Кредит-модул тизими: имкониятлари ва афзалликлари



бет1/4
Дата12.07.2020
өлшемі151,5 Kb.
#75131
  1   2   3   4
Байланысты:
мақола кредит-модул
январ 5 ташаббус(1), хисобот 5 ташаббус(1), Progress Check 3 5 grade, Progress Check 3 5 grade, Прокурор кубоги саволлари, Прокурор кубоги саволлари, Прокурор кубоги саволлари, Прокурор кубоги саволлари, Прокурор кубоги саволлари, Прокурор кубоги саволлари

КРЕДИТ-МОДУЛ ТИЗИМИ: ИМКОНИЯТЛАРИ ВА АФЗАЛЛИКЛАРИ

Таълимнинг глобаллашуви ва халқаролашуви олий таълимда ўқитиш жараёнини ташкил этиш тизимига ҳам ўзгартиришлар киритишни талаб этмоқда. Айниқса, олий таълимда рақобатбардош кадрларни тайёрлаш талабаларнинг максимал мустақиллигини қўллаб-қувватлаш, эгалланган билимларни амалиётда самарали қўллай олиш лаёқатини ривожлантиришни тақозо этади. Бу эса, олий таълим жараёнини халқаро стандартларга жавоб берадиган педагогик тизим асосида ташкил этиш заруратини юзага келтирмоқда. Ана шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш устувор вазифа этиб белгиланди. Педагогика олий таълим муассасаларида эса 2020-2021 ўқув йилидан мазкур тизим асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга ошириш устувор йўналиш сифатида белгилаб берилди.



Кредит-модул тизимининг имкониятлари ва афзалликларини баён этишдан аввал унинг асосий тушунчаларига тўхталиб ўтиш лозим:

  • ўқитишнинг кредит-модул тизими – модулли ўқитиш технологиялари ва ECTS (ингл. European Credit Transfer and Accumulation System – курсдан курсга ўтиш ва балл тўплашнинг Европа тизими) синов кредитлари бирлигида амалга ошириладиган ўқув жараёнини ташкил этиш модели;

  • ECTS (European Credit Transfer System) – Европанинг 45 давлати томонидан ишлаб чиқилган, текширилган ва такомиллаштирилган кредитларни тақсимлашни Европа тизими;

  • “кредит” тушунчаси ўзида касбий тайёргарлик мазмунида ўқув фанлари улушини ҳисобга олиш имконини берувчи миқдорий тавсифни ўзида ифода этади. Кредит у ёки бу курсни ёки яхлитликда маълум бир таълим дастурини ўзлаштириш учун зарур ўқув юкламаси ва унга ажратилган вақтни аниқлаш учун зарур. 1 кредит 36 академик соатга (27 астрономик соат) тенг; 1 ҳафта (амалий ёки бошқа ўқув ишлари) 54 академик соат 1,5 кредит бирлигига тенг; 6 ҳафта сессия 9 кредит бирлигига тенг бўлади; 1 семестр имтихон 1 синов бирлигига тенг; кундузги таълим шаклида асосий таълим дастурлари учун бир ўқув йилида ўртача 60 кредит ажратилади; 3 йиллик бакалавриат даражасини олиш учун 180 кредит, 4 йил учун 240 кредит ажратилади;

  • синов кредити – талабанинг ўқув юкламасини ўлчаш бирлиги. У талабанинг индивидуал режасида кўзда тутилган ва тасдиқланган барча турдаги ўқув ишларини ҳисобга олади: аудитория машғулотлари (маъруза, семинар ва амалий машғулотлар), мустақил иш, амалий йўналтирилган Давлат имтиҳонига талабанинг тайёргарлик кўриши ва ҳ.к.;

  • “талабанинг вақт меъёри” бир қанча элементлардан ташкил топади: аудитория учун юклама (умумий соат ҳажмининг 50%); мустақил иш (умумий соат ҳажмининг 50%); китобларни ўқиш ва ёзма ишга тайёргарлик кўриш учун ажаратилган вақт; ёзма ишга тайёргарлик кўриш учун ажратилган вақт; имтихонга тайёргарлик кўриш учун ажратилган вақт;

  • олий таълимга нисбатан қўлланилганда “модул” деганда ўқув фанлари бўйича таълим дастурларини мустақил, мантиқий тугалланган қисми назарда тутилади. Модул фаннинг маълум тугалланган қисми ёки яхлитликда фаннинг ўзи; модул ўзида бир қанча курсларни қамраб олиши мумкин. Модул таркибига кирувчи информация дидактик мақсадга эришиш учун аниқ тузилиш ва яхлитликка эга кенг кўламдаги мураккабликни акс эттиради. Модул тузилмасида мажбурий таянч компонент ва вариатив қисм мавжуд бўлади. Модул маълум бир фан соҳаси ҳақидаги яхлит тасаввурларни ҳосил қилади ва мазкур модулни ўзлаштириш якунида талаба ўзида намоён қилиши лозим бўлган аниқ компетенцияларни белгилаш имконини беради;

  • компетенция – маълум соҳада муваффақиятли фаолиятни амалга ошириш учун эгалланган билим, кўникма ва малакаларни қўллай олиш қобилияти.

Ўқув жараёнини ташкил этишнинг кредит-модул тизими қуйидаги вазифаларни ижобий ҳал этиш имконини беради:

- ҳар бир модулни ўзлаштириш бўйича назорат ўтказишни ҳисобга олган ҳолда фанлардаги ўқув материалларини модулларга тақсимлаш;

- билимларни баҳолашнинг турлича балл шкалаларидан фойдаланиш;

- билимларнинг объективлигини таъминлаш;

- семестр давомида мунтазам равишда талабаларнинг мустақил ишларини рағбатлантириб бориш;

- таълимда соғлом рақобатни қарор топтириш.

Олий таълимда кредит тизимини қўллаш яхлит кўринишда ўқув жараёнини самарали амалга оширишнинг қуйидаги имкониятларини юзага келтиради:

- талабаларга индивидуал ўқув режаларини тузиш, фанларни ўзлаштириш кетма-кетлигини эркин аниқлаштириш, семестр бўйича шахсий ўқув машуғлотлари жадвалини мустақил тузиш имконини тақдим этувчи ўқув жараёнини индивидуал йўналтирилган тарзда ташкил этиш;

- талабаларнинг ўқув фаолияти натижаларини баҳолашнинг рағбатга асосланган балл-рейтинг тизими;

- таълим мазмунини белгилашга доир стандарт, ўқув режа ва дастурларни мунтазам такомиллаштириб бориш;

- профессор-ўқитувчиларга академик эркинлик, шу жумладан ўқитиш методикасини эркин танлаш ҳуқуқини тақдим этиш;

- таълим олиш ва профессор-ўқитувчиларга иш ҳақи тўлаш ҳажмини мақбуллаштириш;

- университет тузилмасидаги бўлимларнинг бюджет фойдаси ва харажатлари оптималлигини таъминлаш.

Ҳаммани бир савол қизиқтиради: кредит-модул тизимига ўтиш учун қандай чора-тадбирларни амалга оширишимиз зарур?

Энг аввало, ишни хорижий тажрибаларни қиёсий ўрганиш орқали миллий кредит бирлигини аниқ белгилаб олишдан бошлаш лозим. Қуйида ECTS ва айрим хорижий давлатларнинг миллий кредит тизимининг қиёсий жадвалини келтириб ўтамиз:



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет