Электрон ахборот-таълим муҳитида талабалар мустақил ишини ташкил этиш михлиева Шаҳзода Раббим қизи



бет3/4
Дата15.05.2023
өлшемі63,4 Kb.
#176712
1   2   3   4
Байланысты:
дисшох

REFERENCES
1. Мухаммадиев А.Ш. Таълим тизимининг ахборот таъминотини шакллантиришда аудивизуал технологиялар // Замонавий таълим №1. 2015. –Б. 37-38
2. Новые аудиовизуальные технологии: Учебное посо-бие. / Отв. ред. К.Э.Разлогов. – М.: «Едиториал», 2005.
3. Сокол И.Н. Классификация квестов // Молодий вчений. –2014. – №6 (09). – С. 138-140. –[Электроный ресурс]. – Режим доступа: http: // molodyvcheny/inua/files/ journal/ 2014/6/89.pdf.
4. Xamroyeva F.A. Geografiya fanlarini o„qitish va innovatsion yondashuv// Самарқанд давлат университети илмий тадқиқотлар ахборотномаси.Самарқанд, №2 (126) 2021. Б. 195-197.
5. Хамроева, Ф. А. (2019). ВОПРОСЫ ПОВЫШЕНИЯ МЕДИАГРАМОТНОСТИ У СТУДЕНТОВ. Актуальные проблемы современной науки.
6. Ражабов, Ф. Т., & Абдимуротов, О. У. (2020). Табиий география курсларида амалий машғулотларни ташкил қилишда янги педагогик технологияларни қўллаш услубиѐти. Academic research in educational sciences, (4), 663-671.
7. Abdimurotov, O. U. (2021). “YEVROSIYO MATERIGI” NI O'QITISHDA “KEYS STADI” METODIDAN FOYDALANISH USULLARI. Academic research in educational sciences, 2(1), 377-382.
8. Abdimurotov, O. U. (2020). Tabiiy geografiya darslarini mustaqil o„rganishda interfaol metodlardan foydalanishning imkoniyatlari. Academic research in educational sciences, (3), 1306-1312.

1.1. Педагогика назариясида талабалар мустақил таълими


муаммосининг ишланганлик даражаси

Мамлакатимизда таълим соҳасида бўлаётган ўзгаришлар, яъни қабул қилинган қонун ва фармойишлар жамиятимиз равнақига ижобий таъсир қилиши шубҳасиздир. Улар мамлакатнинг интеллектуал салоҳиятини оширишда, давлат таълим стандарти талабларига жавоб бера оладиган, етук, рақобатбардош кадрлар тайёрлашда муҳим омил ҳисобланади.
«Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг қабул қилиниши ҳамда амалиётга жорий этилиши бунинг яққол мисолидир. Айниқса, таълимнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими босқичидаги янгиликлар бошқа жараёнлардан ўзининг тизимлилиги, изчиллиги ва узвийлиги билан ажралиб туради. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари жамиятимизга ижодий тафаккурга эга, билим салоҳияти юқори бўлган, малакали кичик мутахассисларни етказиб бериши керак. Бунинг учун, албатта, касб-ҳунар коллежларида ёшларга билим берадиган педагог ва муҳандис-педагогларнинг касбий тайёргарлик даражасига эътибор қаратилмоғи керак.
Олий таълим тизимининг биринчи босқичида таълим дастурлари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан узлуксизлик ва узвийликни таъминлаган ҳолда талабанинг ўқув режасидаги фанлар блокларини (гуманитар, ижтимоий-иқтисодий, математик ва табиий-илмий; умумкасбий ихтисослик ҳамда қўшимча) ўзлаштиришларини назарда тутади.
Ҳозирги кунда касб-ҳунар коллежларида дарс берадиган касб таълими йўналиши бўйича бакалавр-ўқитувчиларни тайёрлашда мустақил таълимни ташкил этишга, унинг самарадорлигини таъминлашга етарли даражада эътибор берилмаяпти. Касб таълими йўналиши бўйича таълим олаётган бўлажак бакалавр-ўқитувчиларнинг дарсдан бўш вақтларида ўз касбий билим ва малакаларини ошириш устида шуғулланмасликлари, кутубхоналарда мустақил таълим олиш учун керакли адабиётларнинг етишмаслиги, ахборот технологияларидан унумли фойдалана олмасликлари муаммонинг долзарблигини кўрсатади. Ушбу муаммони ижобий ҳал қилиш учун талабаларнинг мустақил таълим олишини изчил тизимга келтириш керак.
Мустақил таълим олиш етук мутахассис бўлиб етишишнинг муҳим омили ҳисобланади. Бу айниқса касбий тайёргарлик тизимида якқол намаён бўлади. Аждодларимиз ҳам ёш авлоднинг касб-ҳунар эгаллашига, етук, тарбияли, тараққиётга хизмат қилувчи инсон бўлиб етишишига аҳамият беришган.
Шарқнинг буюк алломалари ўз ижодларида меҳнат қилишни, касб-ҳунар эгаллашнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтганлар. Муҳаммад ал Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Ал-Фарғоний, Ахмад Яссавий, Юсуф Хос-Ҳожиб, Шайҳ Нажмиддин Кубро, Баҳовуддин Нақшбандий, Абдураҳмон Жомий, Имом ал Бухорий, Ахмад Югнакий ва Алишер Навоий каби буюк мутафаккирлар меҳнатни, касб-ҳунарни улуғлаганлар. Баҳовуддин Нақшбандий (1318-1389 йил) буюк нақшбандийлик таълимотининг асосчиси бўлиб, «Дил ба ёр у, даст ба кор», яъни «Дилинг Оллоҳга, қўлинг меҳнатга бўлсин» деб ўргатганлар. Буюк мутафаккир Алишер Навоий деярли ҳар бир асарида ҳунар ўрганишни, ҳалол меҳнатни улуғлаганлар. Жумладан, «Фарҳод ва Ширин» достонида шундай ёзади: «Ҳунарни асрабон неткумдир охир, олиб тупроққаму кетгумдир охир» [77].
Юқорида санаб ўтилган буюк алломалар ўз ҳаёти ва ижодий фаолиятларида касб-ҳунар эгаллашни улуғлаш билан бир қаторда касб-ҳунар эгаллашда мустақил иш бажаришнинг нақадар муҳимлиги таъкидлаганлар.
Мустақил таълим олиш жараёни муаммолари билан А.Е. Абмлкасимова, З.А.Баришникова, А.К.Громцева, С.И.Демидова, А.С.Косогова каби педагог олимлар тадқиқот ишларини олиб боришган [13, 21, 32, 35, 44].
Мамлакатимиз педагог олимларидан П.Т.Магзумов, Н.А.Муслимов,
У.Н.Нишоналиев, Н.Сайидаҳмедов, А.Р.Ходжабоев, Қ.П.Ҳусанбоева,
Р.К.Чориев ва бошқалар ўз тадқиқотларида талабалар мустақил таълимининг ташкилий ва методик асослари борасида фикр юритганлар[46, 49, 54, 68, 87, 88, 89].
Мустақил таълимни ташкил қилишни педагогик муаммо сифатида
В.И.Андриянова, Э.И.Закинов, С.Матчанов, Н.А.Муслимов, З.Нишонова,

Т.Ниязметова, Ж.Толипова,


Ў.Қ.Толипов,


Б.М.Турдибаева, Н.Халилов,


Қ.П.Ҳусанбоева, Ш.Шарипов, Ш.Юнусова, , ва бошқалар ўз ишларида тадқиқ қилганлар[17, 38, 48, 49, 55, 57, 76, 78, 83, 86, 88, 90, 95].


У.Н.Нишоналиев меҳнат таълими ўқитувчисини тайёрлашнинг тарихий тараққиёти ва шахсий хислатларини[54]; Н.Сайидахмедов талабаларни, умумтаълим мактаблари ўқувчиларни унумли меҳнатга раҳбарликка тайёрлашни[68]; А.Р.Ходжабоев меҳнат таълими ўқитувчисининг касбий тайёргарлигининг ўқув-методик мажмуавий таъминотини[87];
Қ.П.Ҳусанбоева адабий таълим жараёнида ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш каби муаммолар устида тадқиқотлар олиб борганлар[88].
Педагог олим Н.А.Муслимовнинг “Касб таълими ўқитувчисини касбий шакллантиришнинг назарий-методик асослари» мавзусидаги докторлик диссертациясида талабаларнинг мустақил таълим олишига алоҳида эътибор қаратилган. Унда талабалар томонидан билимларни ўзлаштиришда мустақил таълим олиш, яъни автодидактика (автодидактика-ўз-ўзини ўқитиш ва автономлик) тамойиллари ҳамда ташкилий-методик шартлари ўрганилган[49].
Мустақил ишларни бажариш ва мустақил таълимнинг ижобий хусусиятлари олимлардан: В.И.Андриянованинг ўзбек мактабларининг 5-6 синфларида рус тили дарсида мустақил иш бажаришни ўргатиш[17], О.Б.Бердиева геометрия таълимида ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш методикаси[23], Э.И.Закиновнинг 6-8 синфларда мустақил ишларни ташкил қилишнинг педогогик асослари[38], Ў.Н.Султонова физикадан ўқувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш методикаси[73], Ў.Қ.Толиповнинг касбий таълим тизимида ёшларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришнинг педагогик технологиялари[77], Ш. Шариповнинг талабада ихтирочилик ижодкорлигини шакллантиришнинг педагогик асослари[90], Ш.Юнусованинг ўқувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятини шакллантириш[95], З.Нишонова, Ж.Толипова ва Н.Халиловларнинг мустақил таълим шакллари ҳақидаги тадқиқотларида кўриб чиқилган[56, 76, 86].
Педагог олим С. Матжоновнинг тадқиқот иши ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этишга бағишланган бўлиб, унда дарсларда ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма ижодий ишларини ташкил этиш масалалари тадқиқ қилинган. Зеро, маънавий баркамол авлодни шакллантиришда ижодий ишлар ва мустақил фаолият юритиш ўз-ўзидан эркин тафаккурни талаб қилади. Мустақил тафаккури, ўз нуқтаи назарига эга бўлмаган ўқувчи ижодкор бўла олмайди, мустақил фаолият юритолмайди[48].
Т.Р.Ниязметованинг «Ўзбек тили ва адабиёти дарсларида мустақил иш бажариш услубияти» мавзусидаги номзодлик диссертациясида умумий ўрта таълим жараёнида ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш йўллари ва унинг ўқувчини фаоллаштиришдаги аҳамияти ҳақида фикр юритилади. Гарчи тадқиқотда мустақил фикрлаш масаласи етакчилик қилмасада, ўқувчининг мустақил ишлаш фаолияти ўз-ўзидан у ёки бу даражада мустақил мулоҳазани талаб қилиши кўзга ташланади[57].
Педагог олимларнинг аксарият қисми мустақил таълимни ташкил этиш жараёнини фаоллаштириш масаласини умумий муаммо сифатида қарайдилар. Жумладан, бу борадаги ишларнинг бир қисмида талабаларнинг мустақил таълим олишларини ташкил этишга шахс нуқтаи назаридан ёндошиш кўзга ташланади. Бунда у фаол, таълимда, касбий маҳоратини оширишда юқори натижаларга эришишга интилувчи, педагоглик касбини танлаш ва эгаллаш ишида жамият эҳтиёжларидан келиб чиқувчи шахсни шакллантиришда мустақил таълим муҳим омил сифатида қаралади.
Мустақил таълим олишни ташкил этиш учун нафақат муайян касбга ёки фаолият соҳасига қизиқиш, балки ушбу фаолият турига лаёқатнинг мавжуд бўлиши ҳам талаб этилади.
Мустақил таълим шахснинг ўзи томонидан бошқарилишини эътиборга олиб, бу фаолият билан инсон эркин ҳолда ва истаган вақтида манбалардан ўзи танлаб, мақсад, восита, мазмун нуқтаи назаридан фойдаланиши мумкин.
Мустақил билим олишда автономлик бу-ўқитиш мақсадлари, тамойиллари, мазмуни, методи ва воситаларни аниқлаш ва танлаш, уларни қийналмасдан ҳамда ташқи таъсир ёрдамисиз, амалга ошириш қобилиятидир [49].
Педагог олим А.К.Бушля «мустақил иш» тушунчаси мазмун-моҳиятини аниқлаштириб, шундай қўшимча қилади: «Мустақил иш кўпгина ҳолларда мустақил таълим даражасига ета олмаслиги мумкин» [27].
Мустақил таълим бевосита мустақил фикрлаш билан узвий боғлиқлиги сабабли унга берилган таърифни ҳам келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ: «Мустақил фикрлаш - инсоннинг ўз олдида турган муаммоларни мақсад ва вазифаларини белгилаган ҳолда ўз билими ва ҳаётий тажрибаларига таяниб, турли йўл, усул, воситалар ёрдамида, ўзининг интеллектуал имкониятлари даражасида мустақил равишда ҳал қилишдан иборат бўлган ақлий фаолиятидир» [88].
Ёшларда мустақил иш бажариш кўникмаларини шакллантиришни турли ўқув предметларини ўқитишда амалга ошириш мумкин. Масалан математик олимлар С.И.Демидова ва Л.О.Денишевалар мустақил таълимга қуйидагича таъриф берганлар:
«Ўқувчиларнинг ўқитувчи томонидан мустақил иш мазмуни, мустақил ишлашни фаол ташкил этиишга, уларни олдига қуйилган дидактик мақсадларни бажаришга йўналтирилган ва шунга махсус ажратилган вақт тушунилади. Билимларни қидириш, уларни англаб етиш, мустаҳкамлаш, кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш билимларини умумлаштириш, тизимлаштириш жараёни тушунилади» [35].
Бу таърифда фаолият хусусиятлари: фаоллик, тизимлилик, мақсадга йўналганлик, мустақиллик ҳақида сўз юритилган. Бироқ мустақил таълимнинг бир жиҳати сифатида мустақиллик тилга олинган. Мустақил тафаккур таълимнинг бир қисми бўлиши мумкин.
Педагог олим Г.И.1 Цуклта билиш мустақиллигида билиш ва янги амалий вазифаларни белгилаш, уни ҳал қилиш усулини топиш қобилиятлари билан ажаралиб турадиган аслида мустақил тафаккур сифатида характерланадиган ўрганишни мотивациялаш ҳамда ундан фойдаланиш бирлигини таъкидлайди [93].
Касб таълими йўналиши бўйича таълим олаётган бўлажак бакалавр- ўқитувчиларда мустақил билим олишга қизиқиш ва қобилиятни педагогик маданиятни такомиллаштиришга чорловчи омил сифатида шакллантириш лозим. Муаммони ҳал этишнинг муҳим омили сифатида касб таълими йўналиши бўйича таълим олаётган бўлажак бакалавр-ўқитувчилардан педагогик такомиллашиш, касбий билимларни чуқурлаштириш ва малакасини ошириш талаб этилади.
Талабалар мустақил таълим олишга қизиқиш уйғотувчи куч, мотив сабабларга боғлиқ ҳолда улар ўз олдиларига мустақил таълим мазмунини ташкил этувчи мақсад ва вазифаларни белгилаб оладилар. Буни қуйидагича ифодалаш мумкин:
Мустақил фаолият олиб боришда муҳим ҳисобланган

Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет