Keywords:
text speech activity gnostic emotion
MUALLIM | УЧИТЕЛЬ | TEACHER
№4 | 2021
38
Бадиий матн яратувчиси бирор объект ҳақида сўз юритар экан, юқорида тилга
олинган вербал тармоқ қонуни кўп ҳолларда матннинг ташқи тузилишида ўз ифодасини
топади. Шунингдек, боланинг нутқий фаолиятини юзага келтирувчи омиллар “эмоционал
мулоқотга
эҳтиёжмандлик”(К.Обуховский)
асосида
пайдо
бўлади,
яъни
машҳур
психолингвист Н.И.Жинкин томонидан қайд этилган универсал предмет кодларининг оралиқ
тил босқичига ўтиши натижасида ҳар бир шахс нутқий тафаккури ўзига хос тарзда
воқеланади.
Психологларнинг таъкидлашича, ҳиссиётларни бир неча турга ажратиш мумкин.
Болалар ҳаётида гностик ҳиссиётлар етакчилик қилади[1]. Шу боис болаларга хос оғзаки ва
ёзма
матнларда
ахборотни
узатиш
вазифаси
устуворлигини
сезиш
мумкин.
Л.С.Виготскийнинг сўзни фикрлаш феномени сифатида баҳолашини ҳисобга олсак,
болаларнинг бадиий адабиётида атроф-муҳитдаги воқеликлар катталар ёрдамида муайян
сўзлар орқали идрок этилади.[2]
Масалан, А.Обиджоннинг “Сабзи”, “Тарвуз”, “Ўрик”, “Саримсоқпиёз” каби
шеърларида мева-сабзавотларнинг барча хусусиятлари образли таъсирчан ёритиб берилади:
Юпқагина пўстим бор. Далада кўп дўстим бор.
Топишмоқда ёзиқман: Ўша “
Олтин қозиқ
”ман.
Ётсам ерга қапишиб, Думгинамдан тортишиб,
Ташладилар Ўрага...
Салом Паловтўрага
!
[6]
Шеърий матндаги олтин қозиқ перефразаси, паловтўра жонлантириши орқали
болаларда образли тасаввур ҳосил бўлади. “Анжир” номли шеърда эса айни шу меванинг
гули кўринмаслиги ва шифобахшлиги таъсирчан ифодаланади: Кеча-кундуз Ухламай Мева
тугдим гулламай.
Мевам ўзи Гулчадир. Тилло рангли кулчадир.
Ғўдаймайман, Сипоман. Кўп дардларга Шифоман.
Мени еса Муталлиб, Юрмас эди Йўталиб. (A.Oбиджон)
Таъкидлаш жоизки, гностик ҳиссиёт, яъни янги ахборотни билиш натижасида
қониқиш ҳиссини туйиш болаларнинг инсон феноменидаги характерли хусусиятларидан
бири саналади. Гностик ҳиссиётлар доимо янгиликни, янги ахборотни талаб этади[3].
Айниқса оламни идрок эта бошлаган боланинг янгиликни ҳис этиши, ундан ажабланиш,
ҳайратланиш туйғуси болаларга хос бўлган доимий ҳиссиётдир. Айни шу ҳиссиёт ўзбек
болалар шеъриятида янгича йўналишларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Абдураҳмон
Акбарнинг “Уйқучининг тушлари” тўпламига кирган “Ўйин шеър”ида болаларга хос бўлган
хусусият кичик ёшдаги бола сўзнинг маъноси, мазмун-моҳиятини аста-секин эгаллаши,
болада тушунчалар асосида фикрлаш шаклланмаганлиги сабабли, у сўзни муайян нарса ва
ҳодиса билан боғлашлиги кузатилади:
–Уйинг қаерда? – десам, –Дўмбирада, – деди у.
Елка қиссам, “ваҳ-ваҳ”лаб, Қулоғимни еди у.
– Дўмбира бу– дўмбира, Уни чалишар тўйда! –
Десам ҳам қотиб кулиб Мени қолдирди ўйда.
Кейин билсам, меҳмоннинг Гапи “ну ну”, “да” экан.
Манзили азим Тошкент, Қўйлиқ, дом№1 “а” экан.
Юқорида келтирилган шеърий
матндан кўринадики, гностик ҳиссиёт номаълум, яширин объектнинг моҳиятини англаш
орқали маълум, таниш объектга хос белгиларни излаб топиш, кашф этишни тақозо этади.
Гностик ҳиссиёт билиш жараёнининг кузатувчанлик босқичидаёқ пайдо бўлади. Бунга мисол
сифатида Абдураҳмон Акбарнинг “Ишбилармон” ёмғирвой” шеърий матнини реципиентга
ўзгача таъсирини кўрсатиш мумкин:
Баланд томли уй қурди Қўшнимиз Турсин ака.
Иморатин устига қоқди янги тунука.
Ёмғирвой бўлса яна очайин деб рангини,
Бир кун томни ювди-ю, Чиқарворди зангини.
[4]
|