Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятига Алмати шаҳрида ҳибсда сақланаётган ўзбекистонлик қ



Дата13.12.2016
өлшемі144,85 Kb.
#3690
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятига Алмати шаҳрида ҳибсда сақланаётган ўзбекистонлик қочқинларнинг аёллари мурожаат қилиб, қуйида келтирилган шикоят аризасини тарқатишни илтимос қилишди. Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти бу хатни тарқатмоқда. Жавобларни бизнинг адресларимизга юборишингиз мумкин.
Ҳурмат билан,
Абдужалил Бойматов,

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари

Наванетхем Пиллэй хонимга
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

Қийноқларга қарши кўмитасига
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

қочқинлар иши бўйича Олий Комиссари

жаноб Антониу Гутерришга
Қозоғистон Республикаси Бош Прокурори

жаноб Кайрат Мамига
Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Инсон Ҳуқуқлари бўйича комиссия раиси

жаноб Сагинбек Турсуновга
Қозоғистон Республикаси Омбудсмани

жаноб Аскар Шакировга

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлигининг

Қозоғистон Республикасидаги ваколатхонасига

сиёсий бошпана излаб ариза берган бир гуруҳ

Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан


Шикоят аризаси
Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!
Биз фуқаролари бўлган Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари қўпол тарзда бузилаётган ўта репрессив давлатлар рўйхатига кириши ҳеч кимга сир эмас. Биз диний эътиқодимиз учун тазйиқларга учраб, ҳаётимиз, соғлигимиз, озодлигимиз жиддий хавф остида қолганлиги учун Ватанимиздан қочиб чиқиб, қўшни Қозоғистонга келганмиз ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлигининг Қозоғистон Республикаси Алмати шаҳрида жойлашган ваколатхонасига ариза билан мурожаат қилганмиз. Кўпчилигимиз тегишли суҳбатлардан ўтиб, қочқинлик мақомини олган ва учинчи давлатлар томонидан қабул қилиниб, кўчишга таёргарлик кўраётган эди.

2010 йил бошида Қозоғистонда “Қочқинлар ҳақидаги” қонун қабул қилинганидан кўп ўтмай, шу йилнинг 9-11 июнь кунлари Қозоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Алмати шаҳрида 30 дан ортиқ ўзбекистонлик қочқинни ғайриқонуний тарзда ҳибсга олишди ва улар шу кунгача ўзбек ҳукумати томонидан қўйилган ёлғон ва сохта айблар асосида ҳибсда сақлаб турилибди. Ҳозирда маҳбус қочқинлар қийноқлар оммавий равишда қўлланадиган Ўзбекистонга ноқонуний экстрадиция қилиниш хавфи остида қолганлар.


Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси бу қонунбузарликларга нисбатан чора кўриш ўрнига қочқинларни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақида қарор чиқарди. Устига-устак Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлигининг Алмати шаҳридаги ваколатхонаси ҳам ўз вазифасига монанд тегишли ҳаракатлар қилиш ўрнига бечора ўзбек қочқинлари хавфсизлигининг ягона кафолати – сиёсий қочқин мақомини улардан олиб қўйди ва шундан буён вазиятга томошабин бўлиб турибди.
Буларнинг натижасида 8 сентябр куни қирғизистонлик қочқин Хуршид Комилов Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Ҳозирда унинг тақдири билан ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ.
Ҳозирги кунда қамоқда сақланаётган 29 нафар қочқиннинг бирортаси Қозоғистон Республикасида жиноят ёки тартиббузарлик содир этгани кайд этилмаган. Улар қонун талабига асосан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлигининг Алмати шаҳридаги ваколатхонасига ариза беришган ҳамда Алмати шаҳар Миграция полицияси руйхатидан ўтишган эди. Биз Ватанимиз Ўзбекистонда ҳам диндор бўлишдан бошқа ҳеч қандай жиноят содир этган эмасмиз.
Аммо Қозоғистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзларининг бу ғайриқонуний ҳаракатлари билан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлигининг Алмати шаҳридаги ваколатхонаси эса ўз вазифасига лоқайд муносабати билан маҳаллий ва халқаро қонунларни бузишди. Инсон ҳуқуқларини оёқ ости қилишди.
Жумладан:
1. Қозоғистон Республикаси БМТнинг Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақидаги халқаро пактини 2005 йилда ратификация қилган, Қочқинлар статуси ҳақидаги конвенциясига 1999 йилда қўшилган. Бу халқаро қонун талаби бўйича Қозоғистон Республикаси қочқинларни ҳимоя қилишни ўз зиммасига олади. 2010 йилда Қозоғистон Республикаси ўз ички қонуни билан қочқинларнинг ишларини кўриб чиқишни зиммасига олди. Бироқ қочқинларнинг ишларини кўриб чиқишни бошлаган Қозоғистон ҳукумат идораларининг хатти-ҳаракатлари қочқинларни ҳимоя қилишга эмас, уларнинг ҳуқуқларини поймол қилишга қаратилмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, қочқинларнинг ҳуқуқларини таъминламаётган Ички Ишлар Дерартаменти, Миграция Департаменти каби идоралар бунда Қозоғистоннинг ички қонунчилигини рўкач қилмоқдалар. Яъни амалда халқаро қонуннинг зиддига Қозоғистоннинг янги қонуни қўлланилмоқда. Аммо Қозоғистон Республикаси қонунлари бу давлат томонидан ратификация қилинган халқаро қонун ва қарорлардан устун бўла олмайди. (Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 4-моддаси, 3-банди1; Қозоғистон Республикаси “Қочқинлар ҳақидаги” қонунининг 3-моддаси, 2-банди2; Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 2-моддаси, 3-банди3.)
2. Биз ҳозир Ўзбекистонга қайтсак, ҳаммамизнинг қамоққа олинишимиз ва қийноққа тутилишимиз аниқ. Бундай қийноқларни кўпчилигимиз ўз танамиздан ўтказганмиз. Шунинг учун биз турмуш ўртоқларимизни ҳамда ўзимизни қийноқлар ва ўлим камераларига юборгандан кўра, бизни шу ернинг ўзида суд қилиб, агар айбимизни исбот қилишса, қамашсин, деймиз. Биз Ўзбекистонга жўнатилиб қийноқлар остида ўлгандан кўра шу ерда қийноққа солинмасдан очдан ўлишни афзал биламиз. Агар ҳолатимиз шундай бўлмаса, биз Алматида йиллаб қийналиб, қозоқ полициясига хорланиб, баъзан поралар бериб яшашга ҳеч-ҳеч рози бўлмас эдик. Қочқинлар уларнинг ҳаёти, соғлиги ва озодлигига хавф солиб тургани сабабли улар қочиб келган давлатга ушлаб топширилиши ёки қайтариб юборилиши мумкин эмас. (Қозоғистон Республикаси қўшилган Қочқинлар статуси ҳақидаги конвенциянинг 33-моддаси, 1-банди4; Қозоғистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Қийноқларга қарши конвенциянинг 3-моддаси5; Қозоғистон Республикаси “Қочқинлар ҳақидаги” қонунининг 18-моддаси, 3-банди6.)
3. Агар қочқинлар қонуний қамоққа олинган бўлса, халқаро ҳамда Қозоғистон Республикаси қонунлари талабларига кўра 24 соат ичида ҳимоячи билан таъминланишлари, уларга ҳимояланиш учун барча имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши шарт эди. (Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 26, 68, 70, 71-моддалари7.) Аммо бу шартлар 3 ойгача бажарилмади, боиси, қочқинлар ҳузурига адвокатларнинг киришига Алмати прокуратураси рухсат бермай келди, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлигининг Алмати шаҳридаги ваколатхонаси ҳам адвокат ажратишни анча вақтгача пайсалга солди. (Адвокатларга қочқинлар олдига фақат 17 сентябр куни киришга рухсат берилди8.) Процессуал қонун талабларига риоя қилинмаган ҳолда чиқарилган ҳар қандай ҳукм, ажрим ёки қарор ҳақиқий ҳисобланмаслиги Қозоғистон қонунларида қайд этилган. (Қозоғистон Республикаси қўшилган Қочқинлар статуси ҳақидаги конвенциянинг 16-моддаси, 2-банди9; Қозоғистон Республикаси Олий Судининг жиноят ишларидаги далилларни баҳолашнинг айрим масалалари ҳақидаги 2006 йил 20 апрелида чиқарган 4-сонли норматив қарори 1-банди10; Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 9-моддаси11.)
4. Қозоғистон Республикаси, агар қочқинлар Қозоғистоннинг давлат хавфсизлигига таҳдид солишини қонуний исботлаб бера олса, у ҳолда уларнинг учинчи давлатга чиқиб олишлари учун етарли муддат ажратиб, уларга имконият яратиб бериши шарт. Қозоғистон Республикасидаги 29 қочқин маҳбус шу кунгача Қозоғистон Республикаси органлари ходимлари томонидан асоссиз равишда қамоқда сақланмоқда, уларнинг оила аъзолари эса қўрқитилмоқда ва таҳқирланмоқда. (Қозоғистон Республикаси қўшилган Қочқинлар статуси ҳақидаги конвенциянинг 31-моддаси, 2-банди ва 32-моддаси, 3-банди12.)
5. Қозоғистон МХҚда сақланаётган 15 киши ҳақида умуман хабар йўқ. Улар ташқи дунёдан узиб қўйилган. Қозоғистон Бош прокуратураси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлигининг Алмати шаҳридаги ваколатхонаси қочқинларнинг тиббий ёрдам олиш ҳуқуқларини таъминлашлари лозим. (Қозоғистон Республикаси “Қочқинлар ҳақидаги” қонунининг 8-моддаси, 1-банди13; Қозоғистон Республикаси “Жиноятларни содир этишда гумонланувчи ва айбланувчиларни сақлаш тартиби ва шароитлари ҳақидаги” қонунининг 23-моддаси14.)
Бундан ташқари, ушбу вазиятга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлиги Алмати шаҳридаги ваколатхонасининг совуққонлиги ҳам кишини ҳайратга солади. Юзага келган ҳолатда ваколатхона раҳбари Сабер Азам қочқинлар иши қозоқ ҳукумати ихтиёрига ўтганини ва бундан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлиги бизга ҳеч қандай ёрдам қила олмаслигини айтишдан нарига ўтмади.
Бу ҳам етмаганидек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлигининг Алмати шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари, биз, ҳимоясиз қолган қочқинларга ишончсизлик ва ҳатто ҳурматсизлик билан муомала қилишмоқда. Ваколатхона ходимлари биздан ўзларини олиб қочиб юришибди. Улар ўзлари билан бизнинг орамизни полиция билан қаттиқ тўсиб олишган. Ҳали “Қочқинлар ҳақидаги” янги қонун амалга кирмасидан аввал Алмати шаҳридаги ваколатхона бизни бино ичига киритмайдиган қоидани жорий қилган эди. Унга биноан, ҳатто ваколатхона ходимларининг ўзлари кимнидир чақиртиришганида ҳам, уни аввал эшик тагида махсус ускуналар билан текширишади ва сумкаларини тинтув қилишади. Ўзимиз бирон арз билан борганимизда эса, умуман ичкарига киритишмайди.
Ваколатхонанинг қочқинлик мақомини аниқлаш масалалари бўйича минтақавий маслаҳатчиси Виталий Масловскийнинг айтишича, қочқин аёллардан 1 киши, эркаклардан 1 киши Алмати шаҳридаги ваколатхонага қўнғироқ қилиб, ўзини портлатмоқчи эканини айтиб дўқ қилибди. Бу сўзлар бизни жуда қўрқитиб юборди. Ваколатхона телефон қўнғироғи ҳақида қозоқ полициясига бизнинг устимиздан шикоят аризаси топширди. Полиция биздан бир неча аёлни терговга чақирди. Ғуломова Ҳусниянинг бўйнига таҳдид қилганлик айбини қўймоқчи бўлишди. Полиция унинг дини тақиқлашига қарамасдан, Ғуломованинг рўмолини мажбурлаб ечиб, ҳар хил ҳолатда фото ва видео тасвирга олди. Бармоқ изларини олди. Унга жиноятчидек муомала қилди. Бизнинг назаримизда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлигининг Алмати шаҳридаги ваколатхонаси қочқинларни ҳимоя қилишдаги фаолиятсизлигини яшириш учун ҳар хил ғайриқонуний усулларни қўлламоқда. Қозоғистон МХҚ ва полиция билан қочқинларнинг зарарига ҳамкорлик қилмоқда.
Устига-устак Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлиги қочқинлик мақоми олганларнинг мақомларини бекор қилди, аммо бу ҳақда бизнинг қўлимизга бирор ҳужжат бермади. Биз ҳанузгача ўз мақомимиз қандай эканини аниқ била олмаяпмиз. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлиги бизнинг бу ҳақдаги мурожаатларимизга жавоб бермаяпти. Охирги марта БМТ қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлигига 30 сентябр куни телеграмма юбордик, аммо улардан ҳалигача жавоб олмадик.
Биз бир томондан ўзимизнинг диндор мусулмон бўлганимиз учун, иккинчи томондан ўзбек бўлганимиз учун камситилаётганимизни кўраяпмиз. Миграция Департаменти ходимлари аёлларнинг ҳижобда эканини танқид остига олган пайтлари бўлди. “Сенлар террористсанлар!” деб ҳақоратлаган пайтлари бўлди. Биз яшаб турган уйнинг эгалари полиция босими остида бизни ёш болаларимиз билан кўчага ҳайдаб чиқарган пайтлари бўлди. Уй қидириб бозорларда сарсон бўлган пайтимизда “Ўзбекмисанлар? Йўқ! Ўзбекка уй бермаймиз!” деб камситган пайтлари кўп бўлди...
Бизнинг ҳозир моддий таъминотимиз йўқ, болаларимиз мактабда ўқиш ҳуқуқидан, касалларимиз даволаниш имкониятидан маҳрум. Ижара учун пулимиз йўқ, яшаш шароитларимиз эса чидаб бўлмас даражада...
Ҳурматли Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссари!
Юқорида келтирилган асослар бўйича Алмати шаҳрида ҳибсда сақланаётган ҳамда экстрадиция хавф солиб турган 29 қочқин маҳбус ҳамда уларнинг оила аъзоларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишингизни, инсон ҳуқуқлари ва халқаро қонунларни бузган Қозоғистон Республикаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлигининг Алмати шаҳридаги ваколатхонаси ишига нисбатан муносабат билдиришингизни сўраймиз.
Ҳурматли БМТ Қийноқларга қарши кўмитаси!
Сизлардан Бош Прокуратуранинг 29 қочқинни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақида чиқарган қарори халқаро қонунларга қай даражада муносиб эканини текшириб, бу хусусда муносабат билдиришингизни сўраймиз. Маълумки, Ўзбекистон 2003 йилда БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси томонидан қийноқлар мунтазам қўлланадиган мамлакат деб тан олинган. (SR on Human Rights on the question of torture (24/11- 6/12/2002). Report E/CN.4/2003/68/Add.215.)
Ҳурматли Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар иши бўйича Олий Комиссари!
Идорангизнинг Алмати ваколатхонаси томонидан қочқинлар тақдирига кўрсатилаётган бепарволик фактига баҳо беришингизни, бизнинг ҳозирги кундаги мақомимиз қандай экани ҳақида тез маълумот беришингизни, бизни ўзимиз учун хавфсиз давлатга чиқариб юбориш бўйича барча чораларни кўришингизни сўраймиз.

Ҳурматли Бош Прокурор, Президент ҳузуридаги Инсон Ҳуқуқлари бўйича комиссия раиси ва Омбудсман жаноблари!
Сизлардан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлиги ҳимоясида турган, Миграция полициясида тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб, қонуний яшаётган 29 қочқиннинг:


  • асоссиз ушлангани;

  • ҳибс қилингандан 24 соатдан ортиқ мудддат ўтиб айб эълон қилинмаганлиги ёки қўйиб юборилмаганлиги;

  • 3 ой давомида уларнинг ҳимоя ҳуқуқи таъминланмаганлиги

фактлари юзасидан текширув ўтказишингизни ва қонунбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўришингизни сўраймиз.


Шунингдек, Сизлардан Бош Прокуратуранинг 29 қочқинни БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси томонидан қийноқлар мунтазам қўлланадиган мамлакат деб тан олинган Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақида чиқарган қарори халқаро ва маҳаллий қонунларга қай даражада муносиб эканини текшириб, бу хусусда муносабат билдиришингизни сўраймиз.
Қозоғистонда инсон ҳукуқлари ўзбекистондагичалик оёқ ости килиб юборилмайди деган умид бизда ҳозир ҳам бор. Бунга Қозоғистоннинг халқаро майдондаги обрўси ҳам умид бахш этади. Дунё давлатлари, айниқса, туркий халқлар олдида баланд ҳурматга эга бўлган ва Нобель Тинчлик мукофотига номзоди қўйилаётган Президент Назарбоев бизни экстрадиция қилишга рози бўлишига ишонгимиз келмаяпти. Яна Қозоғистон ЕХҲТга раислик қилиб тургани ҳолда, БМТ қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлиги руйхатидан ўтган қочқинларни Ўзбекистон режимига топширмайди, деб ҳам ўйлаймиз. Умид қиламизки, Қозоғистон ҳукуматидаги адолатпарвар доиралар бизнинг тақдиримизга холислик билан ёндошадилар. Улар қийноқлар қўлланадиган Ўзбекистон манфаатидан келиб чиқиб эмас, Қозоғистоннинг халқаро майдондаги манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат киладилар. Қочқинларни муқаррар қийноқлар ва муҳтамал ўлимга юбормайдилар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича ва қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қийноқларга қарши кўмитаси ҳам бу каби қонунсизлик ва адолатсизликка, айбсиз инсонлар тақдирига бефарқ қараб турмайдилар ва бизларни ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўрадилар деб умид қиламиз. Зеро, биз ҳам бошқалар каби демократик жамиятларда тинч яшаб ва меҳнат қилиб, фарзандларимизни халқ ва жамият учун фойда келтирадиган инсонлар қилиб тарбиялашни орзу қиламиз.
Бизнинг инсоний ҳуқуқларимизни тиклашингизни сўраб, ҳимояга муҳтож ўзбек қочқинлари:
10-10-2010


  1. Азимова Умида Абдувоҳидовна (Абдусаматов Тоиржон Азатовичнинг аёли) Tel: +77003804006 E-mail: umida.azimova@gmail.com

  2. Гуламова Ҳусния Ҳамидовна (Гулямов Муҳиддин Ҳусниддиновичнинг аёли) Tel: +77003802745

  3. Сулаймонова Мўтабар (Сулаймонов Турсунбой Худойбердиевичнинг аёли) Tel: +77003816122

  4. Худойберди-Ахунова Марғуба (Қосимов Аброрнинг аёли)

  5. Абишева Рита (Холбаев Шуҳрат Батировичнинг аёли)

  6. Абдувалиева Моҳира Абдуваҳобовна (Абдувалиев Отабек Ойбек ўғлининг аёли)

  7. Хатамова Башорат (Акбаров Файзуллохон Қобулхоновичнинг аёли)

  8. Асатова Омина Камолиддиновна (Асатов Комил Раҳматовичнинг аёли)

  9. Мўминова Адолат (Болтаев Аҳмад Алимовичнинг аёли)

  10. Намозова Хавас Саидовна (Ботиров Шуҳрат Неъматовичнинг аёли)

  11. Тошева Гулсанам Шакировна (Бозоров Сухроб Розиқовичнинг аёли)

  12. Маҳмудова Муҳайё (Ваҳобов Саиджоннинг аёли)

  13. Газиева Феруза (Газиев Шавкат Сафоевичнинг аёли)

  14. Жалолхонова Раъно Охуновна (Жалолхонов Саидакбар Тоҳирхоновнинг аёли)

  15. Исканова Гулноз Неъматовна (Исканов Шавкатжон Собиржоновичнинг аёли)

  16. Усмонова Нозима Шотурсуновна (Камолов Абдулла Саидакбаровичнинг аёли)

  17. Умурзақова Алия (Камолов Абдулла Саидакбаровичнинг аёли)

  18. Қодирова Гулнар Илҳомовна (Қурбонов Қобилжон Илҳомовичнинг аёли)

  19. Эрназарова Ирода Ринатовна (Қўлдошев Ойбек Шавкатовичнинг аёли)

  20. Амурқулова Дилдора (Қўлдошев Суннатулло Шавкатовичнинг аёли)

  21. Муратова Шаҳноза Собировна (Қўлдошев Сухроб Шавкатовичнинг аёли)

  22. Камалова Динара Азатбаевна (Мамбеталиев Раҳим Ўлмасовичнинг аёли)

  23. Муҳаммедова Нилуфар (Муҳаммедов Дилшоднинг аёли)

  24. Насирова Нигора Каримовна (Назаров Лазиз Дилмуродовичнинг аёли)

  25. Қурбонова Зилола Ноиловна (Нуруллаев Бахтиёр Розиқовичнинг аёли)

  26. Гиясова Наргиза (Набиев Неъматулло Махатовичнинг аёли)

  27. Шамшиддинова Дилафруз (Нурматов Худойберди Турғуналиевичнинг аёли)

  28. Жалалова Шаҳло (Остонов Улуғбек Хўжаевичнинг аёли)

  29. Бўриева Наргиза Ўлмасовна (Турсунов Ўктам Сувоновичнинг аёли)

  30. Бўриева Нодира Ўлмасовна (Турсунов Хайрулло Турдиевичнинг аёли)

  31. Хидирова Азиза (Хидиров Алишер Очиловичнинг аёли)

  32. Ерманова Ширин (Хуррамов Сарвар Абдуллаевичнинг аёли)

  33. Норқобилова Феруза (Холтўраев Олимжон Мамаюсуповичнинг аёли)

  34. Раҳмонова Сарвиноз (Шодиев Акмалжон Закариёевичнинг аёли)

  35. Норқобилова Нилуфар (Шарипов Отабек Мавлоновичнинг аёли)

  36. Шерназарова Хурсанд (Шерназаров Шерзод Абдугаппаровичнинг аёли)

  37. Эшматова Муҳаббатхон (Ўринбоев Умиджон Якубжановичнинг аёли)

  38. Назарова Гулзора Дилмуродовна

  39. Юсупова Муҳайё Агзамовна

  40. Асатова Холпошша

1 http://www.pavlodar.com/zakon/?dok=00004&uro=08004

2 http://www.pavlodar.com/zakon/?dok=04514&all=all

3 http://www.pavlodar.com/zakon/?dok=00147&uro=08002

4 http://www.un.org/russian/documen/convents/refugees.htm

5 http://www.un.org/russian/documen/convents/torture.htm

6 http://www.pavlodar.com/zakon/?dok=04514&all=all

7 http://www.pavlodar.com/zakon/?dok=00147&uro=08026

http://www.pavlodar.com/zakon/?dok=00147&uro=08068

http://www.pavlodar.com/zakon/?dok=00147&uro=08070

http://www.pavlodar.com/zakon/?dok=00147&uro=08071

8 http://www.ozodlik.org/content/article/2160944.html

9 http://www.un.org/russian/documen/convents/refugees.htm

10 http://www.zakon.kz/72927-normativnoe-postanovlenie-verkhovnogo.html

11 http://www.pavlodar.com/zakon/?dok=00147&uro=08009

12 http://www.un.org/russian/documen/convents/refugees.htm

13 http://www.pavlodar.com/zakon/?dok=04514&all=all

14 http://www.mvd.kz/index.php?p=razdel_more&id5=181&id1=3

15 http://www.unhchr.ch/Huridocda/Huridoca.nsf/0/29d0f1eaf87cf3eac1256ce9005a0170/$FILE/G0310766.pdf




Достарыңызбен бөлісу:




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет