Қазақстан республикасы 45minut kz – 45minut org



Pdf көрінісі
бет290/361
Дата15.11.2022
өлшемі8,73 Mb.
#158392
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   361
Байланысты:
12-d0bad0b8d182d0b0d0bf

Хотира машқи.
Баланд, ширин, митти, эзгу, бебаҳо, меҳрибон, ёқимли, қўнғир
Ўқувчиларга ушбу сўзлар экран орқали кўрсатилади ва уларнинг диққати жалб қилинади. 15 дақиқадан сўнг, экрандаги
сўзлар яширилади. Ўқувчилар шу сўзларни хотираларида тиклаб, ўз ўрнида ёзишлари талаб қилинади.(2 мин)

Ўқувчиларнинг умумий сўз бойликларини аниқлаш (ОСЗ). (5мин) 
5 – минут вақт ичида ўқувчилар ўзлари билган сўзларни ёзадилар. Ўқувчиларга маълум сўз туркумларига оид сўзларни
ёзишни ҳам топшириш мумкин.
Ўқувчилар қаторларга бўлиниб ҳам сўзлар ёзишлари мумкин.
Бу ерда эса ҳар уч партага қуйидаги топшириқ берилади.
1-қатор. А
2-қатор Б.
3-қатор Н ҳарфларидан бошланувчи сифатларга мисоллар топиб ёзадилар. Ёзилган сўзлар сони МПМ га белгилаб борилади.
Янги мавзунинг баёни:
Сифат юзасидан мустаҳкамлаш
1 – топшириқ 
қуйидагича.(3 мин)
Сифат сўз туркумига оид 12 та сўз ёзинг. (Дастлабки 5 ўқувчи ёзиб бўлгач, 30 секунд вақт берилади).
12 та сўз ёза олмаган ўқувчилар сони аниқланади, шу орқали синф ўқувчиларининг неча фоизи мавзуни
ўзлаштирмаганликлари аниқланади.
2 – топшириқ. (3 мин)
-ли, -чи, -дор, -и, -ман, -симон қўшимчалари ёрдамида ясама сифатлар ясанг. (10 тадан)
(Дастлабки 5 ўқувчи ёзиб бўлгач, 30 секунд вақт берилади).
10та сўз ёза олмаган ўқувчилар сони аниқланади, МПМга белгиланади, синф ўқувчиларининг неча фоизи мавзуни
ўзлаштирмаганликлари аниқланади.
3 – топшириқ. (3 мин)
Сифат даражаларига доир гап тузинг. Шундай гап тузингки, битта сифат уч хил даражада келсин.
212


(Дастлабки 5 ўқувчи ёзиб бўлгач, 30 секунд вақт берилади).
Гапни ёза олмаган ўқувчилар сони аниқланади, шу орқали синф ўқувчиларининг неча фоизи билмасликлари аниқланади.
4 – топшириқ
. (7мин)
Ўқувчиларга рангли расмлар экран орқали кўрсатилади. Расм асосида матн тузиш топширилади. Бунда сифат туркумига оид
сўзлардан фойдаланиш кераклиги тушунтирилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   361




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет