Ўзр вазирлар Маҳкамасининг


- СИНФ Савод ўргатиш ва нутқ ўстириш



бет45/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

1- СИНФ

Савод ўргатиш ва нутқ ўстириш

(128 соат)

Савод ўргатиш даври 2 сентябрдан то декабр ойининг охиригача бўлган муддатни, яъни 2 ўқув чорагини қамраб олади. Саводга ўргатиш жараёни тайёргарлик ва Алифбе давридан ташкил топади. Тайёргарлик ва Алифбе даврида таълим саводга ўргатишнинг таҳлил-таркиб (аналитик-синтетик) товуш усулида амалга оширилади. Саводга ўргатишнинг таҳлил-таркиб усулига кўра матндан гап, гапдан сўз, сўздан бўғин ва товуш, ёки аксинча, товуш → бўғин → сўз → гап → матн узвий алоқада бутундан бўлакка, бўлакдан бутунга қараб таҳлил ва таркиб қилинади. Бу эса, ўқувчилар тафаккур фаолиятини онглилик, тушунарлилик, мантиқийлик, дидактик мезонлар асосида ривожлантириш имкониятини вужудга келтиради.

Бошланғич таълимнинг илк саводга ўргатиш давриданоқ, ўқувчилар нутқини янги сўзлар ҳисобига бойитишга алоҳида эътибор қаратилади.

“Алифбе” дарслигида берилган: янги сўзлар, матн, кичик ҳикоя ва шеърлардан фойдаланиб, ўқувчиларни сўз маъноси билан атрофлича таништиришда, шеърий ва насрий матнларни ёдлатиш, қайта ҳикоялашга эътибор берилади. Синфдан ташқари ўқиш дарслари ўқувчиларни болалар адабиёти намуналари билан таништириб боришга, уларни мустақил ўқишга, ота-оналар ва ўқитувчилар ёрдамида бадиий ўқишга қизиқтириш, нутқини бойитиш ва ривожлантиришга ёрдам беради.





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   122




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет