Иқтисодий ва валюта иттифоқи
Халқаро иқтисодий интеграцияни тақозо қиладиган омиллар
хўжалик алоқаларининг байналминаллашуви ва глобаллашуви;
- халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви;
умумжаҳон фан-техника революцияси;
- миллий иқтисодиёт очиқлигининг кучайиши
Очиқ иқтисодиётнинг ўзига хос белгиси
мамлакат иқтисодиётининг жаҳон хўжалик муносабатлари тизимига чуқур киришганлиги;
- товарлар, капитал, ишчи кучининг мамлакатлараро ҳаракати йўлидаги тўсиқларнинг камайтирилиши ёки тўлиқ бартараф этилиши;
миллий валюта конвертациясининг таъминланганлиги.
Халқаро иқтисодий интеграциянинг асосий шартлари
Интеграцион алоқага киришаётган мамлакатларнинг иқтисодий тараққиёт жиҳатидан бир хил даражада бўлиши ҳамда бир турдаги хўжалик тизимларига эга бўлиши;
Уларнинг ҳудудий жиҳатдан яқинлиги, ягона минтақада жойлашганлиги ва умумий чегарага эгалиги;
Уларнинг тарихан таркиб топган ва етарли даражада мустаҳкам иқтисодий алоқаларга эгалиги;
Иқтисодий манфаатлар ва муаммоларнинг умумийлиги ҳамда уларни ҳал этишда биргаликдаги ҳаракатнинг самарадорлиги ва ҳ.К.
Достарыңызбен бөлісу: |