Атрофимиздаги табиат ( 13 соат)
Қуёш. Қуёш ёруғлиги ва иссиқлигининг атрофимиздаги табиат учун аҳамияти. Об-ҳаво. Йил фасллари. Йил фаслларида об-ҳавонинг турлича бўлиши.
Кузда ўсимликлар ҳаёти. Ўсимлик меваларининг пишиши, баргларининг сарғайиши ва тўкилиши. Кишиларнинг куздаги меҳнати. Дала ва боғларда ҳосилларнинг йиғиб-териб олиниши.
Ўсимликлар дунёси. Маданий ва ёввойи ўсимликлар. Ўсимлик қисмлари. Хона ўсимликлари. Хона ўсимликларининг ўсиш шароити. Боғда (ҳовлида, томорқада) ўстириладиган гуллар: атиргул, чиннигул, райҳон ва бошқалар.
Ҳайвонот олами. Уй ҳайвонлари: қорамол, қўй, эчки, от, ит, мушук. Уларнинг одамлар учун аҳамияти. Ёввойи ҳайвонлар: бўри, тулки, айиқ, йўлбарс, шер, илон, балиқ, бақа ва бошқалар. Қушлар: қалдирғоч, чумчуқ, майна, қарға, булбул, саъва, кабутар, мусича. Ҳашаротлар: капалак, ниначи, пашша, чивин, чигиртка, хонқизи, ари, асалари, ўргимчак.
Қиш фаслининг манзараси. Сувнинг музлаш ҳодисаси. Музлаган сув ҳавзалари устида юришнинг хавфлилиги.
Достарыңызбен бөлісу: |