсар, ақл-идрок овозига қу
-
лоғини кар, кўзини кўр қилиб оладиган, ҳатто 
шошмасдан ҳар томонлама мукаммал тушунтир
-
гандан ке йин ҳам Вито Корлеоненинг таклифла
-
рига кўнмайдиган одамлар чиқиб қолди. Вито 
Корлеоне кафти очиқ қўлини кўтариб, ноилож 
бундай ўжар дўкондорлар билан алоқани узар ва 
уларни тартибга чақириб қўйиш учун Бруклинга 
Тессиони юборарди. Шундан кейин омборхона
-
лар ловуллаб ёнар, зайтун мойи юкланган маши
-
налар ағдарилар, тош йўллар четларида ёқим
-
ли яшил ранг зай тун мойи кўлмакчалари пайдо 
бўларди. Диндор одам худога ишонганига нисба
-
тан нолицияга кўпроқ ишонадиган, ўзига бино 
қўйган қайсар, шошқалоқ миланлик бир дўкон
-
дор ўзининг италян биродарлари устидан, қулоқ 
эшитмаган иш – маъмурларга шикоят қилди ва 
минг йиллардан буён давом этиб келаётган сукут 
сақлаш қонуни – omertaни бузди. Аммо маъмур
-
лар ҳали жиноий иш қўзғашга улгурганлари ҳам 
йўқ эдики, у ном-нишонсиз ғойиб бўлди. Содиқ 
хотини, худога шукурлар бўлсинки, балоғатга 


279
етган, демак, отасининг ишини давом эттира 
оладиган ва бош уриб келиб «Женко пура» ком
-
панияси шартларини қабул қиладиган уч боласи 
билан қолаверди.
Маълумки, одамлар буюк бўлиб туғилмайди
-
лар – буюк бўлиб балоғатга етадилар. Спиртли 
ичимликлар сотишни ва истеъмол қилишни ман 
этувчи қонун чиққан пайтда Вито Корлеоне гар
-
чи ўз иш услубларига кўра кучлироқ бўлса-да, 
ўртача корчалон билан қудратли дон, жиноят
-
чилар дунёси қиролларидан бири даражасига 
кўтариладиган сўнгги қадамни қўйди. Албатта, 
бунга бир кунда ёки бир ҳафтада эришгани йўқ, 
бироқ спиртли ичимликлар ичишни ва истеъмол 
қилишни ман этувчи давр тугаб, «буюк турғун
-
лик» даври бошланганда Вито Корлеоне йўқол
-
ди, унинг ўрнига Чўқинтирган ота, дон Корлеоне 
пайдо бўлди.
Ҳаммаси тасодифий бир воқеадан бошланди. 
Бу пайтга келиб, «Женко пура» савдо компания-
си олти юк машинасидан иборат кичкинагина 
автомобиль парки ташкил этганди. Контрабанда 
йўли билан Канададан виски ва бошқа спиртли 
ичимликлар келтириб сотадиган бутлагер – итал-
янлар «артели» Клеменца орқали Вито Корлеоне
-
дан ёрдам сўраб мурожаат қилди. Уларга яши
-
рин молни Нью-Йорк бўйлаб тарқатиш учун ма
-
шина ва кузатувчилар керак эди. Бундан ташқа
-
ри, кузатувчилар пишиқ, сир сақлайдиган, агар 
вазият талаб қилса, ҳеч иккиланмасдан қатъият 
кўрсата оладиган, аниқроқ айтганда, куч ишла
-
та оладиган одамлар бўлиши керак эди. Маши
-
налар ва одамларга яхши ҳақ тўлашга ваъда бер
-
дилар. Тилга олинган рақамлар қулоқ эшитмаган 
даражада катта эдики, Вито Корлеоне савдогар
-


280
лик ишларини дарҳол тўхтатиб, машиналарнинг 
ҳаммасини фақат яширин молларни ташишга 
сафарбар этди.
Бу гал ҳам унинг режалари тўғри чиқди. Энг 
муҳими, иш ўрганди, тажриба тўплади, таниш-би
-
лишлар орттирди. Худди банк эгаси пулни тўплаб, 
эҳтиётлаб сақлагани каби, у ҳам одамларга кўпроқ 
яхшилик қилиб қўяверди. Орадан бир-икки йил 
ўтгач, Вито Корлеоне шунчаки қобилиятли одам 
эмас, балки ўзига хос ноёб истеъдод эгаси ҳам 
эканлиги яққол кўзга кўриниб қолди.
У уйида бўйдоқ йигитча ўн беш цент тўлаб, бир 
стакан виски ичиб кетадиган кичкина майхона
-
лар ташкил этиб олган италян оилаларини ҳо
-
мийликка олди.
Синьора Коломбонинг кенжа ўғли конфирма
-
ция
3
қилинганда, Вито Корлеоне унинг чўқинти
-
рувчи отаси сифатида иштирок этди ва болага 
ажойиб совға – йигирма долларлик тилла пул ҳадя 
этди. Бу пайтга келиб, машиналардан биронтаси
-
ни полиция албатта тўхтатишини ҳисобга олган 
ҳолда Женко Аббандандо полиция бошқармаси 
ва суд маҳкамалари билан яхши алоқаси бор ма
-
лакали юристни ишга ёллади. Катталарни пора 
билан оғдириб олиш тизими ишлаб чиқилди ва 
йўлга қўйилди. Тез орада Корлеоне ташкилотида 
салмоқдорлар «рўйхатномаси», бошқача айтган
-
да, ой сайин маълум миқдорда пул узатиб тура
-
диган амалдорларнинг исм-шарифлари ёзилган 
дафтар пайдо бўлди. Харажатлар миқдорининг 
катталигидан хижолатда қолган юрист рўйха
-
тини қисқартирмоқчи бўлганди, Вито Корлеоне 
уни тўхтатди.
3
Конфирмация – болаларни черков аҳлига қўшиш ёки 
диндор қилиш маросими.


281
– Йўқ, йўқ, қисқартиришнинг кераги йўқ, 
– деди у. – Ҳаммасини қолдираверинг, бугунги 
кунда бизга бирор-бир ёрдами тегмайдиганлар 
ҳам, майли, қолаверсин. Мен дўстликка ишона
-
ман ва дўстона ҳис-туйғуларимни аванс орқали 
изҳор қилишга тайёрман.
Вақт ўтиб борди. Корлеоненинг мол-мул
-
ки кўпайди. Парк янги автомашиналар билан, 
«рўйхатнома» эса янги номлар билан тўлиб борди. 
Клеменца ва Тессио қўлида ишлайдиган одам
-
лар сони ҳам кўпайиб борди. Бу катта хўжалик
-
ни бошқариш қийин бўлиб қолди. Охири Вито 
Корлеоне ўз ташкилотининг аниқ тузилмасини 
ишлаб чиқди. У Клеменца ва Тессиога капитан 
ёки бош лиқ маъносини билдирувчи «caporegime» 
унвонини берди, уларнинг қўл остидагилар эса 
оддий хизматчилар бўлиб қолавердилар. Женко 
Аббандандо маслаҳатчи ёки «consigliori» даража
-
сига кўтарилди. Вито ва унинг буйруғини ижро 
этувчилар ўртасида оралиқ тўсиқлар пайдо бўл
-
ди. Бирор топшириқни бажариш лозим бўлса, 
Вито ё Женкога, ёки сaporegimeлардан бирига 
якка ҳолда буйруқ берарди. Уларга буйруқ бе
-
рилаётганда жуда камдан-кам ҳоллардагина 
ўртада бошқа биров бўларди. Кейин у Тессио
-
нинг одамларини алоҳида отрядга бирлаштирди 
ва унга Брук линда иш олиб боришни топшир
-
ди. У Тессио ва Клеменцанинг вазифаларини 
ҳам бўлиштириб қўйди ва йил сайин аста-секин 
бир-биридан ихлосини қолдира бошлади. Улар 
ўта зарур ҳолларни истисно этганда, ҳатто шун
-
чаки дўстона тарзда ҳам учраша олмайдиган 
бўлиб қолдилар. Бундай чора-тадбир нима учун 
зарур бўлиб қолганлигини Вито ер остида илон 
қимирласа сезадиган Тессиога тушунтириб бер
-


282
ди. Гарчи Вито буни фақат қонун олдида эҳти
-
ёткорлик, деб изоҳласа ҳам, оғиз очиши биланоқ 
Тессио унинг мақсадини тушуниб олганди. Вито 
caporegimeларини унга қарши тил бириктириш 
имкониятидан маҳрум қилмоқчи бўлаётганини 
Тессио тушунди. Шунингдек, Тессио бу улар
-
га ёмонликни раво кўриш эмас, балки шунчаки 
эҳтиёткорлик чораси эканлигини ҳам тушунди.
«Буюк турғунлик» фақат Вито Корлеоне об
-
рў-эътиборининг ошишига хизмат қилди. Бу 
йиллар ҳурмат-эҳтиром билан унинг исмига 
«дон» сўзи қўшилиб айтила бошлаган йиллар 
бўлди. Бутун шаҳар бўйлаб ҳалол одамлар иш 
ҳақида илтижо қилардилар. Мағрур кишилар 
жирканч амалдорлардан ёрдам сўраб, ўзларини 
ҳам, оила аъзоларини ҳам таҳқирлашга мажбур 
бўлардилар. Вито Корлеоненинг одамлари эса 
чўнтакларини қаппайтириб олиб, кўчалардан 
қоматларини ғоз тутиб ўтишарди. Ишсиз қолиш 
ҳақида мутлақо ташвишланишмасди. Шундай 
экан, нега энг оддий, энг камтар дон Корлеоне 
ўзини-ўзи мақтамасин! У мол-мулкини кўпайти
-
риш ҳақида ташвиш қиларди. Унга ишонганлар, 
тер тўкиб унга меҳнат қилганлар, ҳаёти ва эрки
-
ни хавф остида қолдириб, унга хизматга ёллан
-
ганлардан биронтасини у алдагани йўқ. Тақдир 
тақозоси билан доннинг қўл остидагилардан би
-
ронтаси қўлга тушиб, қамалиб қолган пайтлар
-
да ҳам унинг оиласи ёрдам олиб турди. Шунчаки 
хайр-садақа эмас, тиланчи пули эмас, одатда, 
оиланинг боқувчиси ўзи қанча олиб келган бўлса, 
шунча миқдорда ёрдам бериб турилди.
Албатта, булар шунчаки олижаноблик, раҳм
-
диллик нуқтаи назаридан қилингани йўқ. Энг 
яқин дўсти ҳам дон Корлеонени олижаноб одам 


283
деб айта олмасди. Бундай ҳотамтойликнинг ўзига 
хос ҳисоб-китоблари бор эди. Қамоқхонага туш
-
ган одам фақат сир сақлаши кераклигини, унинг 
хотини ва бола-чақаларини ўз ҳолига ташлаб 
қўймасликларини биларди. Агар у полицияга ҳеч 
нарса айтмаса, қутулиб чиққанда анча-мунча 
нарсалик бўлиб қолишини ҳам биларди.
Ўша йилларда дон Корлеоне ўзининг кичкина
-
гина хўжалигини ҳар доим йўлига турли тўсиқлар 
қўйиб келаётган катта душманларига нисбатан 
муваффақиятлироқ бошқараётганига ишонч ҳо
-
сил қилди. Бундай фикрнинг туғилишига квар
-
талнинг ҳамма томонидан нафақа олишга, ўсмир 
йигитларни қамоқдан қутқаришга ёки ишга жой
-
лаштиришга ёрдамлашиши, арзимаган, лекин ўта 
зарур миқдорда пул қарз бериб туришни, ҳеч қа
-
нақа далил-дастурларга қулоқ солмасдан ишсиз
-
лардан ижара ҳақи талаб қилаётган уй эгасини 
инсофга чақириб қўйишни илтимос қилиб, кун са-
йин унинг олдига нажот излаб келаётган камбағал 
одамлар сабаб бўлишди.
Дон Вито Корлеоне ҳаммага ва ҳар бир одамга 
ёрдам қўлини чўзарди. Устига-устак у сидқидил
-
дан, хушмуомалалик билан зориққан одам хижо
-
лат бўлмайдиган қилиб ёрдам берарди. Шундан 
кейин Штатларнинг қонунчилик органларига, 
муниципалитет органларига, конгрессга вакил
-
лар сайлаш пайти келганда кимга овоз беришни 
билмай иккиланиб қолган италянлар маслаҳат 
сўраб ҳомийлари Чўқинтирган отага – дон Кор
-
леонега мурожаат қилганларига таажжубланиб 
бўладими? Шундай қилиб, аста-секин у сиёсий 
майдонда ҳам партияларнинг соғлом фикр юри
-
тадиган етакчилари ҳисобга ола бошлаган кучга 
айланди. Камбағал италян оилаларидаги қобили
-


284
ятли болаларнинг дорилфунунда билим олишига 
ёрдамлашиб, у узоқни кўра билиш сиёсати билан 
тутган йўлини мустаҳкамлаб борди. Йиллар ўтиб 
у ўқишга киришига ёрдамлашган ўсмирлардан 
адвокатлар, округ прокурорининг ёрдамчилари, 
ҳатто судьялар етишиб чиқди.
Спиртли ичимликлар тайёрлаш ва истеъмол 
қилишни ман этувчи қонуннинг бекор қилиниши 
Корлеоне империясига катта зарба бўлиб тушди. 
Лекин дон бу борада ҳам баъзи бир нарсаларни 
кўзда тутиб қўйганди. 1933 йилда у Манхэттен 
соҳилидаги жин кўчаларда қимор ўйнайдиган ва 
судхўрлик қиладиган, худди бейсбол ўйини пай
-
тидагидек булочка ва сосиска сотиш билан шуғул
-
ланадиган ёки югуриш, чавандозлик, спорт мусо
-
бақаларини ташкил этадиган, қарта ёки яширин 
лотерея ўйнайдиган норасмий қиморхоналарни 
бошқарадиган одамга ишончли кишиларини ва
-
кил қилиб юборди. Бу одамнинг исм-шарифи 
Сальваторе Маранцано бўлиб, у Нью-Йоркнинг 
жиноятчилар даврасида pezzonovante, яъни ну
-
фузли корчалонлардан бири ҳисобланарди. Кор
-
леоненинг вакиллари Маранцанога тенг, ўзаро 
манфаатли шартлар асосида бирга иш олиб бо
-
ришни таклиф қилдилар. Вито Корлеоне ишни 
яхши йўлга қўйиш, полициядаги ва давлат ап
-
паратидаги алоқалари ёрдамида Маранцано ҳо
-
мийлиги остида олиб бориладиган ишларнинг 
муваффақиятини таъминлаш, оёққа туриб, бир 
оз мустаҳкамланиб олгач, Бруклин ва Бронксда 
унинг таъсир доирасини кенгайтиришни ўз зим
-
масига олди. Лекин Маранцано узоқни кўра бил
-
майдиган одам эди. У Корлеоненинг таклифини 
менсимасдан рад этди. У Аль Капоненинг ўзи 
билан дўст эди, ўзининг ташкилотига ва одам
-


285
ларига эга эди, устига-устак ҳарбий харажатлар 
учун чегараланмаган маблағга эга эди. У ёни
-
да ҳамма ишга бурнини суқувчи, парламентни 
рўкач қилиб иш кўрувчи, миш-мишларга қара
-
ганда ҳақиқий мафиячига ўхшамайдиган саф
-
сатабоз одам ҳамкорлик қилишини ёқтирмади. 
Маранцанонинг рад жавоби 1933 йилдаги қонли 
урушнинг бошланишига туртки бўлди. Бу уруш 
Нью-Йоркдаги жиноятчилар дунёсининг бутун 
таркибини тубдан қайта тузди.
Дастлаб қараганда кучлар тенг эмасди. Сальва
-
торе Маранцано унинг манфаатлари йўлида ҳеч 
нарсадан тоймайдиган бақувват босқинчилари 
бўлган қудратли ташкилотга эга эди. У Капоне 
билан дўст эди ва зарур бўлиб қолса, ёрдам сўраб 
Чикагога мурожаат қилиши мумкин эди. У ҳамма 
моллар билан, шунингдек, гарчи у пайтларда эн
-
дигина бошланган бўлса-да, наркотик моддалар 
билан савдо қилишни ҳам қўлга олган Татталья-
лар оиласи билан ҳам яхши муносабатда эди. 
Маранцанонинг тикувчилар касаба уюшмасида
-
ги яҳудий арбобларга ҳамда қурилиш ишчилари 
уюшмасидаги италян анархо-синдикатчиларига 
дағдаға қилиб туриш учун унинг йигитлари ёрда
-
мига муҳтож бўлган катта бизнес корчалонлари 
билан ҳам алоқаси бор эди.
Дон Корлеоне буларнинг ҳаммасига иккита 
кам сонли, лекин интизомга қаттиқ риоя қила
-
диган отрядни ёки Клеменца ва Тессио бошлиқ 
regimeларини қарши қўйиши мумкин эди. Ма
-
ранцанони йирик корчалонлар қўллаб-қувват
-
лашлари туфайли сиёсий доиралардаги ва поли
-
циядаги алоқалари унга ҳеч қандай устунлик бер
-
масди. Лекин дон Корлеоненинг бошқа устунлиги 
бўлиб, бу душманнинг унинг ташкилоти тўғриси
-


286
да етарли маълумотга эга эмаслигида эди. Унинг 
қўшинларининг ҳақиқий жанговарлиги жино
-
ятчилар дунёси учун сирлигича қолганди, ҳатто 
Тессио ҳам Бруклинда ўзича мустақил иш олиб 
боради, деб ҳисобланарди.
Шунга қарамасдан Вито Корлеоне жуда пухта 
ўйланган кучли бир зарба билан ҳисобни тенг-
лаштириб олгунга қадар жангда душман устун
-
лик қилаётганди.
Тухумдан янги чиққан сурбетни жўжалигида
-
ёқ гумдон қилишга аҳд қилган Маранцано Капо
-
нега мурожаат этиб, Нью-Йоркка энг яхши мер
-
ганлардан икки кишини жўнатишни илтимос 
қилди. Корлеонелар оиласининг Чикагодаги хай
-
рихоҳ дўстлари икки босқинчининг поездда йўл
-
га чиққанлиги тўғрисида хабар беришди. Вито 
Корлеоне тегишли кўрсатмалар бериб, Люка Бра
-
зини уларни кутиб олишга жўнатди.
Брази тўртта ёрдамчи билан чикаголик ол
-
чоқларни вокзалда кутиб олди. Ёрдамчилардан 
бири такси топиб, вокзалдаги такси тўхтайдиган 
жойда ушлаб турди. Юкчилар меҳмонларнинг 
жомадонларини машинага жойлаштирдилар. 
Меҳмонлар таксига ўтиришлари биланоқ Брази 
ҳам ёрдамчиларидан бири билан сиқилиб маши
-
нага чиқди ва қурол билан дўқ-пўписа қилиб, 
ҳар икки меҳмонни пастга ётишга мажбур қил
-
ди. Такси Люка Брази олдиндан белгилаб қўйган 
пристан яқинидаги бўш ётган омборхоналардан 
бири томон йўл олди.
Бу ерда асирларнинг қўл-оёқларини боғлаш
-
ди, дод-вой қилмасликлари учун ҳар бирининг 
оғзига паҳмоқ сочиқ парчасини тиқишди.
Шундан кейин Брази девордаги михда осиғ
-
лиқ турган болтани олди-да, Капоне элчиларидан 


287
бирини шошилмасдан нимталашга киришди. 
Бутун вужудидан куч ёғилиб туришига қара
-
май, ишни тугатгунча анча тер тўкди. Иккинчи 
вакилга қараркан, ҳеч қандай куч ишлатиш за
-
рурияти қолмаганлигини кўрди. Аль Капоненинг 
иккинчи мергани ўлим даҳшатидан ақлга сиғ
-
майдиган иш қилганди – у латтани ютиб юбориб, 
тиқилиб ўлганди.
Бир неча кундан кейин Чикагодаги Капоне
-
лар оиласи Вито Корлеонедан мактуб олди. Унда 
шундай деб ёзилганди: «Мен душманларимга 
нисбатан қандай иш тутишимни энди сиз билиб 
олгандирсиз. Икки сицилиялик жанжаллашиб 
қолганда неаполликнинг бу жанжалга аралашу
-
ви шартмикин? Агар хоҳласангиз, сизни дўстим 
деб ҳисоблашим мумкин. Шунга рози бўлсангиз, 
мен ўзимни сиздан қарздор деб ҳисоблайман ва 
хоҳлаган пайтингизда қарзимни бир йўла тўлай
-
ман. Сиздек ақлли одам бошқа бировлардан яли
-
ниб ёрдам сўрамайдиган, балки якка-ёлғиз иши
-
ни уддалай оладиган ва аксинча, оғир дақиқалар
-
да ҳам доим ёрдамлашишга тайёр турган одам 
билан дўстлашиш қанчалик фойдали эканлигини 
шубҳасиз тушунади, деб ўйлайман. Агар менинг 
дўстлигимнинг сизга зарурати бўлмаса, майли, 
шундай бўла қолсин. Лекин агар шундай бўлса, 
шаҳримиз ҳавоси поклиги, неаполитанликлар 
учун тўғри келмаслиги тўғрисида сизни огоҳлан
-
тириб қўйишим ва бу ёқларга келмаслигингизни 
маслаҳат беришни бурчим деб ҳисоблайман».
Бу йўл фақат ўта шафқатсизлик билан иш ту
-
тилганлиги билангина эмас, шунингдек, довди
-
ратиб қўядиган даражада тез амалга оширил
-
ганлиги, доннинг воқеага зудлик билан муноса
-


288
бат билдирганлиги туфайли ҳам муваффақиятли 
бўлиб чиқди. Агар унинг хуфялари шу даражада 
мукаммал ишлайдиган бўлсалар, бундан кейин 
қўйиладиган ҳар қандай қадам ўта хавфлидир. 
Яхшиси, таклиф қилинаётган дўстликни, вақти 
келиб эса мактубда тилга олиб ўтилган қарзни 
қабул қилган маъқул... Капонелар оиласи Вито 
Корлеонени бундан кейин унинг ишларига ара
-
лашмасликлари тўғрисида хабардор қилди.
Шундай қилиб, ҳисоб тенглашди. Бундан 
ташқари, Вито Корлеоне Капонени шармандаи 
шармисор қилиб, бутун Американинг жиноят
-
чилар оламида катта ҳурмат қозониб олди. Ярим 
йилгача Маранцанонинг изидан қолмасдан таъ
-
қиб қилиб юрди. У Маранцано ҳомийлигида 
ошиқ ўйналадиган жин кўчаларга босқинлар 
уюштирди. Унинг қўли Гарлемдаги қарта ўйи
-
нида энг йирик банк қўювчигача етиб борди ва 
бир кунлик қимордан топган даромадини, фақат 
ютган пулларинигина эмас, балки ундан қарздор 
бўлганлар рўйхатини ҳам тортиб олди. Тикувчи
-
лик корхоналарининг хўжайинлари томонидан 
ёлланган Маранцанонинг бақувват йигитлари 
томонидан қўрқитиб қўйилган касаба уюшмаси 
арбобларини қўллаб-қувватлаш учун Клеменца
-
ни йигитлари билан жўнатиб, ҳатто тикувчилар 
кварталларига ҳам кириб борди. У бир йўла ҳам
-
ма соҳада душманларига қарши жанг олиб борди 
ҳамда ҳамма нарсадан хабардорлиги, стратегик 
истеъдоди ва ташкилотчилиги жиҳатидан устун
-
лиги туфайли ҳамма соҳада ғолиб чиқди. Ке йин 
эса дон Корлеоне охирида фойдаланиш учун 
асраб қўйган резервини ишга соладиган пайт 
келди ва regime Тессио Маранцанонинг изидан 
тушди.


289
Бу пайтга келиб, Маранцано сулҳ тузиш такли
-
фи билан Корлеонега элчилар юборганди. Вито 
Корлеоне уларни қабул қилмади ва турли-туман 
баҳоналар билан учрашувни орқага суравер
-
ди. Маранцанонинг бой берганлиги аниқ кўри
-
ниб турганлиги туфайли беҳуда ўлиб кетишни 
истамаган одамлар аста-секин бирин-кетин ўз 
бошлиқларини ташлаб кета бошладилар. Букме
-
керлар ва дўкондорлар ҳомийлик қилгани учун 
Корлеоне одамларига ҳақ тўлайдиган бўлишди. 
Уруш амалда тугаган эди.
Кейин янги 1934 йил арафасида Тессио Ма
-
ранцанонинг шахсий мудофаасидаги нозик 
жойни аниқлаб, унинг ўзи билан юзма-юз келди. 
Шиддатли ва қисқа олишувдан кейин Маранца
-
но гумдон қилинди. Уруш тугади.
Маранцано фаолият кўрсатган ҳудуд Корлео
-
не мулкига қўшилди. Дон Корлеоне ўзи томонга 
ўтган ҳар бир одамни хизматига яраша тақдир
-
лади, даромад манбаи бўлган аввалги жойини – 
тотализатор ёки яширин лотерея ўйинхонасини 
улар ихтиёрида қолдирди. Буларнинг ҳаммаси
-
дан ташқари, дон Корлеоне тикувчилар касаба 
уюшмаси раҳбарлигига тасдиқланиб олди. Бу 
кейинчалик унга катта ёрдам берди. Ҳамма иш 
тартибга келтирилган ана шундай бир пайтда 
доннинг уйига фалокат бостириб кирди.
Сантино Корлеоне, Сонни ўн олти ёшга кир
-
ганди. У бўйи олти фут, елкаси барваста, бақув
-
ват, ҳиссиётли йигит бўлиб етишди. Фредо ювош, 
беозор, Майкл эса ҳали кичкина дўмбоқ бола эди. 
Сантино билан албатта бирор кор-ҳол юз берар
-
ди. Гоҳ кўчада болалар билан муштлашиб, гоҳ 
мактабдан ёмон баҳо олиб келарди. Буларнинг 
ҳаммаси шу билан тугадики, кунларнинг бири
-


290
да Чўқинтирган отаси сифатида Сантино учун 
масъул бўлган ва сабр косаси тўлган Клеменца 
ортиқча жим юришни лозим топмай, бир куни 
оқшомда дон Корлеоне олдига келиб, унинг ўғли 
хунук оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган 
аҳмоқона ишда, қуролли талончиликда қатнаш
-
ганлигини айтиб берди. Бу ишни Сонни бошла
-
ган, икки йигит унга шерик бўлган эди.
Вито Корлеоне ўзини тутолмай қоладиган кам
-
дан-кам ҳолатнинг бири ана шунда рўй берди. 
Уч йилдирки, уларнинг уйида асранди ўғил Том 
Хейген яшаб келарди. Вито Клеменцадан Том бу 
ишга аралашганми-йўқми, деб сўради. Клеменца 
бош чайқади. Шундан кейин ўғлини олиб келиш
-
га машина юборди. Уни «Женко пура» савдо фир
-
маси жойлашган идорага олиб келишди.
Дон умрида биринчи марта мағлубиятга учра
-
ди. Ўғли билан ёлғиз қолгач, жаҳлига эрк берди. 
Бошқа бирор бир лаҳза юрагини тўла бўшатиш
-
га ёрдам беролмаслигини билиб, қовоқ солиб, ер 
остидан ҳурпайиб қараб турган Соннини сици
-
лианча лаҳжада роса таъзирини бериб сўкди. 
Кейин ундан сўради:
– Талончилик қилишга сенга ким ҳуқуқ берди? 
Бунақа ишни қаёқдан ўргандинг?
Тумтайиб олган Сонни миқ этмасдан туравер
-
ди. Дон нафратланиб давом этди:
– Шунақа ҳам учига чиққан аҳмоқлик бўлади
-
ми? Хўш, ўша оқшомда талончилик қилиб, қанча 
пул топдинг? Киши бошига эллик долларми? Йи
-
гирма долларми? Шу арзимаган йигирма доллар
-
ни деб ҳаётинг учун хавфли ишга қўл урдингми?
Сонни худди кейинги гапларни эшитмаган
-
дай, томдан тараша тушгандай қилиб:
– Фануччини қандай қилиб ўлдирганингизни 
мен кўрганман, – деди.


291
Дон чуқур «оҳ» деди-да, креслога чўкиб, ўти
-
риб қолди. У бу ёғи нима бўлишини кутди.
– Фануччи бизникидан чиқиб кетгач, ойим 
уйга киравериш мумкинлигини айтди. Мен уйга 
кириб, томга чиқаётганингизни кўриб қолдим 
ва орқангиздан эргашдим. Ҳамма-ҳаммасини – 
ҳам ённи ва тўппончани ирғитиб юборганингиз
-
ни ҳам кўриб турдим. Мен томда эдим.
Дон чуқур хўрсинди.
– Шунақами ҳали? Ундай бўлса, сенга ҳеч нар
-
са ўргата олмайман, йўл кўрсата олмайман. Ле
-
кин наҳотки дорилфунунни битиришни хоҳлама
-
санг? Ахир қўлида портфели бор битта қонуншу
-
нос ниқобланиб олган мингта қуролли босқинчи
-
дан кўп пул топади.
Сонни тишларининг оқини кўрсатиб тиржай
-
ди ва айёрлик билан:
– Мен оилавий ишимизда иштирок этишни 
хоҳлайман, – деди. Доннинг юзидаги бирорта тук 
ҳам қилт этмади. Буни кўриб, Сонни ҳазили ёқ
-
маганлигини тушунди-да, шошиб: – Зайтун мойи 
билан савдо қилишни ўрганишим мумкин, – дея 
қўшимча қилди.
Дон яна индамади. Ниҳоят у елкасини қисиб:
– Начора, ҳар кимнинг тақдири пешанасига 
ёзиб қўйилган, – деди. У ўғлининг тақдири Фа
-
нуччи ўлимининг гувоҳи бўлган ўша кундан аниқ 
бўлиб қолганлиги ҳақида лом-мим демади. Сўнг-
ра ўгирилиб олди-да, қисқа қилиб: – Эртага эрта
-
лаб соат тўққизда келасан. Нима иш қилишинг-
ни Женко айтади, – деди.
Лекин Женко Аббандандо яхши consiglioriга 
хос бўлган сезгирлик билан доннинг мақсадини 
тушуниб олди ва Соннини асосан отаси ҳузури
-
да шахсий соқчи қилиб, дон бўлишдек мураккаб 


292
санъат сирларини ўрганиш имкониятини бера
-
диган лавозимда ишлатадиган бўлди. Доннинг 
ўзида ҳам педагоглик қобилияти пайдо бўлди. У 
албатта, фойдаси тегишига умид боғлаб, тўнғич 
ўғлига тез-тез ҳар бир ишда ютуққа эришиш йўл
-
ларидан сабоқ берарди.
Отаси яхши кўрган «ҳар кимнинг тақдири пе
-
шонасига ёзиб қўйилган» деган панд-насиҳат
-
дан ташқари, жаҳли тезлиги ва ўзини тута бил
-
маслиги учун Сонни доим гап эшитарди. Дон 
дўқ уриш, дағдаға қилишни ўз сирини фош қи
-
либ қўйишнинг энг аҳмоқона қўпол усули, ти-
йиб бўлмайдиган кўр-кўрона баджаҳлликни эса 
энг хавфли тентаклик деб ҳисобларди. Ҳеч ким 
ҳеч қачон доннинг ошкора дағдаға қилиб, дўқ 
урганини эшитмаган, ҳеч ким унинг жаҳлини 
тия олмасдан жазавага тушганини кўрмаганди. 
Бунақа нарсани тасаввур ҳам қилиб бўлмасди. 
Дон ўзига хос бўлган вазминлик, сабр-тоқатли
-
лик, ўзини тута билиш ҳисларини Соннига ҳам 
сингдиришга ҳаракат қилди. Душманинг камчи
-
лигингни ошириб кўрсатгани, дўстинг фазилат
-
ларингга етарли баҳо бера олмаганлиги сен учун 
вазиятларнинг энг қулайидир, деб уқтирарди у.
Саporegime Клеменца Сонни билан жиддий иш 
бошлади: унга милтиқ отишни, rappotaдан фой
-
даланишни ўргатди. Сицилианча сиртмоқ Сон
-
нига маъқул бўлмади, у ўта америкалаштирилиб 
юборилган эди. У англосаксларнинг содда, жўн, 
бошқалардан фарқ қилмайдиган қуроли бўлган 
тўппончани афзал кўрар, бу эса Клеменцани 
ранжитарди. Аммо Сонни отасининг доимий ва 
ишончли ҳамроҳи бўлиб қолди, унинг машина
-
сини бошқарар, майда-чуйда ишларда ёрдамла
-
шарди. Ана шу тарзда икки йил ўтди; сиртдан 


293
қараганда ҳар куни учраб турадиган манзара 
– ўғил отаси корхонаси ишини аста-секин ўз
-
лаштириб бораётгандай, осмондаги юлдузни бе
-
нарвон ураётгани йўқ, ўртача ишлаб, алоҳида 
саъй-ҳаракат ҳам кўрсатгани йўқ.
Бу пайтга келиб болалигидаги дўсти ва ту
-
тинган биродари Том Хейген коллежга ўқишга 
кирди, Фредо мактабни битирди, укаси Майкл 
иккинчи босқичга ўтди, сингилчаси Конни эса 
ҳали кичкина, эндигина тўрт ёшга кирганди. 
Уларнинг оиласи аллақачон Бронксга кўчиб ўт
-
ган, ҳамма қулайликларга эга бўлган уйда яша
-
шарди. Дон Корлеоне Лонг-Айленддан уй сотиб 
олишни ўйлаб юрар, лекин шошилмас, уни режа
-
лаштириб қўйган бирор иш билан бирга амалга 
ошириш истагида эди.
Вито Корлеоне атрофида рўй бераётган воқеа-
ларнинг моҳиятини синчковлик билан англаб 
олар, улар қандай оқибатларга олиб келишини ол
-
диндан кўра биларди. Американинг йирик шаҳар
-
ларини жиноятчилик оламидаги ўзаро жанжал
-
лар ларзага солаётганди. Тез-тез қонли низолар 
рўй бериб турарди. Шуҳратпараст босқинчилар 
бошқалар мол-мулкининг бир қисмига эга бўлиш 
мақсадида ҳокимиятга интилишар, бошқалари 
эса Корлеонега ўхшаб, мол-мулки чегаралари ва 
даромад келтирадиган жойларни тажовузлар
-
дан ҳимоя қилиш ҳаракатида юришарди. Қулай 
пайтдан фойдаланиб, янада шафқатсизроқ қо
-
нунларни ишга солиш, яна кескинроқ полиция 
чора-тадбирларини қўллаш мақсадида газеталар 
ва давлат органлари бу қотилликлар атрофида 
эҳтиросларни авж олдираётганлигини дон Кор
-
леоне кўриб, сезиб турарди. У одамларнинг ом
-
мавий нафрати ҳозирги муросасозлик руҳидаги 


294
тартиб-интизомни бекор қилишга олиб келиши 
мумкинлигини, агар шундай ҳол юз берса, у ва 
у билан боғлиқ бўлган одамларнинг ҳаммаси 
тамом бўлишини ҳам олдиндан кўра билганди. 
Унинг салтанати ички томондан пишиқ ва мус-
таҳкам эди. Шунинг учун ҳам у Нью-Йоркдаги 
бир-бирига душман гуруҳлар ўртасида, сўнгра 
эса бутун мамлакатда тинчлик ўрнатишга аҳд 
қилди.
Вито Корлеоне янглишмаганди, у бу вазифа
-
ни зиммасига олиш нақадар хавфли эканлиги
-
ни яхши биларди. Биринчи йили Нью-Йоркдаги 
турли гуруҳларнинг раҳбарлари билан учрашиш, 
замин тайёрлаш билан шуғулланди. У ҳар бир 
раҳбарнинг қўйнига қўл солиб кўрди, ҳар бир гу
-
руҳни ихтиёрий тарзда ташкил этиладиган бир
-
лашган кенгаш назорат қилиб турадиган чега
-
ралари бўлишини таклиф этди. Бироқ гуруҳлар
-
нинг тарқоқлиги жуда катта, тор манфаатлар 
тўқнашган жойлар эса жуда кўп бўлиб чиқди. 
Бир битимга келишиш мумкинлигини тасаввур 
қилиб бўлмасди. Бошқа кўплаб ҳукмдорларга ўх
-
шаб, дон Корлеоне ҳам бошқармага бўйсунади
-
ган мустақил гуруҳлар сонини энг кам даражага 
келтирмагунча тинчлик ва тартиб ўрнатиб бўл
-
майди, деган қарорга келди.
Шаҳарда беш-олтита энг қудратли оилалар бў
-
либ, уларни йўқ қилиб ташлашни ўйлашнинг ўзи 
ғирт аҳмоқлик эди. Лекин бошқалар – «Қора қўл»
-
нинг маҳаллаларда қутуриб юрган йигитлари, 
ҳеч қандай лавозимга эга бўлмаган, ўзига бино 
қўйган судхўрлар, бошқача қилиб айтганда, қо
-
нуний маъмурлар ҳимоясини сотиб олганлар
-
нинг ҳаммаси йўқ қилиниши керак. Дон Корле
-
оне ташкилоти ихтиёрида бўлган ҳамма кучлар
-


295
ни ана шу қаланғи-қасанғиларга қарши ташлаб, 
амалда мустамлакачилик уруши эълон қилди.
Нью-Йорк зонасини қўлга олишга уч йил 
вақт кетди. Бу пайтга келиб Сонни Корлеоне
-
га ҳам ўзини кўрсатиш имконияти туғилди. У 
caporegime унвонига эга бўлди ва алоҳида отряд
-
га бошчилик қилиб, шаҳар шароитидаги жанго
-
вар ҳаракатларда ажойиб қобилиятга эга экан
-
лигини кўрсатди. У, шунингдек, истилочи сифа
-
тида дон Корлеоненинг якка-ю ягона камчилиги 
бўлган ашаддий шафқатсизликни ҳам тўла на
-
моён қилди.
1935 – 1937 йиллар мобайнида Сонни Корлео
-
не жиноятчилар оламида мисли кўрилмаган мак
-
кор ва шафқатсиз қотил сифатида ном қозон
-
ди. Лекин Люка Брази исмли мудҳиш одамнинг 
қалбларни ларзага соладиган ваҳшийликлари ол
-
дида ҳатто у ҳам ип эшолмай доғда қоларди.
Агар тасодифий муваффақиятсизликлар, баъ
-
зида оғир оқибатларга олиб келган майда-чуйда 
жанжаллар истисно этилса, 1937 йилга келиб, Нью-
Йорк шаҳрида тинчлик ва аҳиллик ўрнатилди.
Қадимда шаҳар ҳокимлари шаҳар девори 
атрофида тинимсиз изғиб юрган бадавийлар қа
-
билаларини мунтазам кузатиб турганлари каби 
дон Корлеоне ҳам бу оламда унинг қарамоғида
-
ги ерлардан ташқарида бўлаётган воқеаларни 
синчковлик билан кузатиб борди. Гитлернинг 
ҳокимият тепасига келиши ҳам, Испаниянинг 
таслим бўлиши ҳам, Германия Англияни кели
-
шувга мажбур қилган Мюнхен шартномаси ҳам 
унинг эътиборидан четда қолмади. У бир четда 
туриб, жаҳон уруши яқинлашиб келаётганини ва 
бу урушнинг оқибатларини аниқ тасаввур қилиб 
турарди. Унинг шахсий мол-мулкига кўз олайти
-


296
ришга ҳеч ким журъат этолмасди. Яна: олма пиш, 
оғзимга туш деб ётмайдиган, ақл билан иш тута
-
диган одам уруш пайтида осон бойлик тўплайди. 
Бунинг учун қалъа деворидан ташқарида қизғин 
уруш кетаётган ҳозирги пайтда ичкарида фақат 
тинчлик, осудалик бўлиши керак.
Бу даъватни дон Корлеоне бутун мамлакат бўй
-
лаб ёйди. У Лос-Анжелесда, Сан-Францискода ва 
Кливлендда, Чикаго, Филадельфия, Майами ва 
Бос тонда ватандошлари билан кенгашди. У жи
-
ноятлар оламида тинчлик тарғиботчисига айланди 
ва 1939 йилга келиб, душман давлатлар учун ҳатто 
Рим папаси ҳам уддалай олмайдиган вазифани ба
-
жаришга эришди: Американинг энг нуфузли яши
-
рин ташкилотлари ўзаро шартнома туздилар ва 
бир битимга келдилар. Қўшма Штатлар Конститу
-
циясига ўхшаб, бу битим шартномага имзо чеккан 
томонларнинг ҳар бирига ўз штати ёки шаҳри дои
-
расида ички масалаларни ўзи ҳал қилиш ҳуқуқини 
берарди. Битимда таъсир кўрсатиш чегарасини 
белгилаб қўйиш ва тинчликни сақлашда иштирок 
этиш кўзда тутилган эди, холос.
Худди шунинг учун ҳам 1939 йилда Иккинчи 
жаҳон уруши бошланганда ва 1941 йилда Қўш
-
ма Штатлар урушга қўшилган пайтда ҳам дон 
Корлеоненинг салтанатида тинчлик, осудалик ва 
Америка иқтисодиётида рўй берган юксалиш
-
нинг олтин меваларидан ҳамма билан тенг баҳам 
кўриш учун тўла тайёргарлик ҳукмрон эди. Кор
-
леонелар оиласи чайқов бозорида озиқ-овқат 
карточкалари, бензин талонлари ва ҳатто темир 
йўл билетлари чиқаришда иштирок этди. Бу оила 
бир томондан кимнингдир ҳарбий буюртмалари
-
ни бажарарди, иккинчи томондан ҳарбий буюрт
-
малари бўлмаганлиги сабабли хомашё таъмино
-


297
тида узилишларга дуч келиб, қийинчиликларни 
бошидан кечираётган тикувчилик фирмаларига 
чайқов бозоридан газлама топиб бериш билан 
шуғулланарди. Доннинг қўлидан бундан катта
-
роқ ишлар ҳам келарди: унинг елиб-югуришла
-
ри туфайли доннинг хизматида бўлган чақириқ 
ёшидаги йигитчалар ҳарбий хизматга чақири
-
лиш ва бутунлай бегона жамият манфаатларини 
ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлишдан озод қи
-
линарди. Бунга у ҳарбий кўрикдан ўтиш олдидан 
қандай дорилар ичиш кераклигини айтиб бера
-
диган врачлар ёрдамида эришар ёки йигитларни 
ҳарбий хизматдан озод қилинадиган ҳарбий са
-
ноат корхоналарига ишга жойлаштириб қўйиш 
билан эришарди.
Шундай экан, дон нега қўлга киритаётган му
-
ваффақиятлари билан фахрланмасин? Хўжайи
-
нига садоқатли бўлишга қасам ичганлар унинг 
қўл остида тинч, осуда яшашарди. Айни пайтда 
эса қонун ва тартиб-интизомга ишонган бошқа 
минглаб, миллионлаб одамлар ўлиб кетишарди. 
Фақат битта зирапча унинг юрагига найза бўлиб 
санчилди: пуштикамаридан бўлган ўғли Майкл 
Корлеоне отасининг гапларига қулоқ солмасдан 
кўнгилли бўлиб жангга жўнаб кетди. Донни ҳай
-
ратлантирган нарса шу бўлдики, унинг ташки
-
лотида ўғлининг изидан борадиган ёш йигитлар 
чиқиб қолди. Улардан бири ақл бовар қилмайди
-
ган бу хатти-ҳаракатини caporegimeга тушунти
-
раркан, шундай деди:
– Бу мамлакат менга жуда кўп яхши нарсалар 
берди.
Бу гапни донга етказишганда у жаҳли чиқиб:
– Жуда кўп яхши нарсаларни унга мамлакат 
эмас, мен бердим, – деди.


298
Кўнгилли йигитлар билан кўнгилсизликлар юз 
бериши мумкин эди. Лекин Корлеоне ўғлини ке
-
чиргандан кейин ўз донига ва ўзларига нисба
-
тан бурчи нимадан иборат эканлигини нотўғри 
тушунган, она сути оғзидан кетмаган анави йи
-
гитчаларни ҳам кечириши керак эди.
Иккинчи жаҳон уруши охирига келиб, дон 
Корлеоне ўзи мансуб бўлган олам талаблари ўз
-
гараётганлигини, бошқа ташқи дунё талабларига 
зудлик билан мослашиш кераклигини тушуниб 
қолди. У ҳеч қандай зарар кўрмай бунга эриша 
олишига ишонч ҳосил қилди.
Бундай ишончни у ҳаётнинг ўзидан олди. Ўзи 
бошидан ўтказган икки воқеа ана шундай хуло
-
сага келишига сабаб бўлди.
Кўп йиллар олдин, у бу соҳада энди иш бошла
-
ётган пайтда болаликдаги дўсти, новвойхонада 
ёрдамчи бўлиб ишлаётган ва уйланишга тайёр
-
гарлик кўраётган Назорин ёрдам сўраб келиб 
қолди. У яхши италян оиласидан чиққан ҳалол 
қиз – қаллиғи билан бирга маошидан озгина-оз
-
гинадан пул жамғариб қўярди. Улар уч юз доллар 
жамғаришди. Ўша давр учун бу катта пул эди. 
Қаллиғи иккаласи пулни ҳамёнга солишиб, одам
-
лар тавсия қилган мебеллар билан савдо қилувчи 
кўтарафуруш олдига боришди.
Кўтарафуруш уларга одмигина уйчаларини 
жиҳозлаш учун мебеллар танлашга рухсат берди. 
Назорин қаллиғи билан эртадан-кечгача мебел
-
лар қалаштириб ташланган омборхонада юриб, 
мебель танлади. Кейин кўтарафуруш улардан пе
-
шана тери қилиб топилган она сутидай ҳалол уч 
юз доллар пулни олди-да, киссасига солиб қўйди 
ва бир ҳафта мобайнида мебелни Назорин ижа
-
рага олган уйга етказишади, деб ваъда берди.


299
Бироқ ўша ҳафтадаёқ мебелчининг фирмаси 
синди. Ҳеч бўлмаганда қарз берган одамларнинг 
бир қисми билан ҳисоб-китоб қилиш мақсадида 
мебеллар қалаштириб ташланган улкан омборхо
-
на муҳрлаб қўйилди ва ундаги жиҳозлар рўйхат
-
га олинди. Кўтарафуруш қарз берганларга мушт 
дўлайтириб, дағдаға қилиш, нафратларини ҳа
-
вога тўкиб-сочиш эркини бериб, ғойиб бўлди. 
Улардан бири бўлган Назорин юристга мурожа
-
ат қилди. Юрист суд ҳамма қарз берганларнинг 
даъволарини қандай ҳал қилиш тўғрисида қарор 
чиқармагунча ҳеч бир иш қилиб бўлмаслигини 
айтди. Бунинг учун, эҳтимол, уч йил вақт кетар. 
Ўшанда ҳам Назорин кўтарафурушга берган уч 
юз долларнинг ҳар бир доллари ҳисобига ўн цент
-
дан ҳақ олишга эришса, яхши иш бўлади. 
Вито Корлеоне бу воқеани ишонмасдан, ил
-
жайиб ўтириб эшитди. Қонунни оёқости қилиб, 
бундай талончиликка йўл қўйилиши мумкин 
эмас. Кўтарафуруш салобати жиҳатидан баъзи 
бир саройлардан қолишмайдиган шахсий уйда 
яшар, меҳмонларни Лонг-Айленддаги мулкида 
қабул қилар, ҳашаматли машинада сайр қилиб 
юрар, болалари коллежда ўқишар эди. Шундай 
одам бечора Назориннинг уч юз долларини осон
-
гина чўнтакка уриб, гарчи пули тўлаб қўйилган 
бўлса ҳам унга мебель бермаётган бўлиши мум
-
кинми? Ҳар эҳтимолга қарши Вито Женко Аб
-
бандандога «Женко пура» компанияси ишлари 
билан шуғулланувчи юристлар ёрдамида аҳвол
-
ни текшириб кўриш тўғрисида топшириқ берди.
Хўш, нима бўлди денг? Юристлар Назорин
-
нинг гаплари тўғри эканлигини тасдиқладилар. 
Кўтарафурушнинг ҳамма мол-мулки хотини но
-
мига расмийлаштирилган экан. Мебель сотувчи 


300
фирма корпорацияга қарашли бўлиб, кўтарафу
-
руш шахсан жавобгар эмаскан. Тўғри, у синиши
-
ни била туриб, Назориндан пул олиб пасткашлик 
қилипти, лекин ҳамма ҳар қадамда шундай қи
-
лади. Қонун жиҳатидан қараганда бу борада ҳеч 
қандай ёрдам бериб бўлмайди.
Албатта, бу кўнгилсизлик осонгина бартараф 
этилди. Дон Корлеоне соnsigliori Аббандандони 
кўтарафуруш билан гаплашиб келишга жўнат
-
ди. Зийрак савдогар худди кутилганидек, қайси 
томондан шамол эсаётганини дарҳол илғаб ол
-
ди-да, мебелни эгасига етказиб бериш ташвиши
-
га тушиб қолди. Лекин ёш Вито Корлеоне учун бу 
жуда катта сабоқ бўлди.
Иккинчи воқеа унинг онгида янада чуқурроқ 
из қолдирди. 1939 йилда дон Корлеоне оиласи
-
ни шаҳар ташқарисига кўчиришга қарор қил
-
ди. Ҳар қандай ота сингари у ҳам фарзандлари 
яхшироқ мактабларда ўқишини, ўзларига муно
-
сиб ўртоқлар топишини орзу қиларди. Бундан 
ташқари, уни шаҳардан ташқаридаги уйларнинг 
тарқоқлиги, қўшнинг кимлигини, нима иш қили
-
шини билишинг шарт эмаслиги қизиқтирарди. У 
Лонг-Бич шаҳрининг парклар жойлашган мин
-
тақасидан ер участкаси сотиб олди. Ҳозирча бу 
ерда тўртта янги қурилган алоҳида-алоҳида уй 
бор эди. Лекин яна янги уйлар қуриш учун ер 
тўлиб-тошиб ётганди. Сонни Сандрога никоҳлаб 
қўйилганди, тўй яқин эди. Уйлардан бири унга 
берилди.
Яна бири доннинг ўзига ажратилди. Учинчи
-
сини Женко Аббандандо оиласи билан эгаллади. 
Тўртинчи уй ҳозирча бўш эди.
Улар янги жойга кўчиб келишгандан кейин 
бир ҳафта ўтгач, парк хиёбонининг ҳалқа йўлига 


301
юк машинаси келиб тўхтади. Ундан ишчи жома
-
кор кийиб олган уч киши тушди. Улар ўзлари
-
ни Лонг-Бич шаҳри ҳудудида иситиш тармоғи 
ҳолати учун жавобгар бўлган техниклар деб 
таништиришди. Доннинг шахсий муҳофазаси
-
даги ёш соқчи уларни буғ-қозонхонага бошлаб 
кирди. Доннинг ўзи хотини ва Сонни билан 
бирга денгизнинг шўр ҳавосидан нафас олиб, 
сайр қилиб юрарди. Шахсий соқчи чақириб 
келганидан дон Корлеоне қаттиқ норози бўлди. 
Бригаданинг худди саралаб олинган семиз ай
-
ғирларга ўхшаган ҳар учала аъзоси буғ-қозон 
олдида куймаланишарди. Қурилма қисмларга 
ажратилиб, майдаланиб ташланган, деталлар 
ерда сочилиб ётарди. Ишчиларнинг каттаси 
давангирдай бақувват йигит эътирозга ўрин 
қолдирмайдиган қилиб:
– Қозонингиз ҳеч балога ярамайди, – деди. – 
Агар хоҳласангиз йиғиб, созлаб берамиз. Хиз
-
матига юз эллик доллар тўлайсиз. Янги детал
-
лар қўямиз – бу техник қаров ҳисобланади. Унга 
алоҳида тўлайсиз. – У чўнтагидан қалин қоғозга 
ёзилган ёрлиқ олди. – Мана бу ерга муҳр босила
-
ди. Шундан кейин инспекцияда сизни ҳеч ким 
безовта қилмайди.
Дон ишини ташлаб, оиласини кўчириб кел
-
тирганидан, янги жойда ўрнашиб олиш тарадду
-
дида юрганидан кейин бир ҳафта ўтгач, бунинг 
устига ишни бирмунча соғиниб қолган пайтда 
бундай воқеанинг юз бериши қизиқ эди. Сўзлар
-
ни қўпол тарзда бузиб, – одатда, у оз-моз фарқ 
қилувчи талаффуз билан гапирарди, – сўради:
– Агар тўламасам, иситиш масаласи нима 
бўлади?
Ишчиларнинг каттаси елка қисди.


302
– Ишни шу ҳолда ташлаймиз-да, яхши қолинг, 
деб хайрлашиб кетаверамиз. – У қозонхонада со
-
чилиб ётган қисмларни кўрсатди.
Дон итоаткорона овоз билан:
– Шошманглар, мен бориб пул олиб келай, – 
деди.
У боққа чиқиб Соннига:
– Менга қара, қозонхонада монтажчилар 
ишлашяпти. Уларга нима кераклигини тушунма
-
дим. Бориб, гаплашиб кўр, – деди.
Ҳазил-ку ўз йўлига-я! Лекин у ўғлини ўзига 
ўринбосар қилиб тарбиялаш ниятида эди. Бирор 
одамни раҳбарлик лавозимига кўтармоқчи бўл
-
ганда уни қайта-қайта синаб кўриш керак.
Сонни танлаган усул отасига унча маъқул бўл
-
мади. У ўта қўпол, дангалчи эди, унда сицили
-
анча назокат етишмасди. Сонни қилич тараф
-
дори эмас, тўқмоқ тарафдори чиқиб қолди. Сон
-
ни бригадирнинг талабини эшитиб, дарҳол ҳар 
учаласига тўппонча ўқталди ва шахсий соқчига 
уларни қаттиқ калтаклашни буюрди. Кейин иш
-
чиларни қозонни йиғнаб, бинони тозалаб қўйиш
-
га мажбур қилди. У ишчиларни тинтиб чиқди. 
Улар ҳақиқатан ҳам Суффолк округида жойлаш
-
ган уй-жойларнинг инженерлик жиҳозларини 
такомиллаштириш бўйича компаниясида хизмат 
қилишаркан. Сонни компаниянинг эгаси ким
-
лигини сўраб билиб олди-да, кейин учаласини 
ташқарига, юк машинаси турган жойга ҳайдаб 
чиқарди.
– Қайтиб бу ерда қораларингни кўрмайин, – 
деди уларга. – Учалангнинг каллангни олиб, ит
-
ларга ташлайман.
Бундай товламачилик ҳам қонун доирасида 
юз бераётганди, – дон Корлеонеда чуқур таассу
-


303
рот қолдирган нарса шу эди. Ҳар бир одамнинг 
қобилияти, лаёқатига қараб, унинг жамиятдаги 
ўрни белгиланади. Баққоллик дўконидан чиққан 
ҳалол йигитчанинг йўли ҳам ана шундай бошлан
-
ганди. У жамиятда ўз ўрнини топиб олиш ва мус-
таҳкам ўрнашиб қолиш сари қадам қўйганди.
Иккинчи жаҳон уруши тугаб, Турк Солоццо 
битимни бузиб, дон Корлеоне давлатини урушга 
гирифтор қилиб, унинг ўзини касалхона караво
-
тига михлаб қўйгунга қадар у Лонг-Бич шаҳар
-
часи яқинида ана шу тарзда яшаб, давлатини 
мустаҳкамлаш, унинг чегараларини кенгайти
-
риб бориш билан машғул эди.


304


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет