таснифлагичлар ва каталоглар бир хил бўлиши керак. Дастлабки тизимларда
мавжуд бўлмаган, аммо маълумотларни таҳлил қилиш учун зарур бўлган
таснифлагичлари ва каталоглари махсус мўлжалланган файллар ёки
маълумотлар базасида сақланиши керак.
4.3.2.5. Маълумотлар базасини бошқариш тизимига талаб
Маълумотлар базаларини яратиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун
мўлжалланган дастурлар ва дастурлаш тил воситалари мажмуаси бўлиши
керак.
Умуман олганда, маълумотлар базасини бошқариш, базага мурожатлар,
воқеалар тўғрисидаги маълумотларни бошқариш, янгилаш (киритиш ва
созлаш) ва тиклашни таъминлаши керак.
Маълумотлар базасининг умумий талаблари қуйидагилардан иборат:
-
фойдаланувчи интерфейси давлат тилида, тизим хабарлари
даражаларида ҳам давлат тилидан фойдаланиш;
-
реляцион ёки объектга оид маълумотлар базаси моделини қўллаб-
қувватлаш;
-
индекслар
ва
маълумотлар
кластерларини
яратиш
учун
воситаларнинг мавжудлиги;
-
автоматик маълумотлар базасини тиклаш;
-
маълумотлар базаси серверларининг турли хил операцион
тизимлари билан мувофиқлиги;
-
TCP/IP тармоқ протоколларини қўллаб-қувватлаш;
-
маълумотларга киришни бошқариш имконияти;
-
фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар ва уларни ҳисобини
марказлаштирилган бошқариш;
-
сўровларни оптималлаштириш.
Достарыңызбен бөлісу: