28 июль 2011 й. Жахон Соғликни Сақлаш ташкилоти тавсияга биноан вирусли гепатитларга қарши кураш кун.
Эпидемик жараённинг намоён булиши.
Мевалар, сабзавотлар вируслар билан уларни суғориладиган ерлар ва хожатхона ўғити солинган полизларда етиштирилганда ифлосланади.
Одамларнинг инфекцияга мойиллиги умумийдир. Касалликни бошдан кечиргандан кейинги иммунитет узоқ вактгача сақланиши мумкин.
Вирусли гепатит А – болалар инфекцияси деб аталади, чунки ёшлар касалланганларнинг асосий қисмини ташкил килади. Эпидемик жихатдан хавфли боғча ёшидаги болалар орасида касаллик кўрсаткичлари айникса юқоридир. Мактаб ёшидаги болалар, ўсмирлар кейинги ўринни эгаллайдилар. Гепатит А учун касалланишнинг бевосита узилиши билан боғлик бўлмаган алохида аҳоли гурухларида нотекис тақсимланиши характерлидир.
Беморларнинг қонида ва ахлатида вирус А 3-4 хафта сарғайиш давридан олдинроқ пайдо бўлади ва сарғайиш давридан сўнг 3-куни қонда, 8-куни эса нажасда аниқлаш мумкин. Вирусли гепатит А вируси ташки мухит омилларига анча чидамли, масалан хона хароратида бир неча хафта сакланади. -20 градусда бир неча йил, 50 градусда эса 30 дакикада нобуд булади.
Гепатит вируси оғиз орқали ошқозон-ичак йўлига тушади ва ичак тўқималарида кўпаяди. Бир неча кундан кейин вирус ичак лимфа тугунларида тўпланади. Вируснинг жадаллик билан кўпайиши лимфа тугуни ҳужайраларининг емирилишига ва шу сабабли қузғатувчини қон орқали жигарга ўтишига олиб келади.
Вирусли гепатит А яширин даври 14 кундан 50 кунгача. Ўртача 20-25 кун кечади. Вирус танадан яширин даврнинг иккинчи ярмида ажралиб чиқа бошлайди. Клиник белгилари намаён бўла бошлаши билан, айниқса сариқлик даврида вирус ажралиши аста – секин камая бошлайди.
Ҳозирги пайтда аниқланган ўзига хос маркерлардан бири ГА вирусига IgM синфидаги антитело борлиги ҳисобланади (анти ВГА - IgM). Бу антитело қон зардобида касаллик бошланиши билан пайдо бўлади ва 3-4 ой давомида сақланади. IgM анти – ВГА аниқланиши гепатит А ҳақида гувоҳлик беради ва манбада инфекцияни аниқлаш ва касаллик ташхисида фойдаланилади.Гепатит А вируси антигени (Ag ВГА) касалликнинг клиник белгилари пайдо бўлишидан 7-10 кун илгари топилади.
Касалликнинг 3-4 ҳафтасида сақланадиган IgG – ВГА аниқланиши аҳолининг иммуноструктурасини баҳолайди. Иммуноглобулин касаллик бошланадиган сўнг 3-6 ой ичида энг юқори титрга кўтарилади ва умрбод сақланиб қолиши мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: |