Сўз, унинг таркибий қисми, асос ва қўшимчалар, қўшимчаларнинг вазифасига кўра турларини, сўз ясовчи ва эгалик, келишик қўшимчалар, сўз таркибини аниқлашга оид машқлар, асос ва қўшимчаларни аниқлаш ва белгилаш. Матндан асосдош сўзларни ажрата олиш; бир хил асосли сўзлар ҳосил қилиш; сўз ясовчи қўшимчаларни қўшиб, асосдош сўзларни ҳосил қилиш; тилнинг ривожланиб, бойиб бориши ҳақида тушунчани шакллантириш.
9. Сўз туркумлари (3соат)
От. Отнинг маъно турлари, шахс отлари, нарса отлари, жой отлари. Ким?, нима?,қаер? сўроқларидан бирига жавоб бўлиши; - отларнинг бош ва кичик ҳарфлар билан ёзилиши; - отларнинг бирлик ва кўпликда қўлланиши; - отларнинг бош ва иккинчи даражали бўлак вазифасида келиши.
Сифат.Сифатнинг маъно турлари ва сўроқлари (қандай?, қанақа?). Сифатларнинг отга боғланиши, иккинчи даражали бўлак вазифасида келиши.
Сон. Соннинг неча?,қанча?,нечанчи? сўроқларига жавоб бўлиши. - соннинг отга боғланиши, кишилик олмошлари, иккинчи даражали бўлак вазифасида келиши.
Феъл. Феълнинг ҳаракат билдириши ва сўроқлари (нима қилди?, нима қиляпти?,нимақилмоқчи?).Бўлишли ва бўлишсиз феъллар; - феълнинг кесим вазифасида келиши; - от, сифат ва феълга доир ўзакдош сўзлар тизимини тузиш.
Шу сўз туркумлари ичида учрайдиган маънодош, қарама-қарши маъноли, бир хил шаклли, кўп маъноли сўзлар устида ишлаш. Ўрганилган ясовчилар ёрдамида бир туркумдан иккинчи туркумга оид сўзлар ҳосил қилиш.