сиёсий мустақил таълим, замонавий воқелик ва уларга бўлган муносабат;
Танлаган йўналиши бўйича фаолият олиб бориш, талабанинг мустақил таълим олишларини ўзлаштиришга йўналтирилган тайёргарлик давридаги касбий мустақил таълим; Ўқув фанларини янада чуқурроқ ўрганишга, шахсий - ҳаётий режалари, шахсий қизиқиш асосида йўналтирилган мустақил таълим; Ўз истеъдодини ва севимли машғулотларини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган мустақил таълим.
Ўз характерини тарбиялашга қаратилган мустақил таълим.
Касбий мустақил таълим шахснинг ривожланишида асосий омил бўлиб, унинг келгуси фаолиятида мустақил ишлай олиш хусусиятларини тавсифловчи бўлиб хизмат қилади. Мустақил таълим мазмуни меҳнат характерига бевосита эмас, балки билвосита таъсир этиб, мустақил таълим учун имконият топа олишига боғлиқ бўлади. Мустақил таълим талабанинг келгуси фаолияти давомида ўз йўлини белгилашнинг воситаси бўлиб, талаба ўз имкониятларини баҳолай олишига сабаб бўлади. Талабада аниқ ифодаланган эҳтиёж сезилмасада, бироқ ҳар бир инсонда албатта, ўзини қониқтиришга, намоён этишига, ўзининг мавжудлигини намоён қилишга бўлган нобиологик эҳтиёж бўлади.
Касб таълими ўқитувчиси ўз билимини мустақил ошириш фаолиятини аниқ бир мақсадга йўналтириши ва бу мақсадга эришиши учун қуйидаги шартларга риоя қилиши керак.
Ўз билимини мустақил ошириш мазмунини касб таълими ўқитувчиси мутахассислиги бўйича педагогик амалиёт ўтаётган таълим муассасасининг ўқув устахонасидаги аниқ шароитларга, амалиётнинг шароитлари, талабларига мослаштириши керак.
Касб таълими ўқитувчиси маълум мақсад асосида ва маълум тартибда ўзида қуйидаги сифатларни шакллантириб бориши керак:
талабаларнинг интилишлари, қизиқишларини чуқур ҳис қилиш, тушуниш, уларнинг маънавий эҳтиёжларини ҳисобга ола билиш;
талабалар билан эммоционал алоқа ўрнатиш, уларнинг ақлий, ахлоқий ва амалий фаолияти томонларига фаол таъсир этиш.
Касб таълими ўқитувчиси умумий педагогика, психология, меҳнат гигиенаси ва физиологияси, техника ва технология фанлари бўйича саволлар рўйхатини мустақил ўрганиб чиқишлари шарт.
Касб таълими ўқитувчиси ўзининг педагогик маҳоратини ошириш устида ишлаш тизимининг энг самарали усуллари, йўлларини танлаб олиши, технологик жараён ва техник объектларни тўғри танлаб фаолият кўрсатиши керак.
Касб таълими ўқитувчиси аниқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда ва уларга мос тарзда индивидуал ҳолда ёки жамоа билан бирга ўз билимини ошириш шаклларидан фойдаланиши, амалий машқлар бажариши мақсадга мувофиқ.
Касб таълими ўқитувчиси ўз билимларини оширишни доимий ижодий изланишлар тарзида ташкил эти шва маълум мақсадга йўналтириш зарур.
Бунинг учун у:
ижодий изланишлар жараёнини бошқаришга мойил бўлиши;
ижодий изланишларнинг самарадорлиги ўқитувчининг педагогик, психологик ва назарий тайёргарлигига боғлиқ бўлишини эсда тутиши лозим.
Педагог олим Н.А.Муслимовнинг фикрича «Мустақил таълим» - билимларни ўзлаштириш тасаввурларини ривожлантириш тушунчалари, кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш бўйича ўқув жараёнининг субъектив мақсадга мувофиқ, мунтазам, мустақил ҳамда автоном фаолиятни ташкил этиш демакдир [49].
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида педагогика олий таълим муасссасалари талабаларининг мустақил таълим олишларини ташкил этиш муаммосига етарли эътибор қаратилмаганлиги аниқланди. Касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил таълим олишда фойдаланиладиган шакллар, методлар, воситалар етарли илмий асосланмаганлиги кузатилди.
Мустақил таълим олиш билан мукаммал шуғулланиш учун, энг аввало, талабада қизиқиш, ҳоҳиш, қобилият етарли даражада шаклланган, мустақил ишлашга эҳтиёж бўлиши исботланди. Бундан ташқари талабаларнинг мустақил таълим олишига қатор психологик омиллар ҳам таъсир кўрсатиши аниқланди. Мустақил таълим олишга таъсир кўрсатувчи нинг психологик омиллар ҳақида диссертациянинг кейинги бобида тўхталиб ўтамиз.
Юқоридаги фикрлар касб таълими ўқитувчисининг мустақил таълим олиши янгича ижодий тафаккурга эга бўлган кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этишини кўрсатиб турибди.