Очиқ иқтисодиётнинг ўзига хос белгиси мамлакат иқтисодиётининг жаҳон хўжалик муносабатлари тизимига чуқур киришганлиги;
товарлар, капитал, ишчи кучининг мамлакатлараро ҳаракати йўлидаги тўсиқларнинг камайтирилиши ёки тўлиқ бартараф этилиши;
миллий валюта конвертациясининг таъминланганлиги. Халқаро иқтисодий интеграциянинг асосий шартлари Интеграцион алоқага киришаётган мамлакатларнинг иқтисодий тараққиёт жиҳатидан бир хил даражада бўлиши ҳамда бир турдаги хўжалик тизимларига эга бўлиши; Уларнинг ҳудудий жиҳатдан яқинлиги, ягона минтақада жойлашганлиги ва умумий чегарага эгалиги; Уларнинг тарихан таркиб топган ва етарли даражада мустаҳкам иқтисодий алоқаларга эгалиги; Иқтисодий манфаатлар ва муаммоларнинг умумийлиги ҳамда уларни ҳал этишда биргаликдаги ҳаракатнинг самарадорлиги ва ҳ.К.