Кредит-модул тизими: имкониятлари ва афзалликлари


ECTS ва айрим хорижий давлатларнинг миллий кредит тизимининг қиёсий таҳлили



бет2/4
Дата12.07.2020
өлшемі151,5 Kb.
#75131
1   2   3   4
Байланысты:
мақола кредит-модул

ECTS ва айрим хорижий давлатларнинг миллий кредит тизимининг қиёсий таҳлили

Давлатнинг номи

Бир ўқув йили учун ажратилган кредитлар сони

Кредит тизимининг номланиши

Европа Иттифоқи давлатлари

60

ECTS

АҚШ

120

Credit hour

Финляндия

40

Opintoviikot/studieveckor

Эстония

40

Ainepunkt (AP)

Норвегия

20

vekttall

Шотландия

120

Credits (SCQF)

Швеция

40

College credts


Иккинчи амалга ошириш лозим бўлган муҳим вазифа таълим соҳаси билан боғлиқликда “Ўқув жараёнини ташкил этишнинг кредит-модул тизими тўғрисида”ги Низомни ишлаб чиқишдан иборат. Низомда қуйидаги жиҳатлар аниқ белгилаб олиниши лозим:

  1. қўлланилиш соҳаси;

  2. асосий тушунчалар ва қисқартмалар;

  3. таълим дастурларининг мазмуни ва тузилиши;

  4. кредит-модул тизими асосида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби;

  5. кредит-модул ўқитиш тизимида талабаларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

  6. якуний қоидалар.

Таълим йўналишлари бўйича Давлат таълим стандартларининг ишлаб чиқилиши навбатдаги босқич ҳисобланади. Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича Давлат таълим стандарти қуйидаги таркибий қисмлардан иборат тарзда ишлаб чиқилади:

  1. Қўлланилиш соҳаси.

  2. Фойдаланилган қисқартма сўзлар.

  3. Тайёрлов йўналиши тавсифи (асосий таълим дастурини ўзлаштириш муддати, кредит бирлигига асосланган умумий соатлар ҳажми).

  4. Касбий фаолият тавсифи.

  5. Асосий таълим дастурларини ўзлаштиришга қўйиладиган талаблар.

  6. Асосий таълим дастурларининг тузилишига қўйиладиган талаблар.

  7. Асосий таълим дастурини амалга ошириш шарт-шароитларига қўйиладиган талаблар.

  8. Асосий таълим дастурини ўзлаштириш сифатини баҳолаш.

Ўқитишнинг кредит-модул тизимининг меъёрий-методик таъминотининг яна бир муҳим компоненти – бу ўқув режасидир.

Ўқув режасининг барча турларида ҳарфли ва рақамли ифодага эга символларда акс этадиган барча фанларни кодлашнинг ягона тизимидан фойдаланилади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет