Bosh muharrir o’rinbosari: Заместитель главного редактора


THE REFLECTION OF OUR NATIONAL TRADITIONS IN THE WORKS OF



Pdf көрінісі
бет93/96
Дата14.09.2024
өлшемі3,08 Mb.
#204332
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96
Байланысты:
94-27-PB

THE REFLECTION OF OUR NATIONAL TRADITIONS IN THE WORKS OF 
ABDULLAH QADIRI 
ABSTRACT
This article deals with the reflection of our national traditions in the works of the great 
Uzbek writer Abdullah Qadiri. 
Keywords:
Abdullah Qadiri's work, sister and foreign languages, translation.
 


MUALLIM | УЧИТЕЛЬ | TEACHER
№4 | 2021
 
101 
Абдулла Қодирий ижод масъулиятини чуқур англаган ѐзувчидир. Адиб ўта даражада 
синчков ва ҳақиқатни илоҳий даражада англаган шахс эди. У Қўқон ва Марғилонга борган 
пайтида асарда тасвирланиши зарур бўлган жойлар, кўчалар ва уйларнинг қурилиш шаклини 
ўз кўзи билан кўрди, аниқлик учун зарур ўринларда масофасини ўзи одимлаб ўлчаб чиқди. 
Ҳаѐтий далилларни шахсан ўзи гувоҳлар иштирокида текшириб, ростлигига амин 
бўлганидан сўнггина ундан фойдаланган. 
Ёзувчи халқ оғзаки ижоди, мумтоз адабиѐтимиз ва жаҳон адабиѐтини яхши ўргангани 
боис образ яратишда ўзбекона услубни топди. Энг муҳими ўзбекни ўзбек қилиб кўрсатди 
(Қўшжонов, 1994: 115). Адиб ўз асарлари қаҳрамонларига ном танлар экан, уларнинг исми 
жисмига мос шаклда воқеалар тизимига сингдириб юборди. Уларнинг сурат ва сийратида 
миллий маданият барқ уриб туради. Бу ҳолат ота-она ва фарзандлар ўртасидаги маданиятли 
муносабатида ѐрқин намоѐн бўлган. Бу билан Абдулла Қодирий мустамлакачиларнинг ҳар 
хил асоссиз ва сохта даъволарига қаҳшатқич зарба берди. Бундан эсанкираган М.Швердин 
“За партию” журналининг 3-сонида “Первый узбекский роман” (Қўшжонов, 1994: 116) 
мақоласини эълон қилди. Шундан сўнг Абдулла Қодирийни қораловчи ғаламисларга йўл 
очилиб, турли туҳмат ва бўҳтонлардан иборат мақола ҳамда китоблар пайдо бўлди. 
Халқимиз таъбири билан айтганда мевали дарахтга ҳар доим тош отилаверади. Шу боис улар 
қанча чирансалар ҳам адибнинг номини ва асарларини бадном қила олмадилар. Ёзувчининг 
асарларида драматик ўринлар бисѐрдир. Қодирий асарларида воқеаларнинг янада ѐрқинроқ 
тус олишига мактублар катта ѐрдам бергандир. Мактубларнинг ўзига хос хусусиятлари 
бўйича ўзбек тилшунослигида номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди. Мазкур хатлар эса 
ўша даврдаги зиѐлиларнинг савияси ва билим даражасини тасдиқловчи асос бўлиб хизмат 
қилади. Қайд этилганидек, Абдулла Қодирийнинг 44 йиллик умри, 20 йиллик ижтимоий ва 
ижодий фаолияти даври кескин курашлар, таъқибу таҳдидларда ўтди. У 1937 йил 31 декабрь 
куни ҳибсга олинди. 9 ойлик қамоқдаги сўроқ-тергов, қийноқ, хўрликдан сўнг Чўлпон, Фитрат 
каби маслакдошлари билан бирга қатл этилган. Абдулла Қодирий ўз романлари билан ўзбек 
миллий романчилигига асос солди. Унинг романлари Ўрта Осиѐда мазкур жанрнинг илк ва 
мукаммал намуналари бўлди. Шу боис қардош халқларнинг ѐзувчиларидан кўпчилиги 
Абдулла Қодирийни ўзларига устоз деб биладилар. Қозоқ ѐзувчиси Мухтор Авезов, туркман 
адиблари Берди Кербобоев, Хидир Деряев, тожик ѐзувчиси Жалол Икромийларнинг улуғ 
ўзбек романнависи ҳақида илиқ фикрлари бор. Абдулла Қодирий ўзбек ѐзувчиларидан Саид 
Аҳмад, Шуҳрат, Мирмуҳсин, Мирзакалон Исмоилий, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодировва 
Тоҳир Малик каби қалам соҳибларига ҳам ғойибона устоз саналади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет