Алметов Н. Ш., 2015 Роль ўйини. “100 китоб воқеаси”



Дата24.01.2020
өлшемі118,39 Kb.
#56460
Байланысты:
100 китоб» мактаб ички инновацион дастурини

«100 китоб»дастури: болаларнинг китоб ўқиш кўникма ва малакаларини ривожлантиришда ота-оналарнинг вазифалари мактаб ички инновацион дастурини амалга оширишда ота-оналарнинг вазифалари

© Алметов Н.Ш., 2015

Роль ўйини. “100 китоб воқеаси”.

“100 китоб” дастурига оид роль ўйинини ўтказиш.

  • Намуна: Ота ишдан кайфиятсиз келади.
  • Фарзанди китоб ўқиб ўтирибди. Бу китоб “100 китоб”дан бири эди.
  • Фарзанд ота билан саломлашиб, унинг нега тушкун кайфиятда эканлигини сўрайди.
  • Ота жавоб беради. Аммо, “Нега куппа-кундуз куни иш қилмай китоб ўқиб ўтирибсан?”, - дейди.
  • Бола эса отасига китобдан айнан шу ҳолатга мос парча ўқиб беради.
  • Отанинг кайфияти яхши томон ўзгара бошлайди.
  • Улар биргалашиб китоб билан танишадилар.
  • Ота боладан бу китобни қаердан олганлигини сўрайди.
  • Бола “100 китоб” дастури ҳақида айтиб беради.
  • Ота эндиликда у ҳам китоб ўқишини, “100 китоб” тизимидаги китобларни уйдаги кутубхонага харид қилишини билдиради.

«100 китоб» дастури: масаланинг долзарблиги

1) Нега болалар доимо китоб ўқиб боришлари керак?

2) Дарсликлар, ўқув адабиётларга қўшимча китобларни ўқиш қанчалик аҳамиятли?

3) Нега болалар ва ёшлар китоб ўқимайдилар? Уларнинг китобдан узоқлашиши сабаблари нимада?

4) Болаларни қандай қилиб китоб ўқишга жалб этиш мумкин?

Нега айнан “100 китоб” ?!

  • 100 сонининг хосияти нимада? /1001 мисол билан изоҳланг/.
  • Китоб нима? /Китоб ҳақидаги ҳикматли сўзлар, афсоналар, мақоллар, буюк инсонларнинг фикрлари, ҳаётингиздаги ҳодисаларни, ўзинингиз билган фактларни келтиринг/.

КИТОБ...

  • Бу офтоб;
  • Қоғозга жамланган Маънавий хазина;
  • Бизнинг дўстимиз;
  • Узоқ сафарларда йўлдош;
  • Қийин дамларда сирдош ва маслаҳатгўй;
  • Узлуксиз устоз, тарбиячи;
  • Ақлимиз учун тўйимли озиқа;
  • Тўғри фикрлашга ўргатадиган ўқитувчи;
  • Йўлбошчи;
  • Фикр доирамизни кенгайтирадиган ...
  • Тил бойлигимизни ўстирадиган...
  • Мулоқот доирамизни кенгайтирадиган...
  • Бор бисотимиз орасида ўзгача бир моддий бойлик.

«100 китоб» мактаб ички инновацион дастури ҳақида

  • Дастлаб Корея Республикаси (Жанубий Корея)да тадбиқ қилинган.
  • Ватанимизда биринчи марта Назарбаев интеллектуал мактабдарида жорий этилди.
  • Оммавий умумтаълим мактаблари тажрибасига биз (№107 мактаб-лицей) жамоаси биринчи бўлиб киришмоқдамиз (пионерлар).

«100 китоб» мактаб ички инновацион дастури ҳақида

  • Бу дастурни тадбиқ этишдан мақсад:
  • 1) Болаларни маънавият хазинаси – китоб билан дўстлашишга тортиш.
  • 2) Китоб ўқиш маданиятини шакллантириш.
  • 3) Болаларнинг руҳий дунёсини бойитиш, юксак инсоний фазилатларни таркиб топтириш.
  • 4) Доимо китоб ўқиб, ўзини тарбиялаш ва ривожлантиришга одатлантириш.

Биз «100 китоб» мактаб ички инновацион дастурини қандай тадбиқ этамиз?

1) «100 китоб» тизимини аниқладик.

2) Тизимдаги китобларни харид қилдик, кўпайтирдик.

3) Дастурни ишга ошириш Низомини ишлаб чиқдик.

4) Фан ўқитувчилари, синф раҳбарлари, маъмурият аъзолари, кутубхона ходимларининг аниқ вазифаларини белгиладик.

Биз «100 китоб» мактаб ички инновацион дастурини қандай тадбиқ этамиз?

5) Ўқувчиларни китоб ўқиш қоидалари билан таништирдик.

6) «100 китоб»нинг ўқилиши циклини амалга оширамиз.

7) «100 китоб»нинг ўқилиши сифати ва натижаларини назорат қилиш ва баҳолаш тизимини яратдик ва жорий этамиз.

«100 китоб» мактаб ички инновацион дастури иштирокчиларининг вазифалари

  • Фан ўқитувчиларнинг вазифалари.
  • Синф раҳбарларининг вазифалари.
  • Кутубхона ходимларининг вазифалари.
  • Мактаб маъмурияти ходимларининг вазифалари.
  • Ўқувчининг вазифалари.

«100 китоб» мактаб ички инновацион дастури доирасида ўқувчининг вазифалари

  • Китоб ўқиш қоидалари билан таниш бўлиши, ўқув йили мобайнида ўзи ўқийдиган китоблар тизимини билиши.
  • Ўзига тегишли китобларни жадвал асосида ўз вақтида олиб ўқиши керак.
  • Ҳафтанинг чоршанба куни “1,2,3 методи” билан “1” – кун, “2” – 20 минут, “3” – 3 минут эссе ёзиб, масъул муаллимга топширади.
  • Китоб ўқиш қоидаларига амал қилиши ва маданиятини сақлаши, китоб ўқиш давомида бошқа ўқувчиларга халақит бермаслиги керак.
  • Ўқувчи китоб ўқиш мобайнида тушунарсиз бўлган ҳолатларда фан ўқитувчиси ёки синфга бириктирилган ўқитувчидан ёрдам олади.
  • Ўқувчилар олган китобларини ўз муддатида ўқиб тамомлайдилар, синф раҳбарига топшириб, навбатдаги китобни олади.
  • Ўқувчи ўзига берилган китобни яхши сақлайди.
  • Ўқувчи китобни яроқсиз ҳолатга келтирган вазиятда, унинг ота-онаси белгиланган меъёрда жарима тўлайди.
  • Ўқувчи/лар “100 китоб” дастури доирасида ўтказиладиган тадбирларга фаол қатнашади/лар.

«100 китоб» мактаб ички инновацион дастурининг амалга оширишда ота-оналарнинг вазифалари

«100 китоб» дастурининг муваффақиятли амалга оширилиши учун БИЗ – ОТА-ОНАЛАР аниқ нималар қилишимиз керак?

(қисқа, аниқ таклифларингиз)

«100 китоб» мактаб ички инновацион дастури доирасида ота-оналарнинг вазифалари

  • Дастурхон устида суҳбатда боладан “100 китоб” дастури ҳақида тушунчаларини, вазифаларини сўраб, билиш, керак бўлса унга тушунтириш.
  • “100 китоб” дастури бўйича нималар ўқиётганини, нималарни билганлигини доимо ўрганиб, кузатиб бориш.
  • Ўқилаётган китоблар ҳақида суҳбатлашиш, оила даврасида муҳокама қилиш.

«100 китоб» мактаб ички инновацион дастури доирасида ота-оналарнинг вазифалари

  • 4) Китоб ўқиган боладаги ижобий ўзгаришларни ўз вақтида сеза олиш, унинг ҳисларини ҳурмат қилиш, саволларига катта ўртоқ сифатида тўғри жавоб бериш.
  • 5) Боланинг маънавий бой китобларни ўқишга киришганлигини муносиб тақдирлаш, қўллаш.
  • 6) «100 китоб» доирасида мактаб билан узвий алоқада бўлиш.
  • 7) «100 китоб» доирасидаги чора-тадбирларга қатнашиш, ташкил этиш ва ўтказишда фаоллик кўрсатиш.


Достарыңызбен бөлісу:




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет