Ўзр вазирлар Маҳкамасининг



бет122/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

Ўқиш фанидан:

Эртак - ҳаётий ҳақиқатларга асосланган, инсонларнинг ҳаёлоти ва фантастик хусусиятлари билан йўғрилган, ибрат-ўгит берувчи оғзаки ҳикоялардир.

Ҳикоя-ёзувчи томонидан кузатилган, идрок этилган ибратли воқеа ва ҳодисаларни ихчам шаклларда бадиий ифода этувчи насрий асар.

Шеър-оҳанг жиҳатидан маълум бир тартибга солиган, ҳис-туйғу ифодаси сифатида яратилган ҳиссий нутқ (назм) дир. Шеър арабча “шуур” деган сўздан олинган бўлиб, унинг асосида инсоннинг ички кечинмалари ётади.

Масал-кичик мажозий ҳикоя.

Топишмоқ-нарса ёки ҳодисаларнинг атайлаб яширинган белгиси, шакли, хатти-ҳаракати, ҳолати ва вазифасини бошқа нарса ёки ҳодисаларга қиёслаш асосида топишга асосланган шеърий ёки насрий тузилишдаги халқ оғзаки ижод тури.

Мақоллар-халқнинг ҳаётий тажрибалари асосида юзага келган доно фикрларни ихчам шаклда ифодаловчи асарлар.
Математика фанидан:

Рақамлар. Ўнли саноқ системасида ҳар қандай сонни ифодаловчи қуйидаги 10 та рақам: 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9

Сонлар. Рақамлардан ташкил топган ифодалар бўлиб, бир хонали, икки хонали, уч хонали ва кўп хонали бўлиши мумкин, масалан: 7, 86, 374, 5 893, 7 856 478 ва ҳоказо.

Тўрт арифметик амаллар. Қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлишдан иборат бўлган амаллар.

Сонли ифода. Сонлар иштирок этган амаллар.

Қавсли ифода. Қавслар иштирок этган ифода бўлиб, аввал қавс ичидаги амал, сўнгра бошқа амаллар бажарилади.

Ҳарфли ифода. Бир ёки бир нечта ҳарф иштирок этган ифода.

Катталиклар ва уларнинг бирликлари. Узунлик, вақт, масса, юз, тезлик каби катталиклар бўлиб, уларнинг ҳар бири ўлчов бирликка эга.

Геометрик шакллар. Тўғри чизик, кесма, учбурчак, тўртбурчак, кўпбурчаклар, доира, айлана каби шакллар.
Табииёт фанидан:

Табиат. Теварак-атрофимизни ўраб турган олам бўлиб, ҳаво, сув, ўсимлик ва ҳайвонлар, ўрмон, тоғ, чўллар, Ер, Ой, Қуёш, юлдузлар ва ҳоказолар табиатни ташкил этади. Одам ҳам табиатга мансубдир.

Жисм ва моддалар. Атрофимиздаги буюмлар ва бошқа нарсалар жисмлардир. Жисмлар моддалардан ташкил топган бўлади.

Ер шари. Қуёш системасидаги сайёралардан бири, биз яшаб турган сайёра.

Қуёш. Бизга энг яқин бўлган юлдуз, Ердаги ҳаёт учун ёруғлик ва иссиқлик манбаи бўлган улкан осмон жисми.

Юлдузлар. Тунлари митти бўлиб кўринадиган, лекин Қуёш каби улкан бўлган осмон жисми.

Ой. Ернинг табиий йўлдоши.

Қуёш системаси. Қуёш ва унинг атрофида доимий айланиб юрадиган осмон жисмлари биргаликда Қуёш системасини ташкил этади.

Уй жиҳозлари. Ошхона анжомлари, мебеллар, электр токи билан ишлайдиган жиҳозлар (лампочка, телевизор, радио, дазмол ва бошқалар).

Йил фасллари. Баҳор, ёз, куз ва қиш йил фаслларини ташкил этади.

Об-ҳаво. Ҳавонинг ҳарорати, шамол, булут, ёғин кабилар об-ҳавони ташкил этади.

Ўсимликлар. Ўт, бута, дарахт кабилар ўсимликларни ташкил этади.

Ҳайвонлар. Ўсимликлардан ташқари жонли табиатни ташкил этган тирик мавжудотлар.

Фойдали қазилмалар. Ер остидан ва устидан қазиб олинадиган ва инсон фаолияти учун фойдаланиладиган бойликлар.

Табиатни муҳофаза қилиш. Инсон фаолияти натижасида табиатда салбий ўзгаришлар вужудга келишининг олдини олиш.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   122




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет